Маркетингстратегияси. Маркетинг стратегияси мазмунини ёритишдаги бошланғич нуқта бозорни сегментлаш ва мақсадли бозорларни танлаб олиш ҳисобланади. Ҳар бир мақсадли сегментга, рақобатчиларнинг ундаги ўрнини ҳисобга оладиган алоҳида маркетинг стратегияси ишлаб чиқилади. Бунда умумий йўналишлар ҳамда маркетинг комплекси ҳар бир ташкил этувчисининг ички стратегияси (товар, баҳо, сотиш ва коммуникатив сиёсат) ишлаб чиқилади. Натижалар 8.1-жадвал шаклида келтириши мумкин.
8.1-жадвал.
Корхонанинг маркетинг стратегияси.
Оммавий маркетинг стратегиясига амал қилувчи корхоналар муваффақиятининг асосий омиллари бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг стандартлашганлиги ва оммавийлиги ҳисобланади. Уни қўллашни маҳсулот бутун бозорга ёки унинг йирик сегменти учун мўлжалланган ҳолларда тавсия қилинади.
Дифференциал маркетинг стратегиясикорхонада бозорнинг бир неча сегментларида улар учун махсус ишлаб чиқилган маҳсулот ва маркетинг дастури асосида фаолият юритишни талаб қилади. Бу ўзлаштирилаётган ҳар бир бозор сегментига чуқур кириб бориш орқали сотиш хажмини ўсишига имкон яратади.
Йўналтирилган маркетинг корхона фаолиятини бир ёки бир неча бозор сегментига йўналтирилишини талаб қилади. Бунинг асосий шарти танланган сегментларда албатта фойда юқори даражада бўлиши керак. Бу стратегия ресурслар чекланган ҳолатда қўллаш тавсия қилинади ва мазмунига кўра бозордаги ўз ўрнини эгаллаш йўналишига мос келади. Ундан кичик корхоналар фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
7.2. Товар сиёсати Товар сиёсати ўз ичига қуйидаги йўналишларни олади:
Ассортимент сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олади: товарлар ассортимент гуруҳларини умумий сони; алоҳида товарлар умумий сонини; ассортиментлар гуруҳи доирасида ҳар бир алоҳида товарни таклиф вариантлари.
Товар номенклатурасининг тузилмасини алоҳида товарлар ҳаётийлик даврининг босқичлари, товарлар ҳаётийлик даврини узайтириш усуллари, корхонанинг товарлар стратегиясини асосланишини ташкил этади.
Ассортимент сиёсати бўйича маълумотларни 7.2-жадвал шаклида берилиши мумкин