Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълим профессор-ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талабаларнинг ўзлаштиришлари амалий машғулот ва семинар машғулотлари давомида назорат қилинади.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
амалий машғулотларга тайёргарлик;
семинар машғулотларига тайёргарлик;
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;
махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
масофавий таълим.
Мустақил таълим учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
Қадимги туркий битиктошлар устида кузатишлар олиб бориш; уларнинг асли, транскрипцияси, мазмунини муқояса қилиш.
Билга хоқон битигтоши матнидаги соф туркий сўзларни аниқлаш.
Ўнгин битигтоши матнидаги лексик қатламни белгилаш.
Култегин битигтоши матнидаги сўз ясовчи аффикслар.
Мўючур битигтоши матнидаги қўшма ва жуфт сўзлар.
Куличур битигтоши матнидаги туб сўзлар.
“Олтун ёруқ”даги сўз бирикмалари.
Эски ўзбек тили ва ёзувига оид турли даврда яратилган адабий матнлар устида ишлаш.
Остки ва устки белгилар ёзувда ўз ифодасини топмаса-да, уларнинг ўзига хос жиҳатларини келтириш.
Қўшалоқ ҳарф(ташдид) ларнинг ёнма-ён қўлланишига мисоллар тўплаш.
Ўзбек тилига хос бўлмаган товушларни ифодаловчи ҳарфлар иштирок этган сўзларни ёзиш.
Алиф ва унинг ифодаланиши билан боғлиқ сўзлар ёзиш, машқ ишлаш.
Мадд белгиси иштироки билан боғлиқ сўзлар ёзиш, мисоллар тўплаш.
Мустақил ўқиш учун Атоий, Саккокий, Лутфий, Навоий, Бобур ғазаллари асарлари матнидан намуналар кўчириб ёзиш.
Машраб, Гулханий, Махмур, Нодира, Увайсий, Огаҳий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар шеърий асарлари матнларини ҳуснихат асосида кўчириш.
Фитрат, Қодирий, Авлоний асарлари матнидан намуналар кўчириб ёзиш.
Ўзбек тилининг ўрганилиши.
Ўзбек тилининг қиёсланиши.
Ўзбек тили тарихини даврлаштиришга оид туркологиядаги қарашлар.
Отларда бўлишсизлик шакли.
Восита келишиги.
Феълдан сифат ясовчи аффикслар.
Сифатларда белгининг ортиқлиги ёки камлигини ифодаловчи шакллар.
Биргалик ва гумон олмошлари.
Аниқлик майли: ҳозирги (ҳозирги – келаси), ўтган ва келаси замон.
Равишларда даража формаси. Сифатдош обороти,. равишдош, ҳаракат номи оборотлари.
Битишув муносабатга киришган сўзлар.
Изофа сўз бирикмаси турлари.
Уюшиқ бўлаклар. Гап бўлакларининг тартиби.
Ундалма ва кириш сўзлар.
Боғланган қўшма гапни ташкил этишда тенг боғловчиларнинг роли.
Кўчирма гап.
“Девону луғотит турк” нинг тузилиши.
“Девону луғотит турк”даги этнонимлар.
“Девону луғотит турк”даги ҳаракат феъллари.
“Қутадғу билиг” даги нисбий сифатлар.
“Ҳибатул-хақойиқ”даги ономастика.
“Қисаси Рабғузий”даги архаизмлар.
“Гулистон бит-туркий” матнидаги форсий изофалар.
“Хусрав ва Ширин” достонидаги ўғузча элементлар.
“Муҳаббатнома” матнидаги сўзларнинг ўзаро боғланиши.
“Муҳокаматул-луғатайин”даги маънодош ва шаклдош сўзлар.
“Мезонул-авзон”даги қўшиқ номлари.
“Бобурнома”даги мўғулча ўзлашмалар.
Бобур шеъриятидаги асли туркий сўзлар.
“Шайбонийнома” асаридаги ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий терминлар.
“Шажарайи турк ” асаридаги этнонимлар.
Огаҳий тарихий асарларидаги синтактик конструкциялар.
Мунис ғазалларидаги туркий изофа.
Фурқат шеъриятидаги русча ўзлашмалар.
Муқимий асарларидаги мажозий сўзлар.
“Туркистон вилояти” газетаси матнидаги неологизмлар.
Миллий уйғониш даври адабиёти асарларидаги оккозионализмлар.
Изоҳ: Ишчи дастурни шакллантириш жараёнида мустақил таълим соатлари ҳажмига асосланиш, мавзулардан танлаб фойдаланиш, мустақил ишни бажариш жараёнида белгиланган кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |