Маҳсулотнинг қадоқланиши бир қатор вазифаларни бажаради:
маҳсулот белгисини, номини, унинг ишлаб чиқарилган жойи ва вақтини кўрсатишга кўмаклашади. Хозирда қадоқлаш идишларида ва ёрлиқларда ушбу мақсад учун штрих код тизимидан фойдаланилмоқда.
маҳсулотнинг эстетик жиҳатдан маъқулроқ жойлаштириш ва унга зарар етказилишидан ҳимоя қилади;
маҳсулотни индентификация қилишда ёрдам беради;
ишлатилишида ва сақлашда қулайлик яратади;
харидор эътиборини ўзига жалб қилади;
маблағни тежайди.
Ўз-ўзига хизмат қилиш шароитида қадоқлашнинг аҳамияти озиқ-овқат дўконларида дорихоналарда, аралаш маҳсулотлар дўконларида кучли бўлади. Аммо ҳар қандай қадоқлашнинг асосий вазифаси - маҳсулотнинг ташиш, жойлаш ва сақлашдан иборат. Истеъмолчи ва сотувчиларга ташиш учун қулай ва осон очиладиган идишлар ёқади. Қадоқлаш идишлари маҳсулот сифатини бузилмаслигига ҳам ёрдам бериши керак. Қадоқлашнинг эътиборни жалб қилувчанлиги маҳсулотни муваффақиятли сотилишига катта таъсир кўрсатади. Жалб қилиш даражаси бир қатор омиллар: ўлчови, ранги, материали, қадоқлаш шакли жихатидан алоҳида фарқланувчи ва осон ўқиладиган ёзув ва кўрсатмалар билан шаклланади.
Қадоқлаш идишлари таққослаш, солиштириш воситаси сифатида шунчалик муҳим бўлиб бўлиб қолдики, ''Кока-кола'', ''Хайнц'' каби компаниялар ўз ишларини ва ёрлиқларини (этикетка) узоқ йиллар мобайнида ўзгартирмайдилар, бу эса харидор учун маҳсулот маркасини тезда билиб олишга имкон яратади. Қадоқлаш идишларини бошқа мақсадлардан ҳам ишлатиш имконияти харидорларни бевосита жалб қилиш даражасини оширади. Масалан, ичимликлардан бўшаган идишлар кенг кўламдаги мақсадларда фойдаланилади. Баъзи бирлари коллекционерлар учун бебаҳо предмет бўлиб қолади.
Сервис хизматини ташкил этиш стратегияси38 сотишдан олдинги ва сотишдан кейинги сервис хизматини кўзда тутади.
Сотиш олди сервиси таклиф этилаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш мақсадида истеъмолчилар талабларини доимий ўрганиш ва таҳлил қилишга йўналтирилган.
Сотишдан кейинги сервис кафолат муддати давомида ва ундан кейинги кўрсатиладиган хизматлар мажмуни (созлаш, таъмирлаш) кўзда тутади.
Бизнес-режада сервис доирасида қандай хизматлар бажарилиши тўғрисидаги ахборот берилади. Уларга қуйидагилар киради:
маҳсулотни бепул етказиб бериш;
транспортировка (ташиш) натижасида юзага келган носозликларни йўқотиш;
маҳсулотни ўрнатиб бериш ва ишга тушириб бериш;
бепул кафолатли таъмирлаш муддатлари;
кафолат муддатларидан сўнг пулли таъмирлашни амалга ошириш;
зарур ҳолларда харидорнинг ходимларини маҳсулотдан фойданиш бўйича дастлабки ўқитишни ташкил этиш;
эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш;
техник маслаҳатлар бериш;
Бундан ташқари хизматларни амалга ошириш шаклини ҳам кўрсатиш зарур:
ишлаб чиқарувчи томонидан;
маҳсулот сотувчиси томонидан;
ишлаб чиқарувчи билан шартнома асосида иқтисослашган ташкилот томонидан хизмат кўрсатиш.