Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet3/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

Адабиётлар:

1.Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик ва хусусийлик диалектикаси талқинида. Биринчи ва иккинчи жузв. Андижон, 1994.

2.Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маъно талқини хусусида. НДА, Самарқанд, 1993.

рамматик категория (ГК) ва шакллар.

Грамматик категориялар таснифи

Грамматик категория ва грамматик шакл масаласи грамматика фанида кўп тилшуносларни ўйловга қўйган масалалардандир. ГК моҳияти нимадан иборат? Бу саволга тилшунослар турлича жавоб берадилар. Бунинг моҳиятини билиш учун дастлаб категория атамасининг ўзи нималиги ҳақида фикр юритайлик. Бу атама фалсафадан тилшуносликка кириб келган бўлиб, фалсафада бу тушунча қуйидагича изоҳланади: "...объектив борлиқ ва билишдаги моҳиятан кўпроқ қонуний алоқа ва муносабатларни акс эттирувчи умумий тушунча". Фалсафада ҳам, тилшуносликда ҳам категория бир хил нарсани атайди, яъни категория учун жуфтлик ва яккалик мавжуд бўлиши шарт ва зарур. Фалсафада жуфтликни сабаб-натижа, моҳият -ҳодиса, бутун- қисм; яккаликни борлиқ, миқдор, макон ташкил этса,тилшуносликда категория атамаси остида қатъий зидланган иккилик (сон категорияси) ёки кўплик (келишик категорияси) тушунилади.

ГК бўлиши учун алоқа ва алоқага тушувчи бирликлар зарур. Муайян маъно умумийлиги асосида бирлашган ва ўзаро зидланувчи шакллар системаси ГК ҳисобланади. ГК деганда, асосан, морфологик категориялар (МК) англашилади. ГК грамматик шаклларнинг оддий арифметик йиғиндиси эмас, балки маълум турдаги формаларнинг барқарор муносабатлари тизмасидан иборат бўлган янги бир бутунликдир. Шунинг учун грамматик категория ўзи учун хос бўлган умумий маънога эга, бу маъно шу категория шаклларида маълум кўринишларда, турларда парчаланиб, аниқланиб воқеланади. Шунинг учун категория УГМси билан шу категория бирликлари шакллари ХГМлари ўзаро тур-жинс муносабатларида туради. Масалан, ўзбек тилида равишдошларнинг УГМси "феълни феъл билан алоқага киритиш" сифатида тавсифланади. Лекин равишдошларнинг хусусий кўринишлари қуйидаги парадигмани ҳосил қилади:

I. 1.- гач ─ бошқа бир ҳаракатнинг бошланиш чегарасини кўрсатиш;

2. -гунча ─ бошқа бир ҳаракатнинг тугалланиш чегарасини ифодалаш;

3. –ганда ─ бошқа бир ҳаракат содир бўлиш фонини ифодалаш;

II. 4. -б/-иб ─ давомли ва давомсиз ҳаракатни феъл билан боғлаш;

5. -а/-й ─ давомли ҳаракатни феъл билан боғлаш;

III. 6.- гани/-гали ─ мақсад маъноли ҳаракатни бошқа ҳаракат билан боғлаш.

Юқорида кўрсатилган барча равишдошларда равишдошнинг умумий маъноси мавжуд: феълни феълга боғлайди. Лекин бу уч қаторнинг хусусий маънолари ҳам бор: биринчи қаторда пайтзамон, иккинчи қаторда давомли-давомсизлик, учинчи қаторда сабаб-мақсад УГМлари мужассамланган. Кейинги тадқиқот ишларида (Қаранг: Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусиятлари ва синтактик имкониятлари. НД. Бухоро, 1994) юқорида кўрсатиб ўтилган (-гач,- гунча, -ганда, -б/ -иб, -а/ -й, -ган / -гали) шакллар равишдошларнинг турли замон ёки тарз формалари эмас, балки ҳар хил замон ва тарз категорияларининг равишдошларда кўриниши сифатида талқин қилинган. Бошқача қилиб айтганда, замон маънолари равишдошларга ва равишдошлик вазифаси замон ичига сингиб кетган. Бундай ҳодисаларни ўрганиш бугунги тилшунослигимиз олдига кўндаланг қилиб қўйилди ва ўз ечимини топди [2].

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, шакл ва категория тушунчалари поғонали, бутун-бўлаклик, катта-кичиклик муносабатлари билан боғланганлиги сабабли бирор категорияга мансуб бўлмайдиган морфологик форма бўлиши мумкин эмас. Моддий кўрсаткичи битта бўлган категорияларда муайян морфологик формани ясовчи асоснинг ўзи ноль кўрсаткичли- бўлиб, иккинчи морфологик шаклни ташкил қилади.Чунончи,

китоб -бирлик сон

китоблар- кўплик сон

қизил -оддий даража

қизилроқ -қиёсий даража.

Одатда нокатегориал деб аталувчи -ники, -даги, -дек, -гача морфемалари моҳиятан сўз ясовчилардир. Ш.Шаҳобиддинова морфологик категорияларни ўрганар экан, ўзбек тилида уларнинг қуйидаги турларини беради:

1. Сон категорияси ─ []: [-лар]

2. эгалик категорияси ─ [ ]: [-и/м]:[-и/нг]...

3. Келишик категорияси ─ []:[-нинг]:[-ни]:...

4. Субъектив муносабат категорияси ─ []: [-жон]:[-хон]...

5. Қиёслаш категорияси ─ []: [-роқ]...

6. Нисбат категорияси ─ []:[-т/-дир]: [-ил]...

7. Ўзгаловчи категорияси ─ []:[-иш]:[-и/б]:[-ган]...

8. Кесимлик категорияси ─ [] : аниқлик, буйруқ, шарт майли...

Ушбу грамматик категориялар бир неча жиҳатдан тасниф қилинади:

1. Категориядаги шаклларнинг маъновий таркибига кўра.

2. Морфологик категория (МК)ларнинг сўз туркумлари ёки гап бўлакларига хослиги жиҳатидан.

3. МК синтактик қобилиятларининг йўналишларига кўра.

Энди шулар устида қисқача тўхталиб ўтайлик. Биринчи таснифга кўра категориялар содда ва мураккаб категорияларга ажратилади. Сон, қиёслаш, келишик, нисбат, субъектив муносабат категориялари содда категориялар жумласидандир. Чунки уларда маъно содда бўлиб, фақат бир категорияга мансуб бўлган маънони ажратамиз. Чунончи, сон категориясининг маъноси миқдорий ва сифатий белгиларнинг маълум йиғиндисидан иборат бўлса, келишик категорияси тобеликни ифодалайди. Қиёслаш категорияси белгининг қиёсан эканлигини кўрсатса, нисбат категорияси феъл англатган бажарувчининг тавсифини ифодалайди.

Мураккаб категорияларнинг формаларида маъно мураккаб бўлиб, уларда бир неча категорияларга мансуб бўлган маъноларни ажратиш мумкин. Мураккаб категориялар сирасига эгалик, ўзгаловчи, кесимлик категорияларини киритиш мумкин. Масалан, эгалик категориясида уч хил маъно мужассамланган бўлади:

а) лисоний ва нолисоний муносабатни ифодалаш (эгалик категорияси учун категориал маъно);

б) шахс маъноси (нокатегориал маъно);

д) сон маъноси (нокатегориал маъно).

Кесимлик категорияси ҳам мураккаб бўлиб, унда тасдиқ-инкор, майл- замон, шахс -сон маънолари бирлашган бўлиб, улар битта қўшимчада ёки бир неча қўшимчада рўёбга чиқади. Масалан," Олмани ол" гапида "ол" сўзшакли тасдиқ, буйруқ майли, ҳозирги замон, иккинчи шахс, бирлик сон маьноларини воқелаштириб келмоқда ва бу маьнолар [] билан ифодаланмоқда . “Китобни олмадингиз” гапида инкор маьноси [-ма] қўшимчаси билан , майл- замон маьноси [-ди] билан, кўплик маьноси [-из] билан ифодаланмоқда.Ўзгаловчи категория ҳам мураккаб бўлиб, унда равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи шакллари маьнолари бир бутунликни ҳосил қилади.

Морфологик категорияларнинг сўз туркумлари ёки гап бўлакларига хослиги жиҳатидан таснифига кўра МКлар иккига бўлинади: лексик-морфологик ва функционал- морфологик. Лексик - морфологик категориялар сўзларнинг айрим гуруҳлари - туркумларига хос. Булар сирасига сон, субъектив муносабат, қиёслаш, даража, нисбат, ўзгаловчи категориялар киради. Чунки сон категорияси, асосан, от, олмошларга; қиёслаш, даража категориялари сифатларга; нисбат, ўзгаловчи категориялари феьлларга хос лексик -морфологик категориялар сифатида ажратилади. Функционал - грамматик категорияларга келишик, эгалик, кесимлик категорияси киради. Чунки кесимлик категорияси гап маркази ─ кесимни шакллантирса, келишик унинг бошқа бўлакларини шакллантиради. эгалик категорияси эса сўз бирикмаси қурилишини таъминлаш учун хизмат қилади.

МКлар синтактик қобилиятларининг йўналишларига кўра таснифида “бирин - кетинлик”, яьни грамматик категориялар синтактик қобилиятларининг “олдингиси билан” ва “кейингиси билан” сифатида белгиланиши назарда тутилади. Масалан, “китобнинг” сўзшаклидаги \-нинг\ ўзидан кейин эгалик шаклини олган от келиши шартлигини, “китоби” сўзидаги \-и\ бу сўзшаклидан олдин қандайдир қаратқич аниқловчи бўлиши зарурлигини кўрсатади. Ўзбек тилида эгалик, нисбат, кесимлик, қиёслаш, сон категориялари сўзшаклнинг “олдингиси билан” алоқаларини кўрсатса, келишик категорияси сўзшаклнинг “кейингиси билан” алоқасини кўрсатади. Шахсий баҳо шакллари бу жиҳатдан мўтадилдир.

Умумий ўрта таьлим мактабларининг 5-7 - синфлари учун мўлжалланган она тили дарсликларида ҳам юқорида шарҳланган грамматик категория ва уларнинг таснифи ўрин олган. Ўқувчиларга категория кўринишларини беришдан олдин тўплам ва тасниф тушунчаларининг моҳияти содда ва лўнда қилиб изоҳлаб берилган. Тасниф деганда бирор предметни, шахсни, белги, воқеа, ҳодисани ўз ички ўхшашликлари билан бир тўпламга, гуруҳга киритиш ёки, аксинча, бирор тўпламни уни ташкил этувчи синфларга, гуруҳларга ажратиш, фарқлаш тушунилади.

Дарҳақиқат, ўқувчи она тилининг морфология бўлимида сўз туркумлари ва уларнинг луғавий шакллари, маьновий гуруҳлари, сўзшакллари ва уларнинг турларини ўрганар экан, мавзуни пухта ўзлаштириши учун тасниф асосларини билиши шарт ва зарурдир.

Мактаб дарсликларида сўзшакллари икки гуруҳга ажратиб ўрганилади: алоқа- муносабат ва луғавий шакллар. Алоқа-муносабат шакллари доирасига эгалик, келишик, кесимлик категориялари қўшимчалари киритилган. Луғавий шакллар доирасида эса отлардаги сон шакли, кичрайтириш-эркалаш шакли, сифатлардаги оддий, қиёсий, орттирма даража луғавий шакллари, феьллардаги нисбат ва равишдош, сифатдош, ҳаракат номи шакллари ва ҳаракат тарзи шакллари берилган. Бундай шакллар ўзакларга қўшилиб, уларнинг луғавий маьносига қўшимча маьно беради. Алоқа-муносабат шакллари сўз бирикмаси ва гапни шакллантиради. Луғавий шакллар ва алоқа - муносабат шаклларининг мактаб дарсликларидаги талқини ҳам ўз хусусиятларига эга. Луғавий шакллар морфология бўлимида ҳар бир сўз туркумини ўрганиш бошланишида ўтилиб, бу луғавий шаклнинг биз юқорида УГМ деб атаган маъноси содда, болаларга тушунарли шаклда баён этилади. Мавзу давомида ҳар бир сўз туркумининг ЛМГлари ўрганилади ва ҳар бир ЛГМ сўзларида луғавий шаклнинг маъно хусусиятлари очиб берилади, яьни ОГМ ва ХГМ лар бериб борилади.



Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish