Коллаж усули. Тушунчанинг ўзи бу усул ҳақидаги қуйидаги фикрни ифодалайди: унда илгаридан чизилган бир нечта расм жамланади. Мақсадимизни амалга оширишда бизга қуйидагилар муҳим бўлади: бола тасвирий санъат усулларини ўрганишдан кўра, билганларни унутмаслиги, кези келганда, улардан ўринли фойдалана олиши муҳимдир. Қуёшни қўлда чизадилар, мева ва сабзавотларни откриткадан қирқиб ёпиштирадилар. Матодан фойдаланиб булут ва осмонни тасвирлайди ва ҳ.к.
Монотипия усули. Кам қўлланиладиган бу усул болаларни қизиқтирадиган кўплаб жиҳатларга эга. Қисқача айтганда, бу – целлофанда тасвирланиб, кейин қоғозга кўчириладиган тасвир тури. Силлиқ целлофанга бўёқ билан мўйқалам ёрдамида ёки чўпчага пахта ўраб ёки бармоқ билан расм чизилади. Бўёқ қуюқ ва ёрқин бўлиши керак. Бўёқ қуримасдан бирданига целлофанни пастга, пишиқ қоғозга худди сувга ботиргандек ағдариб босамиз. Уни кўтариб олганимизда иккита расм ҳосил бўлади. Баъзан тасвир целлофанда, баъзан қоғозда қолади.
Ҳўл қоғозга чизиш усули. Акварель бўёқларида ишлашнинг энг мураккаб техникаларидан бири бўлган бу усулдакўплаб сюжет, образларни ифодалаш мумкин. Бола, масалан,”Шаҳарда туман”,”Туш кўрдим”, Ёмғир ёғаяпти”, “Тунги шаҳар”, ”Парда ортида гуллар” каби мавзуларда расм чизиши мумкин бўлади. Болани қоғозни озроқ намланишига ўргатишимиз керак. Агар қоғоз хаддан ташқари ҳўл бўлиб кетса, сурат умуман чиқмай қолиши мумкин. Шу сабабли тоза сувга пахта бўлагини ботириб, уни қоғоз варағи юзасига бутунлай ёки керакли мавҳум нарсаларни тасвирлашса мос бўлади.
Майда тошлар билан расм чизиш усули. Маълумки, бола кўпинчатекисликка, қоғозга, баъзан асфальтга ясси тошларда расм солади. Боланинг улкан хаёлоти маҳсули бўлмиш текисликдаги уйлар, дарахтлар, машиналар, ҳайвонлар сурати ҳар доим ҳам қоғозга сиғавермайди. Бундай ҳолатда ясси, думалоқ, овал шакллардаги тошчалардан фойдаланилади. Тош нақшнинг ўзиёқ болага қандай образ яратиш кераклиги тўғрисида йўналиш беради (баъзан катталар ҳам ёрдам беришлари мумкин).
Битта тошга расм солиб, уни қурбақа шаклига келтириш мумкин. Иккинчисидан қўнғиз, учинчисидан ажойиб қўзиқорин чиқади. Тошчаларга ёрқин бўёқ берилади ва образ тайёр бўлади. Буни қуйидагича якунлаш ҳам мумкин: бўёғи қуригач, тош рангсиз лак билан қопланади. Бола қўли билан ясаган қурбақа ёки қўнғизчанинг ярқираб туришини кўрамиз. Болалар ўртасидаги ўзаро ўйинларда бу бу ўйинчоқнинг қўлма-қўл бўлиши ва эгасига қанча обрў олиб келишини тасаввур қилинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |