Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet9/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

Адабиётлар:

1. Баскаков Н. ва б. Умумий тилшунослик. Т., «Ўқитувчи», 1979.

2. С.Д.Кацнельсон. О грамматической категории. Вестник. ЛГУ. 1948. №2. стр.132

3. Менглиев Б. Ўзбек тилининг структур синтаксиси. Қарши, «Насаф», 2003.




  1. Неъматов Ҳ. ва б. Ўзбек тили структурал синтаксиси асослари. Т., «Университет». 1999.


  2. Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. Т., «Ўқитувчи», 1995.


  3. Расулов Р. Ўзбек тилидаги ҳолат феьллари ва уларнинг облигатор валентликлари. Т., «Фан», 1989.


  4. Расулов Р. Сўз валентлиги ва синтактик алоқа. ЎТА. 1992. 5-6-сон.


  5. Содиқов А. ва б. Тилшуносликка кириш. Т., 1981.


  6. Ўз СЭ. 7-том. Т., 1976. 427-б.


  7. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II қисм. Москва, «Рус тили». 1981. 480-б.


  8. Қурбонова М. Ҳозирги замон ўзбек тили. Т., «Университет», 2002.


  9. Ғуломов А., Асқарова М. Ҳозирги замон ўзбек тили. Синтакcиc. Т., 1961.


  10. Ҳозирги ўзбек адабий тили. II қисм (академ нашр). Т., 1966.




Сўз бирикмаси

Тилга хос бўлган ҳар бир ҳодиса серқирралик хусусиятига эга бўлиб, нутқий (ёки лисоний) босқичда унинг исталган қирраси ўрганилиши ва баҳоланиши мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, тилшуносликка оид илмий-назарий адабиётларда сўз бирикмаси юзасидан берилган ва сиз бир қадар таниш бўлган маълумотларда уларга (яъни сўз бирикмаларига) турлича ёндашув сезилади. (Қаранг: Ғуломов А., Асқарова М. Ҳозирги замон ўзбек тили. Синтаксис. Т., «Ўрта ва олий мактаб». 1961; Академ. грамматика. II қисм. «Фан». 1966; Неьматов Ҳ. ва б. Ўзбек тили структурал синтаксиси асослари. Т., «Университет». 1999…) Моҳиятан ҳодисанинг серқирралиги нуқтаи назари бу ёндашувларни масаланинг турли қирраларини алоҳида-алоҳида тадқиқ этиш сифатида баҳолайди.

Маьлумки, нарса-буюм, белги, иш-ҳаракатни умумий ифодалаш, номлаш вазифасини сўз бажаради. Сўз бирикмаси ҳам моҳиятан аташ, номлаш (номинация) сатҳ бирлигидир. Бошқача қилиб айтганда, сўз бирикмаси лисоний қиймат жиҳатидан сўзга (лексемага) баробардир. Масалан, директор сўзи ўрнида корхонанинг бошлиғи (ташкилотнинг раҳбари) каби сўз бирикмаларидан бирини бемалол ишлатиш мумкин. Ўзбек тилида сўз бирикмаларининг сўзларга аташ вазифаси жиҳатидан тенг қийматлилигига юзлаб мисолларни келтира оламиз. Чунончи, тартибли – интизомда биринчи, шабада – ёқимли шамол, амаки – отанинг акаси (ёки укаси), тоға – онанинг акаси (ёки укаси), янга – акамнинг хотини ва ҳ.

Лексема билан сўз бирикмаси орасидаги асосий фарқ аташ (номлаш) вазифасида эмас, балки шу вазифани қайси йўл, қайси усул ва қайси шакл билан ифода этишидадир. Лексик сатҳда бу вазифани сўз (лексема) тўғридан тўғри бажаради, сўз бирикмаси эса аташ вазифасини сўзларни ўзаро эркин синтактик алоқага киритиш йўли билан амалга оширади. эркин синтактик алоқага киритиш деганда сўзларнинг вақтинчалик, фақатгина нутқ талаби ва эҳтиёжига кўра тобе-ҳоким муносабатларига киритиш тушунилади. Сўз бирикмасининг таркиби тобе бўлак ва ҳоким бўлакдан иборат бўлиб, сўз бирикмаси ҳоким бўлакнинг эҳтиёжи ва тобе бўлакнинг имконияти орасидаги уйғунликнинг воқеланиш усулидир.

Аввало, эътиборимизни сўз бирикмасининг нутқ бирлиги сифатидаги хусусиятларига қаратайлик. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, нутқда тушунчаларни аниқроқ ва муайянроқ ифодалаш заруратидан сўз бирикмаси келиб чиқади. Сўз бирикмаси семантик ҳамда грамматик жиҳатдан шаклланган, бирор сўз туркумига мансуб бирдан ортиқ мустақил сўзлардан тузилади. Бироқ мустақил сўзларнинг ҳар қандай ўзаро боғланиши сўз бирикмаларини ҳосил қилавермайди. Жумладан, эганинг гапнинг маркази бўлган кесимга тобеланиб келиши каби.

Сўз бирикмаси битта мустақил сўз атрофида бирлашади, яъни сўзлардан бири ҳоким, қолганлари унга тобе бўлади. Сўз бирикмалари ҳоким бўлакнинг қайси сўз туркумига мансублигига қараб, отли бирикма ва феьлли бирикмага бўлинади.

Ҳоким бўлак от, сифат, сон, олмош, тақлид, ундов ёки ҳаракат номи билан ифодаланса, отли бирикма ҳисобланади. Отли бирикмаларда тобе бўлак от, сифат, сифатдош, сон, олмош, равиш, тақлид, ундовлар билан ифодаланиши ҳамда ҳоким бўлак билан бирикиб турли маъновий муносабатларни билдириши мумкин. Чунончи,


  1. [от + от] бирикувидан тузилган сўз бирикмалари муайян предметнинг қандай материалдан ясалганлиги (олтин соат, тахта кўприк); бир предметнинг бошқасига қарашлилиги (болалар боғчаси, Салиманинг китоби); бутун-бўлак муносабати (столнинг оёғи, машинанинг мотори); сабаб-натижа муносабати (эътиборсизлик натижаси, сабрсизликнинг оқибати); тур-жинс муносабати (туянинг эркаги, туяқушнинг модаси); шахс ёки нарса-буюмнинг сифати, хусусияти (Кариманинг поклиги, уйнинг тозалиги) каби ўндан ортиқ маъноларни ифодалашга хизмат қилади. Бундай бирикувли сўз бирикмалари рус тилида [именительный падеж + родительный падеж] қолипида тузилган бирикмаларга тўғри келади: книга брата, карандащ Махмуда каби. Демак, рус тилида отга от эргашганда тобе от иккинчи ўринда родительный падеж шаклида келади.


  2. [сифат + от] бирикувли сўз бирикмалари қуйидаги маъноларни ифодалайди: қизил бахмал, қора чопон (муайян предметнинг ранг-туси); ширин қовун, аччиқ данак (предметнинг маза-таъми); пулдор одам, гулли мато (хослик, эгалик белгиси); инжиқ бола, мард ўғлон (характер-хусусият); яхна овқат, нимжон чақалоқ (предметнинг ҳолати) ва ҳ.


[сифатдош + от] – ўқиган қиз, келгуси авлод;

[сон + от] – биринчи йил, учинчи фарзанд;

[олмош + от] – анови ҳовуз, ҳамманинг фикри;

[равиш + от] – мардона ҳаракат, яширинча учрашув;

[тақлид + от] – шивир-шивир гап, ғувур-ғувурнинг таъсири;

[ундов + от] – оҳ-воҳнинг оқибати, саломнинг жавоби каби бирикувларнинг ҳар бири ҳам алоҳида-алоҳида маъновий хусусиятларни билдиради.

Бош сўз феьл ва унинг равишдош, сифатдош шакллари билан ифодаланса, феьлли бирикма ҳосил бўлади. Феьлли бирикмаларда тобе бўлак турли сўз туркумлари билан ифодаланиши ва семантик жиҳатдан ўзига хос маъновий муносабатларни юзага чиқариши мумкин. Чунончи,

[от + равишдош] бирикувидаги сўз бирикмалари тобе бўлак семантикаси билан боғлиқ равишда ҳаракат ёки ҳолатнинг ўрнини ёки пайтини ифодалайди: мактабдан келиб, уйдан узоқлашиб, ёзга етиб, қишга қолдириб каби.

[равишдош + сифатдош] – шошиб гапирган, тинмай ишлаётган, ўқигани келган каби нутқий ҳосилаларда ҳаракатнинг ҳолати, мақсади каби маънолар сезилади. Рус тилида феълли бирикмаларда ҳоким сўз олдин, тобе сўз кейин қўлланади: читать лёжа, услышав о приезда, идти работать каби.

Сўз бирикмаларини лисон ~ нутқ аспектида текшириш натижалари уларнинг яна бир қиррасига эътибор қаратишни тақозо қилади. Сўз бирикмаларининг ҳар бир кўринишида бирикма таркибидаги тобе бўлак ҳамда ҳоким бўлакнинг маъновий, шаклий ва жойлашув каби бирикувчанлик турларининг мослашувини кузатиш мумкин. Бу ҳар учала қобилият синтактик алоқани таъминловчи омиллардир. Уларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб ўтамиз.


Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish