Гулистон давлат университети


 Буғдой донларига мис микроэлементи билан ишлов бериш



Download 332 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana28.04.2022
Hajmi332 Kb.
#588976
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
bugdoj nihollarida fenol birikmalarining hosil bolishiga mis mikroelementining tasirini organish

2.2 Буғдой донларига мис микроэлементи билан ишлов бериш 
Тажрибалар 2012 йил Суғориладиган Ерларда Ғалла ва Дуккакли Ўсимликлар 
Илмий Тадқиқот Институтининг Сирдарѐ вилоят филиали тажриба 
майдонларида ўтказилди.

Тажрибада дастлаб танлаб олинган буғдой 


навларнинг энг сара донларини ажратиб олдик. 20 та донни пробиркага солиб 
олдиндан тайѐрлаб қўйилган мис микроэлементининг (0.01%, 0.05% ва 0.1%) 
эритмаси билан ишлов бердик. 30 дақиқа давомида сақладик. Назоратдагисини 
сув билан ишлов бердик. Ҳар бир вариантни уч қайтариқда такрорладик.
Тажрибани дастлаб, лаборатория шароитида кўрдик. Бунда стерилланган петри 
идишларига буюм ойначасини жойлаштириб, устидан филтр қоғоз 
қўйдик.Донларни петри идишига жойлаштириб 4 мл дан сув томиздик.Керакли 
белгилар петри идиши устига қўйилди. Сўнгра уларни 20С ҳароратли 
термостатга жойлаштирдик.Беш кун давомида унувчанлик назорат қилинди. 
Унувчанлик миқдори % ҳисобида қайд этилди
.
Шундан сўнг мис микроэелементининг турли концентрациялари билан ишлов 
берилган буғдой навлари донлари далада танла олинган 2х25 м ўлчамдаги 
майдончаларда экилди. Ушбу танланган ўлчамли майдончаларда тажрибалар 3 
қайтариқда олиб борилди. Тажриба майдонларига экилган буғдой донлари 5 см 
чуқурликда экилиб, қатор оралиғи 7,5 см ни ташкил этди. Экиш нормаси барча 


26 
навлар учун гектарига ўртача 4,5 млн донани ташкил этиши ҳисобида амалга 
оширилди. Тажриба учун 4 хил нав: Боѐвут-1, Сайхун, Чиллаки, Ёнбош навлари
танлаб олинди. Буғдой ўсимлигининг ўсиш ва ривожланиш фазаларида ҳам мис 
микроэелементи турли концентрациядаги эритмалари пуркаб борилди. 
2.3 Буғдой ўсимлиги таркибидан полифенолларнинг йиғиндисини ажратиб 
олиш 
Буғдой ўсимлигининг яхшилаб майдаланган барглари, поялари ва 
илдизларидан 2 кг тортиб олинди. Уни аввало хлороформ билан уч марта 
экстракция қилинди. Кейин барг, поя ва илдизларни эритувчининг ҳиди 
кетгунча очиқ ҳавода қуритилди ва 70 % сувли ацетонда уч маротаба (5л х 3 
=15л) экстракция қилинди. Экстрактларни бир бирига қўшиб, вакуум остида 
ҳайдалди. Қуйилтирилган сувли қолдиқ 5 л ни ташкил этди. Сувли қолдиқ яна 
бир бор хлороформ билан қайта ишланди, сўнгра бир неча марта этилацетат 
билан қайта ишланди (умумий ҳажми 6л). Этилацетатли фракциялар йиғилиб 
сувсиз Na
2
SO
4
ѐрдамида қуритилди. Кейин концентрацияси орттирилиб, уч 
карра кўп ҳажмдаги хлороформ билан чўктирилди. Полифеноллар йиғиндисини 
фильтрлаб, хлороформ билан яхшилаб ювилди ва қуритиш шкафида хона 
ҳароратида қуритилди. Бунда этилацетатли фракциядан ажратиб олинган 
полифеноллар йиғиндиси шўрланмаган шароитда буғдойнинг Боѐвут-1 навида 
3,4 гр.ни, Чиллаки навида 4,2 гр. ни, Ёнбош навида 4,08 гр. ни, Сайхун навида 3 
гр. ни ташкил қилди. Кучли шўрланиш шароитида этилацетатли фракциядан 
ажратиб олинган полифеноллар йиғиндиси Боѐвут-1 навида 5гр. ни, Чиллаки 
навида 4,62 гр. ни, Ёнбош навида 4,68 гр. ни, Сайхун навида 4,92 гр. ни ташкил 
қилди. Ажратиб олинган полифенол йиғиндисидан буғдой навларини илдиз, 
поя ва барглари таркибидаги фенол бирикмалари умумий миқдорини аниқлаш 
учун калибрланган график тузишда фойдаландик. 


27 

Download 332 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish