Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet14/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

Адабиётлар:

1. Абузалова М. Ўзбек тилида содда гапнинг энг кичик қурилиш қолипи ва унинг нутқда воқеланиши. Т., НДА, 1994 йил.

2.Неъматов Ҳ. Тажалли тасаввуф билиш назарияси ва тилшуносликда синтаксисни ўрганиш масалалари. «Ўзбек тили ва адабиёти», 1993., 2- сон.

3.Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш. ва бошқалар. Ўзбек тили назарий морфологиясининг асосий тамойиллари. «Ўзбек тили ва адабиёти», 1998., 2 - сон.


ТИЛ БИРЛИКЛАРИНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТИ. СИНТАГМАТИК, ПАРАДИГМАТИК ВА ИЕРАРХИК МУНОСАБАТЛАР

Тил ва нутқ бирликлари орасидаги муҳим фарқлардан яна бири тил бирликларининг танланишга имкон берадиган парадигмаларда, нутқ бирликларининг эса танланиш асосида бирин – кетинликда бирлашадиган ҳосилалар - синтагмаларда воқе бўлишидир. Лисоний бирликлар бир-бирини эслатиб туриш хоссасига эга. Масалан, [а] фонемаси [о] фонемасини, [у] фонемаси [ў] фонемасини, [и] фонемаси [э] фонемасини эслатади. Лекин [а] фонемаси дабдурустдан [қ] ёки [ғ] фонемасини эслатмайди. Чунки улар икки тизим – унли ва ундош тизимига киради. Бир-бирини эслатувчи бирликлар умумий ўхшаш белгиларга эга бўлади. Масалан, келишик шаклларининг умумий белгиси “сўзни сўзга боғлаш”, аммо улар фарқли белгиларга ҳам эга бўлуви шарт, яъни қаратқич келишиги отни отга, тушум келишиги отни феълга боғлайди. Ёки унли фонемалар “соф овозга эгалик” умумий белгиси остида бирлашади. Аммо улар фарқли белгиларга ҳам эга: [а] лабланмаганлик, [о] лабланганлик фарқловчи белгиларига эга.

Умумий белгилари асосида бирлашган ва бир-бирини тақозо этадиган, аммо ҳар бир ўзига хос белгилари билан бошқасига қарама-қарши турувчи лисоний бирликлар тизими п а р а д и г м а дейилади. Парадигмани ташкил этувчи бирликлар парадигма аьзолари деб юритилади. Парадигмада камида иккита аъзо ва улар бир лисоний сатҳга мансуб бўлиши шарт. Бир парадигма аьзолари орасидаги ўзаро муносабат парадигматик муносабат дейилади. Чунончи, отларнинг эгалик аффикслари орасидаги парадигматик боғланишни кўрайлик. Парадигма қаторида олти аффикс бўлиб, уларнинг ҳар бири “нарса – буюмнинг шахсга қарашлилиги” маьноси остида бирлашади. Айни вақтда уларнинг ҳар бири ўзининг хусусий маьносига эга, яъни маьлум предметнинг бирлик ёки кўпликдаги шахс турларидан айнан бирига қарашлиликни ифодалаши билан бир-биридан фарқ қилади ва шу жиҳатдан ўзаро оппозитив саналади:

[- им]-[- имиз]

[- инг]- [- ингиз]

[- и]-[- лари]

Парадигматик боғланиш фонема, морфема, лексема, конструкция каби тил бирликларини киши хотирасида “занжирсимон” тарзда ушлаб туради. Натижада улардан бирининг эсланиши у билан боғланган бошқа бирликларни ёдга туширади, шу йўл билан тил бирликларининг хотирада дастлабки кичик системаларга уюшуви таъминланади. Лисоний бирликлар тизимининг қайси лисоний сатҳга мансублигига кўра фонетик, лексик, морфологик, синтагматик парадигмалар фарқланади. Ф.де Соссюрнинг талқини бўйича синтагматик алоқа, аввало, тил бирликларининг ётиқ чизиқ бўйича бирин-кетин ўзаро боғланиб муносабат ҳосил этишидир.

Бир сатҳга мансуб бўлган бирликлар нутқ жараёнида ўзаро кетма-кет боғланиб маълум ахборот ташиш учун хизмат қилади. Ҳар бир лисоний бирликнинг вазифаси кетма-кетлик (синтагматик) муносабатига киришганда намоён бўлади. Нутқ жараёнида иккита бирликни ҳеч қачон бир вақтда талаффуз қила олмаймиз. Олдин биттасини, сўнг иккинчисини, учинчисини ва ҳ.к.талаффуз қиламиз. Лисоний бирликларнинг маълум чизиқда кетма-кет боғланиши икки элементни ҳеч қачон бир вақтда талаффуз қилишга имкон бермайди. Муайян чўзиқликка эга бўлган икки ва ундан ортиқ элементларнинг кетма-кет муносабати кетма-кетлик (синтагматик) муносабат саналади. Масалан, ишчиларга сўз шакли таркибидаги иш-чи-лар-га морфемалари бир қаторда кетма-кет жойлашади.

Синтагматик алоқа лисонда ҳам, нутқда ҳам мавжуд бўлади. Чунки синтагматик алоқага киришиш қобилияти, имконияти тил бирликларида мужассамланган бўлади. Чунончи, предметликни ифодаловчи лексема сон категорияси морфемалари билан синтагматик алоқага кириша олади, лекин [- роқ] морфемаси билан худди шундай алоқага кириша олмайди. Шунингдек, [кел -] феьли нисбат, майл, замон каби категорияларнинг морфемалари билан синтагматик алоқа ҳосил қила олади, лекин отларга мансуб сон ва эгалик морфемалари билан боғлана олмайди. Қўшимча ва ўзакларда бўлгани каби луғавий бирликларда ҳам ўзига хос қўшничилик (синтагматик) муносабатлари мавжуд. Луғавий бирликларнинг ўзаро қўшничилик муносабатларига киришишлари учун улар орасида маьно ўхшашлиги, алоқадорлиги, мантиқий боғланиш бўлиши шарт. Масалан, “темир қошиқ” бирикмасини олайлик. Бунда “қошиқ” сўзи бирор моддадан ясалган нарсани, “темир” эса шу моддани билдириб келади. Сўзлар ифодалаган маьнолар орасида ҳам мантиқий, ҳам ижтимоий боғланишлар мавжуд. Ушбу бирикмада луғавий бирликлар ўз маьносида қўлланган. Аммо “темир ирода” бирикмасида қўлланилган “темир” сўзи кўчма маьно касб этган. Бунинг сабаби шундаки, “ирода” бирор моддадан бўлмайди. “Темир ирода” сўз бирикмасидаги қўшничилик муносабати ғайриоддий, тасодифий муносабатдир. Кўриниб турганидек, синтагматик муносабат нутқда рўёбга чиқса ҳам, бундай муносабатга эга бўлиш имконияти тил бирликларида мужассамланган бўлади.

Синтагматик муносабат ёрдамида тилнинг бош вазифаси – коммуникатив вазифаси амалга ошади.

Синтагматик алоқани синтактик алоқадан фарқлаш лозим. Синтагматик алоқа кенг тушунча.Синтагматик ва синтактик алоқа бутун – бўлак муносабатидир. Бошқача айтганда, синтактик алоқа синтагматик алоқанинг бир кўринишидир. Синтагматик алоқа барча тил бирликларига хос кетма-кет боғланиш бўлса, синтактик алоқа сўз ва гапларнинг ҳоким – тобелик муносабатидир.

Тил бирликлари орасида парадигматик (ўхшашлик), синтагматик (қўшничилик) муносабатлар билан бир қаторда иерархик (поғонали) муносабатлар ҳам фарқланади. Мураккаблик даражаси турли хил бўлган, икки хил сатҳга мансуб лисоний бирликлар муносабати поғонали муносабат саналади. Бундай муносабатни «…дан ташкил топади», «…таркибига киради» ифодаси билан бериш мумкин. Демак, қуйи сатҳ бирлиги ўзидан бир даража юқори сатҳ бирлиги учун қурилиш (конструктив) бирлиги бўлиб хизмат қилади. Юқори сатҳ бирлиги эса қурилма (конструкция) сифатида ўзидан бир даражада қуйи сатҳ бирликларининг кетма-кетлик (синтагматик) муносабатидан ташкил топади. Бундай муносабатда тил бирликлари ўзаро бутун – бўлак, тур – жинс алоқалари билан боғланган бўлади. Масалан, морфологик сатҳда қаратқич келишиги бир отни иккинчи от ёки ҳаракат номига боғлашга хизмат қилади, шу билан у келишиклар гуруҳига киради, келишиклар сўзларни бир-бирига боғловчи воситалар сифатида кўмакчилар билан биргаликда тобе сўзни ҳоким сўзга боғловчи воситалар гуруҳига киради. Тобе сўзни ҳоким сўзга боғловчи келишиклар ва кўмакчилар боғловчи ва эгалик категорияси билан биргаликда сўзларни бир-бирига боғловчи воситалар сирасига мансуб бўлади. Лексик сатҳда [ўсимлик], [дарахт], [тол] луғавий бирликлари қуйидаги иерархик муносабатда туради: [тол] англатган маьно ва тушунчасига кўра [дарахт] маъно таркибига, [дарахт] эса [ўсимлик] маьносининг таркибига киради.

Биз юқорида парадигматик муносабатлар ҳақида гапириб, парадигма аьзолари ўзаро зиддиятда туради, деб таъкидлаган эдик. Энди лисоний зиддият ва унинг турлари ҳақида қисқача сўз юритайлик.

Аьзолари орасидаги муносабатларга кўра зиддиятлар:

а) нотўлиқ (приватив);

б) даражали (градуал);

в) тенг қийматли (эквиполент) каби турларга бўлинади. Нотўлиқ зиддиятда аьзолардан бири зиддият белгисига кўра ижобий, бошқаси бетараф муносабатда бўлади. Масалан, [қўчқор] ва [қўй] лексемаларига мурожаат қилайлик. [қўчқор] сўзининг маьно таркибидаги “эркаклик” белгиси доимий, ўзгармас, [қўй] сўзи эса урғочи қўйни атаб келади. Аммо баьзан [қўй] сўзи “урғочилик” маьносини йўқотиб “эркак» қўйни ҳам атаб келиши мумкин. Демак, [қўчқор] ва [қўй] нотўлиқ зиддиятида зиддият белгиси “эркаклик”дир. Бу белги [қўчқор] сўзида ифодаланган, шунинг учун у зиддиятнинг кучли аьзоси саналади. [қўй] сўзида эса ифодаланмаган, шунинг учун у зиддиятнинг кучсиз аьзосидир. Зиддиятнинг кучли аьзоси (барқарор, ўзгармас) мусбат аломати (+) билан, кучсиз аьзоси нол (0) белгиси билан берилади. Бундай мисолларни [товуқ] ва [хўроз]; [ўғил] ва [бола] лексемалари мисолида ҳам тушунтириш мумкин. Ушбу нотўлиқ зиддиятда турувчи [товуқ], [бола] лексемалари бетараф муносабатда, [хўроз] ва [ўғил] лексемалари ижобий, барқарор, ўзгармас муносабатда туради.

Нотўлиқ зиддият тилнинг барча сатҳларида мавжуд. Масалан, морфологияда лексемаларни умумий грамматик маьноларига кўра мустақил ва номустақил лексемаларга бўлиш привативлик асосида амалга оширилади. Бунда “луғавий маьно ифодалай олмаслик” нотўлиқ зиддиятнинг белгиси бўлиб, зиддиятда мустақил лексемалар белгиланмаган, кучсиз аъзо бўлса, номустақил лексемалар белгили, кучли аъзо сифатида номоён бўлади. Чунки номустақил лексемалар барқарорлик, ўзгармаслик белгиларига эга. Мустақил лексемалар ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, баьзан ёрдамчи лексемалар ўрнида ҳам кела олади. Бунга ярим кўмакчилар, ярим боғловчиларни мисол келтириш мумкин.

Даражали зиддият аьзолари камида учта бўлиб, бир белгининг ўсиб боришига кўра аьзолар қатор ҳосил қилади. Даражали зиддият ҳам тилнинг барча сатҳларида учрайди. Масалан, фонетикада унли фонемалар тилнинг кўтарилиш даражасига кўра зиддият ҳосил қилади: [о]~ [ў]~ [у]. Лексикада [тузук] ~ [дуруст]~ [яхши]~ [ ажойиб]; [шивирла]~ [пичирла]~ [айт]~ [гапир]~ [бақир]~ [ҳайқир], морфологияда [ҳаракат номи] ~ [сифатдош] ~ [равишдош] (феьлни ўзгалаш даражасига кўра белгиси асосида) каби даражали зиддиятлар ҳосил қилинади.

Тенг қийматли зиддиятда икки аьзо ўзига хос хусусиятига кўра қаршилантирилади. Масалан, жарангли ва жарангсиз ундошлар; оқ ва қора: мен ва сен, она ва ота каби бир-бирига қарама-қарши маьноли сўзлар бирлиги тенг қийматли зиддиятда туради.

Зиддиятлар аьзолари миқдорига кўра икки аьзоли (бинар) ва уч (кўп) аъзоли (тернар) зиддиятларга бўлинади. Нотўлиқ, тенг қийматли зиддиятлар бинар ва даражали зиддият тернар зиддият турига мансуб бўлади.



Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish