Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet15/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

«ИБТИДОИЙ МАДАНИЯТ»

Тайлорнинг «Ибтидоий маданият» китобининг предмети маданият – бу маънавий маданият бўлиб, билим, санъат, эътиқод, ҳуқуқий ва ахлоқий қоидалардан иборат деган асосга таянган.


Унинг фикрига кўра, инсоният тарихи табиат тарихининг бир бўлагидир. Инсоннинг тафаккури ва хоҳиш-истаклари табиатдаги тўлқинларни, химик элементлар ва ҳайвонот ва ўсимликларнинг ўсиш ҳаракатларини белгиловчи қонуниятларга таянади.
Барча халқ ва маданиятлар ўзаро боғлиқ бўлган тўхтовсиз ва прогрессив тадрижийликка эга. Тайлорнинг назарий қарашлари анча илгарилаб кетган бўлиб, унинг фикрича, маданиятларда умуминсонийлик, универсаллик баъзи ривожланиш босқичларида хос бўлса-да, лекин баъзи ҳолларда халқларга хос бўлган алоҳидалик ҳам устунлик қилган. Тайлор фикрига кўра, кимки дарахтлар ортидан ўрмонни кўрмас экан, у ўрмон ортида дарахтларни ҳам кўрмайди деган фикрлари замонавий этнографияда умумийлик ва ўзига хослик тенденциясини белгилаб беради.
Тайлорнинг бу асари, инсоният маданияти тарихининг прогрессив жиҳатларини кўрсатишга қаратилган. Илоҳиётнинг креационистик концепциясига биноан, инсонлар маълум даражадаги маданият бунёд этилади. Адамнинг ўғиллари деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Уларнинг яқин авлодлари корабль-ковчек (кема) ва пишган ғиштдан Вавилон мақбарасини қурганлар. Шундай экан ёввойи овчилар ва балиқчилар қаердан келган? Бу ҳодисани тушунтириш учун креационистлар XIX асрдан бошлаб, олам яратилишидан сўнг маданият тарихи икки йўлдан кетган деб тушунтирганлар: биринчиси, ривожланиш цивилизация томон ва иккинчиси, ўлиш, деградация ва регрессдир. 1860 йилларда бу назария кескин танқид қилинган ва уларнинг бошида сўзсиз Тайлор фаол бўлган.
Тайлор фикрига кўра, бирор ҳодисанинг моҳиятини англаш учун аввал унинг прогрессив аҳамиятини англаш орқали унинг регрессив моҳиятига ҳам яқинлашамиз. Инсониятнинг турли қабилаларидаги прогрессив ва регрессив маданиятни расизм мафкурачилари креационизм ғоялари билан боғлаб, инсоният ирқининг тенг бўлмаган жиҳатларидан қидирганлар. Тайлор китобида «ёввойи ирқ» ёки «буюк ирқ» деган тушунчаларни учратиш мумкин. Ёки «ақлий жиҳатдан инглизлар ва негрларнинг фарқи» деган жумлалар, ирқий тафовутни эмас, аксинча турли жамиятлардаги маданиятнинг тараққиёт босқичи билан тушунтирган. Тайлор инсониятнинг табиий жиҳатдан бир хиллигини кўрсатишга уринган. Унинг фикрига кўра, бир хил ов қуроллари, бир хил анъаналар ва бир хил асотирларга эътиқод қилувчи инсонлар жисмоний тузилиши ва ранги жиҳатдан қанчалик фарқ қилишини кўрсатган. Яна бу муҳим жиҳат, Тайлор оқ танли европаликларнинг цивилизациявий ролини қаттиқ танқид қилган. «Оқ танли босқинчи ёки мустамлакачи, ёввойига нисбатан, гарчи юқори даражадаги цивилизациянинг вакили бўлишига қарамай, уни камолотга етказмоқчи ёхуд йўқ қилмоқчи бўлади. Бу ҳаракатлари билан у ўз даражасининг аҳмоқона вакилига айланади. Шу билан бир қаторда ўзи тазйиқ ўтказаётганларга нисбатан уни пок, олийжаноб муҳит яратаётган деб айтиш мумкин эмас»1.
Лекин Тайлорнинг эволюционистик назариясининг камчилиги шундан иборат бўлдики, у табийшуносларнинг услубини, яъни маданий ҳодисаларни турларига қараб ажратиш, эволюцион қаторни шакллантириш, содда турдан мураккаб турга қараб ўсиш қаторини тузиш, уларнинг тараққиёт ўлчамларини ўрганиш ва аста-секинлик билан бирмунча мукаммалроқ турларнинг содда турларни сиқиб чиқариш жараёнларини ўрганишдан иборат бўлган. Макон ва замонда маданиятларнинг такрорланиш ҳодисаларини кенг ўрганган Тайлор турларни қиёслаш ва қиёсий-тарих методига асос солган.
Тайлорнинг яна бир аҳамиятли тадқиқоти «эскилик сарқити» (пережитки) атамасини қўллашидир. «Эскилик сарқити»ни Тайлор маданиятнинг илк босқичларига хос бўлган ва одатлар туфайли сақланиб қолган кейинги янада мукаммалроқ босқичдаги турини назарда тутган. Мисол тариқасида, механизалашган тикув машиналари яратилишига қарамай, қўл орқали тўқиш усуллари, аксирганда, соғлиқ тилаш – бунинг сабаби калланинг тешигидан руҳлар кириши ёки чиқиши мумкин.
Тайлор томонидан қўлланилган яна бир услуб этнографияда, маданиятлар тарқалиши ва улар ўртасидаги ўхшашликлар қонуниятини муносабатларида миқдорий, статистик услублардан иборатдир.
Тайлор биринчилардан бўлиб, этнографияда «ибтидоий анимизм» тушунчасини киритган. Анимизм лотинча руҳ ёки қалб деган маънони англатади. Унинг фикрига кўра, ибтидоий одамлар тушлар ва ўлим ҳақида фикр юритиб, инсонларда шундай субстанция борки, у вақтинча ёки абадий ўз моддий қобиғини ташлаб кетади деб фикр юритганлар. Бу тушунчалар кейинчалик, табиат, ўсимлик дунёси ва ҳайвонот оламида мавжуд бўлган ҳолатларни ифодалаган. Замонавий диншунослик анимистик тафаккур абстракт тафаккурга яқинлигини ифода этади. Бундай тафаккур нафақат ўта қадимий одамлар (архантроплар), қадимий одамлар (палеонтроплар), ҳатто замонавий турлар (неоантроплар)нинг ақлий ривожланиш даражасида бўлмаган. Чунки ёввойи инсон этнографларнинг фикрига кўра, фалсафий тафаккурга эга бўлмаган.
Э.Тайлорнинг «Ибтидоий маданият» китобини рус тилига таржима қилган А.И.Перщис фикрига кўра: «Ҳозирги этнографик маълумотлар гувоҳлик беришича, кам ривожланган қабилаларнинг тасаввурлари предметли ва конкрет бўлиб, энг яхши ҳолатда ўрта даражадаги абстракциялардан нарига ўтмаган. Улар ибтидоий одамларнинг ҳаётий амалиётининг ҳақиқий (фойдали билим) ёки ёлғон (диний эътиқод) акси эди. Шу сабабли бўлса керак, бизнинг давримизда диний эътиқодларнинг дастлабки қатлами, эҳтимол, тотемизм бўлиб, унда одамлар ўзлари учун мумкин бўлган ягона шаклда, кейин ўзларининг яқин табиий муҳит билан ажралмас, гўё қариндошлик муносабатларини англаб етишган деган фикр ҳукмронлик қилмоқда»1.
Россияда «антропология» атамаси илдиз отмаган. Бу ерда ҳанузгача «этнография» атамаси ишлатилган, шу жумладан, Н.И. Надеждин давридан бошлаб нафақат кундалик турмуш тарзи, балки халқнинг жисмоний ва ақлий этнографияни ўрганиш учун мавзу бўлган унинг предмети сифатида жисмоний ва руҳий элементлар назарда тутилган. Эҳтимол, бу ҳолат рус тадқиқотчиларининг XIX аср охирларида «Рус этнографияси тарихи» муаллифи А.Н. Пыпин эътиборига тушган маданиятни мажмуавий ёритишга эмас, балки борлиқ шаклларини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратиши билан боғлиқдир. Унинг фикрига кўра, «Этнографик тадқиқотлар халқ турмуш тарзи ва тасаввурларининг барча жабҳаларини қамраб олиши керак». Бир нарсани қайд этиш зарурки, Терешченканинг эски «Рус халқининг ҳаёти» китобига қўшимча равишда, бизда ҳали ҳам рус халқ ҳаёти, ҳатто унинг индивидуал жиҳатлари ҳақида умумий маълумот йўқ. Кузатувларнинг аксарияти халқ турмуш тарзининг ташқи кўриниши билан чекланиб, деярли ҳар бир маданиятнинг ўзига хос халқ хусусиятлари орқасида қандай ички мазмун яширинганлигини билиш билан қизиқмаганлар. XIX асрнинг иккинчи ярмида инсон ҳаётининг алоҳида соҳаларини ўрганиш юзасидан ҳам йўналишлар пайдо бўлди. Этнопсихологларнинг асосий мавзулари афсона, тил, ахлоқ, урф-одатлар, ҳаёт ва маданиятнинг бошқа элементларини қамраб олди. Маълум бир даражада, ушбу йўналишнинг вакиллари XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида рус мифологик мактабини ўз ичига олади (Ф.И. Буслаев, А.Н. Афанасев, А.А. Потебня). Маданиятни мажмуавий тадқиқ этиш ғояси россиялик олим Д.Н.Анучин исми билан боғлиқ. Д.Н.Анучиннинг машҳур учлик концепцияси – «анучин учлиги» — археология, антропология, этнография Россия фанида бугунги кунгача ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Гарчи XIX аср охири ва XX аср бошларида этнология/антропология фанлари табиий фанлардан ажралиб чиқишни бошлаганига қарамай, Россияда, масалан, ХХ аср бошларида этнография фан таълимининг бир қисми бўлган ва физика-математика факультетида ўқитилган. «Этнология тарихи бошланмади, чунки тарихчилар этнологлар бўлишди», ўзининг маърузаларида ХХ асрнинг 20-йилларида Россияда ушбу янги тенденцияни таъкидлаган профессор П.Ф. Преображенский, — этнологияни тарихлаштириш, тарихчиларнинг этнолог бўлиб қолганлигида эмас, бу жараённи этнологиянинг ўз ички структурасида пайдо бўлган ривожланиш эканлигини таъкидлайди.
Ҳозирги кунда этник озчиликни ташкил қилувчи турли хил ижтимоий гуруҳларни ўрганиш кенг тарқалган. Шундай қилиб, маданий антропология фан сифатида жуда узоқ ва текис бўлмаган ривожланиш йўлини босиб ўтган. Кўплаб замонавий илмлар сингари, у бир қатор фанларнинг қурамасидан ёки асосида пайдо бўлган. Унинг негизларини география, тарих ва фалсафа каби фанлардан топиш мумкин. Зеро, «Фанлараро ёндашув, турли соҳа билимлардаги интеграциявий жараённи таъминлаб, объектни яхлит ҳолда тадқиқ этиш имконини вужудга келтиради. Шу билан бирга фанлараро ёндашувда амалиётга йўлланганлик ҳам хос бўлиб, унда интегратив билимлар қай шаклда бўлмасин жамиятнинг амалий эҳтиёжларига қаратилган бўлади»1. Бу услубиятни сўзсиз маданий антропология соҳасида ҳам яққол кузатиш мумкин. Бугунги маданий антропология фанининг кўрсаткичлари кўплаб авлод олимлари ва уларнинг ўтмишдошлари, саёҳатчиларнинг турли маданият ва даврлардаги одамларни тушунишга қаратилган изланишларининг умумий натижасидир.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish