Гулистон давлат университети


Маҳсулотни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари



Download 2,42 Mb.
bet43/196
Sana14.04.2022
Hajmi2,42 Mb.
#550620
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   196
Bog'liq
portal.guldu.uz- БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ (2) 070422115801

9. Маҳсулотни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари
Ушбу бўлимда истеъмолчилар сўровларини кўпроқ қондириш мақсадида маҳсулотни модернизациялашнинг асосий ғоялари, йўналишлари ва имкониятлари келтирилади.


6.2. Маҳсулотни баҳолаш усуллари33


Товар мураккаб тушунча бўлиб, бир қатор хусусиятлар йиғиндисини қамраб олади. Улардан асосийси истеъмолчилик сифатлари, яъни товарнинг ўз эгаси эҳтиёжларини қондира олиши ҳисобланади. Товарнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган таърифи - «сотиш учун ишлаб чиқарилган меҳнат маҳсули» тўғри бўлсада, товарни пулга айирбошлашдаги ролини эмас, ундан фойдаланиш имкониятларининг аҳамиятини кўрсатиш муҳим: товар бу – маълум бир эҳтиёжни қондириш воситасидир. Товарнинг бошқа яна бир таърифига кўра – бу буюмнинг фойдали хусусиятлари йиғиндисидир. Шу сабабли у истеъмолчилар эҳтиёжларини моддий қондириш учун зарур бўлган барча таркибий элементларни автоматик равишда қамраб олади.
Товарнинг истеъмол қиймати товарнинг ўзи ва унга қўшимча хизматлар билан боғлиқ хусусиятлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Корхонанинг барқарор муваффақияти учун доимий мижозлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлиги сабабли рақобатли бозорда товар нархи, ўрови (қадоқланиши), дизайни, эргономик хусусиятлари ва унга тегишли ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу билан бирга автомобиль, трактор ёки станок дизайнининг ажойиблиги уни бозорда муваффақиятсизликка учрашидан ҳимоя қила олмайди.
Товарларни тадқиқ этишнинг пировард мақсади бозордаги товарлар сифати ва техник-иқтисодий кўрсаткичларининг харидорлар сўров ва талабларига мос келиши, шунингдек уларнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш ҳисобланади. Товарларни тадқиқ этиш истеъмолчи нимага эга бўлмоқчилиги, у маҳсулотнинг қайси истеъмол кўрсаткичларини (дизайн, ишончлилик, нарх, эргономика, сервис, функционаллик) кўпроқ қадрлаши ҳақидаги маълумотларни олишга имкон беради. Шу билан бирга реклама кампанияси учун энг омадли далилларни олиш, тўғри келувчи савдо воситачиларини танлаш ҳам мумкин. Тадқиқот объектлари – ўхшаш товарлар ва рақобатчи товарларнинг истеъмол хусусиятлари, истеъмолчиларнинг янги товарларга реакцияси, товар ассортименти, ўрови, сервис даражаси, истеъмолчиларнинг истиқболдаги талаблари ҳисобланади. Тадқиқот натижалари корхонага харидорлар талабларига мос равишда ўз товар ассортиментини ишлаб чиқиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар ҳаётийлик даврининг босқичларидан келиб чиққан ҳолда фаолият йўналишларини танлаш, ғояни излаб топиш ва янги товарларни ишлаб чиқиш, товар маркаланишини такомиллаштириш, фирма стилини ишлаб чиқиш, патентларни ҳимоя қилиш усулларини аниқлашга имкон беради.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилган товар ёки маҳсулотни тўғри кўрсата билиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда товарнинг тахминий нархи ва уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар миқдорини кўрсатиш тавсия қилинади. Уларга кўра ҳар бир товар бирлиги келтириши мумкин бўлган фойда ҳажмини аниқлаш мумкин.
Товарнинг асосий хислатларини, унинг дизайни ва ўровининг афзалликларини аниқ тавсифлаш катта аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси ташқи ва ички бозорда сотиш учун мўлжалланган товарлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Агар товар харидорлар талабларини қондира олмаса уни сотиш учун ҳеч қандай ҳатти-ҳаракатлар кўнгилдагидек тижорат натижаларини бермайди. Ишлаб чиқарилаётган товарнинг бозор талабларига мос келмаслиги ҳозирги кун шароитларида катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин. Товарнинг «сотилувчанлиги»ни баҳолашнинг энг самарали усули танланган бозорларда синов тариқасида сотиш ҳисобланади. Бу биринчи навбатда шахсий истеъмол товарларига тааллуқлидир. Бозор синовларини ташкил қилишнинг қийинлиги ва қимматлиги сабабли ишлаб чиқариш йўналишидаги товарларни синов тариқасида сотиш камдан-кам амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш йўналишидаги товарлар, айниқса, машиналар, асбоб-ускуна ва қурилмаларни истеъмолчиларга бепул асосда синаш учун етказиб бериш тавсия қилинади. Бундай синов натижалари корхонага маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш унинг техник даражаси ва сифатини энг юқори бозор талабларига етказишга имкон берувчи муҳим маълумотларни беради. Синов натижасида олинган маълумотлар товарни оммавий ишлаб чиқаришни бошлашдан аввал унга зарур ўзгартиришлар киритиш ва уни муайян бозорларга мослаштириш учун катта имконият беради. Синов тариқасидаги сотувлар тўлиқ муваффақиятсизликка учраганда товар умуман ишлаб чиқаришдан олиб ташланади.
Бўлимда маҳсулот сервисини ташкил қилиш ҳам тавсифланиши лозим (агар маҳсулот техник маҳсулот бўлса). Эътиборни товарнинг камдан-кам учрайдиган хислатларига қаратиш тавсия этилмайди. Яхшиси бозорни максимал қондириш, ўзига хос истеъмол хусусияларига кўпроқ эътибор қаратган маъқул. Бу йўналишда биринчи қадам ўз товарини тўлиқ ва яхши билиш, унинг кутилаётган харидор учун келтириши мумкин бўлган фойдаларидан хабардор бўлиш ҳисобланади.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish