Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet4/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

Адабиётлар:

1.Зикриллаев Ғ. Ўзбек тили морфологияси. Бухоро, 1994.

2.Мусулманова Н. Грамматик шаклларда категориал, ёндош ва ҳамроҳ маъно (замон ва майл категориялари мисолида). Номзодлик диссертацияси. Т., 2007.

2.Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш. Грамматик категория муаммосига доир айрим мулоҳазалар. ЎТА, 1998., 6-сон, 22-26-бетлар.

3. Неъматов Ҳ. ва б. Она тили. 6 - синф учун дарслик. Т., “Ўқитувчи”, 2000.

4. Неъматов Ҳ. ва б. Она тили. 7 - синф учун дарслик. Т., “Ўқитувчи” , 2000.

5.Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик ва хусусийлик диалектикаси талқинида. 2-жузв. Андижон, 1994.
Синтаксис.Тилнинг синтактик қурилиши.Тилда валентлик қонунияти

Тил синтактик қурилма ҳисобланмиш гап воситасида ўз ижтимоий вазифасини амалга оширади. Тилнинг барча бирликлари ва шу бирликларнинг нутқий воқеланишлари, яъни фонетик, лексик, морфологик ҳодисалар ана шу синтактик қурилманинг юзага келиши учун хизмат қилади. Маьлумки, тилнинг асосий вазифаси нутқ воситасида кишиларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашдан иборатдир. Жамиятдаги ижтимоий шахслар гап орқали фикр алмашадилар.

Гап нутққа хос асосий коммуникатив бирлик бўлиб, у синтаксиснинг бевосита ўрганиш объекти ҳисобланади.

Синтаксис юнонча сўздан олинган бўлиб , «тузиш», «қуриш» демакдир. Бу атамани икки маънода тушуниш мумкин:




  1. тилнинг синтактик қурилиши маьносида;


  2. тилнинг синтактик қурилишини ўрганадиган грамматиканинг бир қисми маьносида.


Биз бу атамани ана шу иккинчи маъносида қўллаб, биринчи маъно ифодаси учун “синтактик қурилиш” атамасидан фойдаланамиз. Синтаксис гап ҳақидаги таълимотдир. Бу сатҳда гап турлари, гап бўлаклари, уларнинг ўзаро синтактик муносабатга киришиш усуллари ва воситалари, сўз бирикмаси, унинг тузилиши, типлари, гапдан катта бирликлар ва шу бирликлар қисмларининг логик – грамматик муносабатлари ўрганилади. Демак, сўз бирикмаларини ўрганиш ҳам гап таълимотининг таркибий қисми бўлиб, сўз бирикмаларини гапдан ажратилган ҳолда текшириш мумкин эмас. Сўзшакллар ҳам бевосита (баъзан билвосита) гапнинг ташкил этувчисидир. Шунга кўра синтаксис қуйидаги уч қисмга бўлиб ўрганилади:




  1. сўзшакл синтаксиси;


  2. сўз бирикмаси синтаксиси;


  3. гап синтаксиси.


Гап таркибидаги грамматик шаклланган сўзларни сўзшакл синтаксиси ўрганади. Сўз бирикмаси синтаксиси эса сўзларнинг ўзаро тобе-ҳокимлик муносабатида синтактик боғланиб, мустақил сўзларга нисбатан анча аниқроқ фикр (тушунча) ифодаловчи бирлик ҳосил қила олиш қонуниятларини тадқиқ этади. Сўзларнинг ўзаро боғланиб, фикр ифодалашга хизмат қиладиган нутқий бирлик (гап) ҳосил қилиш қонуниятларини гап синтаксиси ўрганади.

Баъзи лингвистик адабиётларда синтаксис сўз бирикмаси ва гап ҳақидаги таълимот деб талқин этилади (Қар: Баскаков Н. ва б. Умумий тилшунослик. Т., «Ўқитувчи», 1979). Ваҳоланки, сўз бирикмалари гап бўлаклари каби гап қурилишининг элементларидандир. Синтаксиснинг предметини белгилашда сўз бирикмаси ҳисобга олинса, гап бўлакларини ҳам бундан мустасно этиб бўлмайди. Ва яна эслатиб ўтмоқчимизки, жамиятда ахборот узатиш гап орқали амалга ошади. Гап фикр ифода этади. Сўз бирикмаси эса фикр эмас, балки сўз каби тушунча ифодалайди. Маьлумки, сўз бирикмаси ифодалаган маъно сўз ифодалаган маънодан кўра хусусийроқ (аниқроқ) бўлади. Демак, синтаксиснинг энг асосий бирлиги – гап.

Синтаксис сатҳи тил фанининг барча бўлимлари билан чамбарчас боғлиқлигини исботлашга ҳожат бўлмаса керак. Ваҳоланки, тил тизим эканлигини эслашнинг ўзи кифоядир.

Гапда сўзлар маьлум қоидалар асосида бир-бири билан боғланади, яьни семантик-синтактик алоқага киришади. Ҳар қандай синтактик алоқа синтактик муносабатлар мажмуидир. «Муносабат» арабча сўз бўлиб, бир қанча маъноларни ифодалайди: 1) кишилар ўртасидаги алоқа, муомала; 2) нарса, ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғланиш, алоқа; 3) кишининг воқеликдаги нарсаларга, ҳодисаларга қараши, ёндашиши каби. «Муносабат» атама сифатида фалсафада муайян системадаги элементларнинг жойланиш характери ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи фалсафий категория бўлса, мантиқ фанининг атамаси сифатида ҳодисаларга хос серқирраликка турлича ёндашиш нуқтаи назари тушунилади.

Тилшуносликда «синтактик муносабат» атамаси гап таркибида сўзлар ўртасидаги ўзаро боғланиш, алоқа демакдир. Турли тилларда мавжуд бўлган синтактик муносабатлар дастлаб икки турга бўлинади: предикатив ва нопредикатив боғланиш.

Ўзбек тилида предикатив боғланиш деганда гап тузилишининг асоси (гапнинг маркази) кесим билан боғлиқ бўлган синтактик муносабат назарда тутилади. Шуни таъкидлаш лозимки, ўзбек тилидаги содда гапларни қиёсласак, ҳар бир гапда – қайси сўз туркуми ва унинг қандай шаклда бўлишидан қатьий назар – шаклланган кесимнинг такрорланганлигини кузатамиз. Гапларда эга иштирок этмаслиги ҳам мумкин. Бироқ кесим гапнинг асосини ташкил этади. Кесим гапнинг маркази бўлиб, у тасдиқ / инкор, майл / модаллик, замон, шахс / сон маъноларини ифодалаб келади, ҳукмни ифодалайди ва гапнинг бошқа бўлакларини ўз атрофида бирлаштиради. Чунончи, Мардни майдонда синаймиз гапида кесим (синаймиз) тасдиқ маъносида, хабар майлида, келаси замон, I шахс кўплик шаклида ифодаланган бўлиб, гапнинг иккинчи даражали бўлаклари – воситасиз тўлдирувчи (мардни) ҳамда ўрин ҳоли (майдонда) билан ўзаро синтактик муносабатга киришган.

Нопредикатив боғланиш бундай хусусиятга эга эмас. Бунда сўзлар ўзаро турли усулда ва турли воситалар билан синтактик муносабатга киришади. Тенг боғланиш ва эргаш боғланиш (тенглашиш ва эргашиш) нопредикатив боғланишнинг турлари ҳисобланади.

Грамматик жиҳатдан бир-бирига тенг бўлган сўзларнинг ўзаро грамматик муносабатга киришишидан тенг боғланиш юзага келади. Тенглашиш муносабати, одатда, тенг боғловчилар ва санаш оҳанги орқали ифодаланади. Чунончи: ўқувчилар ва ўқитувчилар; китоблар, дафтарлар;

Эргаш боғланишда грамматик жиҳатдан тенг бўлмаган сўзлар ўзаро грамматик муносабатга киришади ва тобе-ҳоким муносабатига эга бўлган сўз бирикмаларини юзага келтиради. Чунончи: умидли дунё, қўшиқ айтмоқ, шошиб гапириш;

Тобеланиш муносабати, асосан, алоқа-муносабат аффикслари, кўмакчилар, флексия, сўз тартиби, оҳанг каби воситалар билан ифодаланади.

Туркий тилларда синтактик муносабатнинг тенглашиш ва эргашиш типларидан ташқари алоҳида кўринишдаги синтактик муносабат ҳам мавжуддир. Бу қаратқич ва қаралмиш муносабатидир. Агар тенглашишда грамматик томондан тенг бўлган сўзлар синтактик муносабатга киришиб, гап бўлакларини уюштириб келса, эргашишда эса бири ҳоким, бири тобе вазиятдаги бўлаклар синтактик муносабатга киришиб, сўз бирикмасини ҳосил қилади. Қаратқич ва қаралмиш муносабатидаги сўзлар айни бир пайтда бир-бирига тобе, бир-бирига ҳоким вазиятда бўлади, яьни қаратқич келишигини олган сўз ўзига семантик жиҳатдан мос III шахс эгалик аффиксини олган сўзни талаб этади. Айни пайтда III шахс эгалик аффиксини олган сўз ўзи алоқадор бўлган сўзнинг қаратқич келишиги шаклида бўлишини талаб этади. Нутқий босқичда нутқ шароитига кўра баъзан қаратқич, баъзан қаралмиш белгисиз ҳолатда қўлланиши ҳам мумкин. Чунончи:



Фаррухнинг китоби, мактаб ҳовлиси, қизлар базми, бизнинг кўча каби.

Биз юқорида санаб ўтган синтактик муносабат типлари турли кўринишдаги грамматик воситалар орқали ифодаланади. Булар қуйидагилар:







    1. Download 106,36 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish