Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари талабаларни ўзбек тили тарихига оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни тил тарихи нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс чоғида мунозара ёки маъруза шаклида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларида талабалар қадимги туркий тил лексикаси, қадимги туркий тилнинг луғат бойлиги, сўз ясалиш тизими ҳақида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.
Семинар машғулотлари учун тавсия этиладиган мавзулар:
Қадимги туркий тил лексикаси устида ишлаш.
Битиктошлардан бирини танлаб, талаба қизиққан соҳага оид сўзларни тўплаш.
Бирор кичик матнни фонетик таҳлил қилиш.
Муайян кичик матнни грамматик жиҳатдан таҳлил қилиш.
Битиктошлардан бирини танлаб, киши номлари (антропоним) ва жой номлари (топоним)га оид сўзларни тўплаш.
Унлилар ҳамда ундошлар тизими, уларга хос хусусиятлар.
Отларда эгалик, кўплик, келишик категориялари.
Сифат турлари ва даражалари.
Сон туркуми парадигмаси.
Феълнинг грамматик – функционал шакллари.
Сўз ясалиши. Аффиксация ва композиция.
Тобе бирикма, тенг бирикма.
Гапда бош бўлакларнинг ифодаланиши.
Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари ва уларнинг ифодаланиши.
Араб хат турлари, рақамлар устида ишлаш.
Унлилар ҳамда ундошлар тизими, уларга хос хусусиятлар.
Қўлёзмаларни ўқиш ва уларнинг устида ёзув машқи ўтказиш.
Рақамлардан сўз ва жумлалар ҳосил қилиш.
Абжад ҳисоби асосида сўз, жумлалардан рақамлар келтириб чиқариш.
Ислоҳ қилинган ёзув намуналарини ўқиш, кўчириб ёзиш.
Ёзув машқи.
Унлилар ҳамда ундошлар тизими, уларга хос хусусиятлар.
Отларда эгалик категориси.
Отларда кўплик категориси.
Отларда келишик категориси.
Олмошнинг турлари.
Сонларнинг ифодаланиши.
Сифатдо. Равишдош. Ҳаракат номи.
Сўз ясалиши. Аффиксация ва композиция.
Тарихий синтаксисга хос жиҳатлар.
Сўз бирикмалари ва уларнинг турлари.
Гапда бош ва иккинчи даражали бўлаклари бўлакларнинг ифодаланиши.
Ўзбек тили лексикасида қадимги туркий тилга хос унсурларнинг қўлланилиши.
XI – XII асрлар адабий тилида д-лашиш ва й-лашиш ҳодисаларининг параллел равишда қўлланилиши.
Илк давр ўзбек адабий тилининг туркий адабий тил таркибида тараққий этганлиги.
“Девони луғотит турк” асари ва туркий тилларни қиёсий ўрганиш методи.
“Ўғузнома” достонининг тил хусусиятлари.
“Тафсир” асарининг тил хусусиятлари.
Қарлуқ-хоразм адабий тили.
Олтин Ўрда давлатида тил вазияти.
Темурийлар салтанати даврида тил вазияти.
Мамлуклар даврида туркий тилнинг мавқеи.
XII – XIV асрлар адабий манбаларининг янги адабий жанрлар ҳисобига бойиши.
Алишер Навоий асарлари тили ва услуби, унинг давр адабий муҳитига таъсири.
Бобурнинг тилшуносликка оид қарашлари.
XV – XIX асрлар ўртасида луғатчилик.
XIX асрнинг иккинчи ярми- ХХ аср бошларида миллий тил тушунчаси.
Муқимий, Фурқат, Завқий асарларининг тили.
Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда танлаб фойдаланиш, мавзуга доир адабиётларнинг мавжудлигига эътибор бериш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |