Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулот талабаларни ўзбек тили тарихига доир маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни тил тарихи жиҳатдан таҳлил ва талқин қилишга йўналтиради. Талабалар тўплаган билимларини дарс вақтида мунозара ёки маъруза кўринишида ҳимоя қилади. Амалий машғулотларда талабалар ўзбек адабий тилининг тараққиёт босқичларига хос хусусиятларни, фонетик, лексик, грамматик ўзгаришларни, ўзбек тилининг луғат таркибидаги ўз қатлам ва ўзлашган қатлам муносабати масалаларини ўрганадилар.
Амалий машғулот учун тавсия этиладиган мавзулар:
1. Ўрхун ёзуви ва унинг ёдгорликлари.
2. Энасой ва Талас ёдгорликлари.
3. Ўрхун-Энасой ёзуви алифбоси жадвалини тузиш, кўп вариантли ҳарфий белгиларга изоҳ бериш.
4. Уйғур ёзуви ва унинг битиктошлари.
5. Қадимги туркий тил, эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тили унлилар тизими, ундаги миқдорий ва сифат ўзгаришлар.
6. Отнинг ясалиши.
7. Сифат ясалиши.
8. Сон турлари. Саноқ, жамловчи, тартиб сонлар, нумератив сўзлар.
9. Олмош турлари. Кишилик, ўзлик, сўроқ олмошлари.
10. Феълдаги бўлишли ва бўлишсизлик, мумкинлик ва номумкинлик. Феъл даражалари, ясалиши.
11. Равиш ясалиши. Равишнинг морфологик усул билан ясалиши.
12. Кўмакчилар, боғловчилар, юкламалар, ундовлар.
13. Сўз бирикмалари.
14. Гап бўлаклари. Гапнинг мазмунига кўра турлари.
15. Эски ўзбек ёзуви ҳарфий белгиларини ҳосил қилувчи шакллар.
16. Эски ўзбек ёзувининг алоҳида шакллари.
17. Унли товушларнинг ёзувда ифодаланиши.
18. Бир томонлама ва икки томонлама қўшилиб ёзиладиган ҳарфлар.
19. Шаклдош ва шаклан ноўхшаш ҳарфлар.
20. Қисман товушдош ҳарфлар.
21. Сатр чизиғи усти ва ўртасида ёзилувчи ҳарфлар.
22. Ҳарфларнинг сўз боши, сўз ўртаси ва сўз охирида қўлланиши.
23. Мунфасил, яъни икки хил кўринишли ҳарфлар.
24. Муттасил, яъни тўрт кўринишли ҳарфлар.
25. Мустақил сўз туркумларига хос жиҳатлар.
26. Ёрдамчи сўз туркумларининг функцияси.
27. Исмдан от ясовчи аффикслар парадигмаси.
28. Феълдан от ясовчи аффикслар парадигмаси.
29. Қадимги туркий тилда таркибли саноқ сонларнинг аталиши.
30. Ўзлик олмошларининг қадимги кэнд шакли.
31. Равишдош ҳосил қилувчи аффикслар.
32. Феъл ясашда маҳсулдор аффикслар, Шарт феълининг аналитик шакллари.
33. Равишнинг ясалиш усуллари.
34. Тобе бирикмаларнинг ва уларнинг турлари.
35. Воситали ва воситасиз тўлдирувчилар ва ҳолнинг ифодаланиш йўллари.
36. Атов, вокатив , эмоционал гапларнинг қўлланиши.
37. Ўзбек тили тарихини даврлаштириш хусусида ўзбек тилшунослари дунёқараши.
38. XIX аср охири – XX аср бошларидаги рус туркологларининг туркий тилларга оид таснифлари.
39. Турк, чиғатой, сарт, ўзбек атамаларининг қўлланилиш тарихи ва илмий асосланиши.
40. Туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилининг қардошлиги масаласи.
41. Араб, форс-тожик ва рус тилларининг ўзбек тилига таъсири.
42. Қадимги туркий тилнинг ўзбек адабий тили тараққиётидаги роли.
43. Маҳмуд Кошғарийнинг туркий диалектлар ҳақидаги қарашлари.
44. “Қутадғу билиг” ва “Ҳибатул-ҳақойиқ” асарларининг тил хусусиятлари ва илмий ўрганилиши.
45. Аҳмад Яссавий «Девони ҳикмат” асари ва унинг тили.
46. Олтин Ўрда адабий тили ёзма ёдгорликларидан «Муҳаббатнома”, “Гулистон бит-туркий” асарларининг тил хусусиятлари.
47. “Қисаси Рабғузий”, “Хусрав ва Ширин” асарларида қадимги китобий тил ҳамда “ўғуз-қипчоқ” унсурларининг акс этиши.
48. Эски ўзбек адабий тили даврида яратилган бадиий асарлар тилига хос лисоний нормаларнинг вужудга кела бошлаши.
49. “Муҳокамат-ул-луғатайн” асарининг тилшуносликдаги ўрни.
50. «Бобурнома”да турли соҳаларга оид сўзларнинг ишлатилиши.
51. XVII – XIX асрлар адабий тилига халқ сўзлашув тилининг таъсири
52. XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида ўзбек адабий тилининг график, фонетик, морфологик ва синтактик қурилишидаги ўзгаришлар.
Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда танлаб фойдаланиш, мавзуга доир адабиётларнинг мавжудлигига эътибор бериш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |