Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet2/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

"Ота" лексемаси онгимизда қуйидаги парадигмада яшайди ва УГМси ўшандан очилади:

/бобо/: /буви/

/она/ : /ота/

:

/бола/



:

/невара/

:

Ушбу парадигмадан "ота" сўзининг УГМси келиб чиқади: биринчи авлод, бевосита қон-қариндош, катта, эркак. Лексемалардаги УГМни семема дейишади. Демак, умумийликнинг моҳияти маълум бир умумийликни ўзига ўхшаш ва фарқли умумийликлар билан муносабатидагина очилиши мумкин.



Олима Ш. Шаҳобиддинова ишида ХГМ ва УГМлар атрофлича талқин қилинган. Жумладан, сон категорияси шаклларининг ХГМ ва УГМлари.

[-лар] нинг ХГМлари:

а) кўплик - Унда ширин - ширин бананлар бор (Ш. Юл.);

б) жамлик - ишчилар синфи - ишчи синфи;

д) боғлиқлик ва ўхшашлик - Аввалги сарвигуллар ўқишни тугатишди. (Ш. Юл.);

с) тахмин - Соат бешларда келди;

э) кучайтирилган маъно - Тилларимга кўчолмайди бўғзимдаги азобим... (У. Азимов).

[о] шакл ХГМ лари:

а) жамлик - Гадонинг душмани гадо бўлади (А.О.);

б) кўплик - Мажлисга йигирма киши келди (аниқ кўплик); У қишлоқда уч - тўрт кун қолди (ноаниқ кўплик);

д) бирлик ифодалаш - бунда кўрсатиш олмошлари, "бир" сўзи кўпроқ иштирок этади: Ушбу ёдгорликка мурожаат қилар эканман, менинг мақсадим битта... (О.Матжон).

Демак, сон категорияси шакллари учун қуйидаги УГМларни кўрсатиш мумкин: [-лар] УГМси─бўлинувчан/ бўлинмас сифат ва ноаниқ миқдор ифодалаш. [о] УГМси ─ бўлинмас ва аниқ/ ноаниқ миқдор ифодалаш.

Бўлинувчанлик/ бўлинмаслик деганда, қуйидагини тушуниш керак: ҳар бир хусусийлик алоҳидалик эканлигини кўриб ўтдик. "Қовунлар" деган сўзшакли бир неча қовунларни атаб келади."Қовунлар" сўзшакли бир тўпламни ифодалайди ва у бир неча алоҳидаликларга бўлинади. "Аҳмадлар" деганда Аҳмад ва унинг ўртоқлари, оиласи... тушунилади. Яъни Аҳмадлар бир тўпламни ифодалайди ва бу тўплам бўлинувчан. "Сувларни столга қўйди" деганда кола, минерал сувлар... тушунилади. "Тошкентларни кезиб чиқди" сўзшакл Тошкентни бўлиб беряпти, туманлари ҳисобга олинган. "Тилларимга кўчолмайди бўғзимдаги азобим" мисрасида тил, гап, сўз, оғиз ажратиб берилган. Шунинг учун "ишчи синфи" ва "ишчилар синфи"; "ўқитувчи одати" ва "ўқитувчилар одати" каби сўз бирикмаларида бирлик ва кўплик сон маънолари яқинлашса ҳам, орасида нозик фарқ бор. "Ишчилар"да сифатий бўлинувчанлик сезилиб туради. Бирлик сонда яхлитлик маъноси кўпроқдир. Демак, бир жиҳатдан бирлик ва кўплик сон кўплик соннинг бўлинувчанликни таъкидлаши, бирлик соннинг эса яхлитликни кўрсатиши билан қарама-қарши туради. Миқдорий жиҳатдан эса бирлик сон бирлик, аниқ/ноаниқ миқдорни ифодалай олиши билан ҳамиша ноаниқ миқдорий кўпликни ифодаловчи кўплик сон шаклига қарама - қарши туради. Шунинг учун "Бу китобни ол", "Стол устида тўрт китоб бор", "Китоб - билим манбаи" гапларида 3 хил маъно воқеланган: Китоблар сўзшакли ҳеч қачон аниқ миқдорни ифодалай олмайди. Қуйидаги гапларни қиёсланг:



Уч кун (уч кунлар)дан кейин келди;

Ўнинчи йил (йиллар)да туғилди.

Шунинг учун бирлик соннинг умумий грамматик маъноси қуйидагича кўрсатилиши мумкин: бирлик соннинг маьноси ─ аниқ ё ноаниқ миқдорни бўлинувчан/ бўлинмас маънода бериш. Кўплик соннинг маьноси ─ ноаниқ миқдорий кўпликни бўлинувчан сифатда бериш.

Мана шу умумий грамматик маънолар билан бирлик ва кўплик морфологик сон шакллари тил тизимида ва онгимизда яшайди. Бу умумий маънолар нутқда муайян моддий шаклларда чексиз ранг-барангликда воқеланади.

Кўриб ўтдикки, дарахт умумийлиги ўта содда ва у "ўсимлик + тана + шох"дан иборат, холос. Лекин борлиқдаги миллиард дарахт беҳад ранг - баранг. Худди шундай кўплик соннинг маъноси "миқдорий ноаниқ кўплик + сифатий бўлинувчанлик" каби соддадир. Нутқда эса у миллиард хусусий кўринишларда воқеланади. Бирлик соннинг маъноси "миқдорий аниқ/ноаниқ кўплик + сифатий бўлинмас" кабидир. Лекин юқорида кўрсатилган УГМ нутқда ХГМ сифатида воқеланар экан, у умумийлик билан хусусийлик орасида оралиқ маънолар ётади. Оралиқ маънолар хусусий маънолар учун маъно типлари, яъни "ўхшаш маънолар мажмуаси", УГМ учун эса "умумийликнинг кўринишлари", турлари мавқеида бўлади. Чунончи, бирлик соннинг УГМси "аниқ / ноаниқ ва бирлик" каби маъноларни ўз ичига олади ва УГМ ХГМ сифатида воқелангунча юқорида кўрсатилган аниқлик, ноаниқлик, бирлик каби уч ОГМ маънонинг биридан ўтади. Чунончи,

ХГМ ОГМ УГМ

Бу китобда бирлик аниқ/ноаниқ

Уч китобда аниқ сифатий бўлинмас

Китобда кўплик миқдор

шундай ёзилган. ноаниқ

ОГМ ҳамиша сўзнинг луғавий маъноси, матн, қуршов билан алоқадор бўлади. Чунончи, [-лар] кўплик соннинг умумий маъноси -"сифатий бўлинувчан, миқдорий ноаниқ кўплик" УГМси бир неча ОГМга эга. Булардан асосийлари:

1. Бир ёки турли жинсдаги предметларнинг НМК(ноаниқ миқдорий кўрсаткичи)ни ифодалаш (китоблар, одамлар...);

2. Ўлчанмас моддаларни алоҳидаликларга ажратиб, ноаниқ миқдорий кўпликни кўрсатиш (Тошкент сувлари...);

3. Турли тур ва жинслардан иборат НМКни кўрсатиш (ёғлар-сариқ ёғ, пахта ёғи; ичимликлар-ароқ, минерал сув, кола);

4. Нарсани ёндошлари билан биргаликда НМК сифатида ифодалаш (Аҳмадлар келди; Тошкентларни айландик.);

5. Тахмин ифодалаш: 70- йиллар;

6. Бўлинмасни бўлинувчан этиб кўрсатиб, экспрессив маъно бериш (Юракларимга тўкилди). Мана шундай ҳар бир морфологик шаклда ХГМ, ОГМ ва УГМлар мавжуд бўлади. Сиз 1940 - 80 - йилларда нашр этилган дарсликларда танишган грамматик шаклларнинг маънолари асосан ХГМ ва ОГМлардир. УГМларни очиш босқичига ўзбек тилшунослиги энди кўтарилмоқда. Жумладан, ушбу айтилган фикрлар мана шу УГМларни очишга бўлган илк қадамлардан биридир.

Шундай хулосага келиш мумкинки, УГМ тил бирлигининг минглаб турли хил матнларда юзага чиқадиган ва бевосита кузатишда берилган хусусий грамматик маънолари (ХГМ)нинг умумий йиғиндиси эмас, ХГМлар негизида ётган, ХГМларга нисбатан умумийлик вазифасини ўтайдиган маънодир.

ХГМлар билан УГМлар орасидаги муносабат билвоситадир. Бу икки бўғинни боғловчи маъно типи ─ бу ОГМдир.





Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish