6.4. Товарнинг ҳаётийлик даври
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш стратегиясини ишлаб чиқишга таъсир этувчи ва ўз навбатида бизнес-режанинг ушбу бўлимида ҳисоб-китобларни амалга оширишда таклиф этилаётган товарнинг ҳаётийлик даврини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай товарнинг ҳаётийлик даври маълум бир қонуниятларга бўйсунади ва бир қатор даврларни (босқичларни) ўз ичига олади (намойиш этиш, бозорга киритиш, ўсиш, тўйиниш, пасайиш) (6.3 -расм).
Товарнинг ҳаётийлик даврининг ушбу босқичларидан ўтиш тезлиги, бир вақтнинг ўзида бозор тузилмасига ҳам таъсир этувчи бир қанча ҳолатларга боғлиқ бўлади. Ҳаётийлик даврининг босқичлари ёки даврлари бўйича олдиндан белгиланган ва ҳисобланган товарлар ҳаракати тадбиркор учун ўз вақтида маҳсулот бошдан кечираётган босқичга мос келувчи қарорларни қабул қилишга имкон яратади. Маҳсулотга бўлган талабни пасайишини олдини олиш ёки уни босиб ўтиш бўйича тадбиркор қўллаши мумкин бўлган воситалар жуда ҳилма-ҳилдир: баҳо, товарни сотиш усуллари, унинг рекламаси, ишлаб чиқариш бўлинмаларига ўзгартириш киритиш ва товарни бозорга чиқариш. Булар ўз навбатида сотиш хажми ва даражасига, шу билан бирга лойиҳани амалга оширишнинг молиявий натижаларига таъсир қилади(6.3-жадвал).
4. Бозорнинг тўйиниши
7. Янги бозорлар
3. Ишлаб чиқариш ва сотишни кенгайтириш
6. Модернизация
5. Пасайиш
2. Бозорга киритиш
8. Ишлаб чиқаришни тўхтатиш
1. Намойиш
6.3-расм. Товар ва хизматларнинг ҳаёт даври босқичлари
Турли хил товарларга нисбатан ҳаётийлик даври узоқ муддатли, оддий ва қисқа муддатли бўлиши мумкин. Тадбиркор учун у ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган товарнинг ҳаётийлик даври ҳақида ишончли маълумотларни олиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг аҳамияти, айниқса, бозорда ўхшаш ёки худди шундай товарлар мавжуд бўлган ҳолларда ортади. Акс ҳолда тадбикрор ишлаб чиққан товарни бозорга киритиш, ўрнини босувчи товарнинг қариш босқичига тўғри келиши мумкин. Бунда бозорга яна таклиф қилинган товар сотилмайди ва уни ишлаб чиқаришни дарҳол тўхтатишга тўғри келади.
Албатта, ҳаётийлик даврининг босқичини аниқлаш жуда қийин, чунки товарнинг ҳаётийлик даврини у тугаган тақдирдагина аниқ билиш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳаётийлик даври тугагандан сўнг мазкур товар қайси пайт қайси босқичда бўлганлигини айтиб бера олсак, «ҳаёт» даврида барча ҳисоб-китоблар тахминий характерга эга бўлади.
Фирмалар товар ҳақиқатда ўсиш босқичида турган бир пайтда у етуклик босқичга кирди деб, унга эътиборни сусайтирган ҳамда қўшимча фойда олиш имкониятидан маҳрум бўлган ҳоллар кўп кузатилган. Кўпинча бунинг акси ҳам бўлиб туради. Товар ўсиш босқичида деб ҳисоблаган фирма уни ўзлаштиришга киришади. Текшириб кўрилганда эса, товарнинг етуклик босқичидан ўтганлиги маълум бўлиб, фирманинг омборларида сотилмай қолган маҳсулотлар тўпланиб қолади. Айнан шу сабабли «иккинчи тўлқин»даги ишлаб чиқарувчилар улар ишлаб чиқаришни мўлжаллаб турган товарнинг ҳаётийлик даври босқичини тўғри топа олишлари лозим бўлади. Бу янги товарларни ишлаб чиқиш стратегиясини тўғри танлашга имкон беради.
Шундай қилиб, янги товарларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқилаётган товар ва бошқа фирмаларнинг ўхшаш товарларининг ҳаётийлик даври босқичларини солиштирш муҳим аҳамият касб этади. Муваффақиятли ривожланиш учун ҳар бир корхона ўсиш босқичидаги рақобатбардош товарларга эҳтиёж сезади.
Товар ўсиш босқичида бўлган ва тез сотилаётган пайтда фирма барча ҳатти-ҳаракатларини уни сотишга қаратади ва кўп ҳолларда келгуси авлод товарларини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлмайди. Бироқ, ўсиш суръати пасайишни бошлаган пайтда бу ҳақда ўйлаш кеч бўлади.
Фирма ишлаб чиқараётган товар етуклик босқичга яқинлашган пайтда бу товар қариш босқичига кириши билан янги товарлар кириб келиши учун келгуси авлод товарларини ишлаб чиқишга киришиш лозим.
Юқорида айтиб ўтилганларни ҳисобга олгач, ишлаб чиқилаётган товарларнинг ҳаётийлик даврини комплексли ўрганишнинг муҳимлиги тушунарли бўлади. Бундай ўрганиш бошқа фирмаларнинг ўхшаш товарлари билан биргаликда фирманинг ўз товарлари ҳаётийлик босқичини таҳлил қилишни талаб қилади.
Албатта, тақчиллик шароитларида кўплаб тадбиркорлар асосий эътиборни товарнинг ҳаётийлик даврини ўрганишга эмас, балки умуман бошқа, товарни ишлаб чиқариш ва бозорга етказиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишларига тўғри келмоқда. Бироқ товарнинг ҳаётийлик даврини таҳлил қилиш заруратига эътибор қаратмаслик ҳам кўп ҳолларда ишлаб чиқариш самарадорлигининг энг юқори бўлишига эришишга имкон бермайди. Энг урфга кирган товарларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бир қатор тадбиркорларнинг эса товарнинг ҳаётийлик даври муаммоларига мурожаат этиши шубҳасиз. Бундан ташқари, бозорга мурожаат қилишга кўпинча янги товарни ишлаб чиқиш ёки чиқарилаётган товарнинг ҳаётийлик даврига ўзгартириш киритиш зарурати мажбур қилади. Бозор ҳақида, унда рўй бераётган жараёнлар ҳақидаги ахборотни маркетинг тадқиқотлари беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |