VIII. ТРАНСПОРТ ВА КЎЧА-ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИ
116. Аҳоли пунктлари кўчалари, оммавий йўловчи транспорти, ташқи транспорт иншоотлари, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ин-шоотлари тармоқларини жойлашти-риш тизимида энг кам вақт ва иқти-содий сарфлар билан юк ва йўлов-чиларни ташиш имконини таъмин-лайдиган ягона тизим шаклида кўзда тутиш лозим.
117.* Аҳоли пунктининг транс-порт тизимини лойиҳалашда унинг босқичма-босқич, транспорт тизими-нинг яхлитлигини ва аҳоли пункти ривожланишининг ҳар бир босқичи-да кутиладиган транспорт ва йўлов-чилар оқимларини ўтказишни таъ-минлайдиган ривожланишини кўзда тутиш мумкин.
Қабул қилинган транспорт тизими тубдан қайта қурилмаганда ҳам аҳоли пунктининг ҳисоб муд-датидан кейинги ўсиши имконини таъминлаши керак.
118. Транспорт тизими кела-жакдаги кўча ҳаракати оқимлари ва йўловчилар оқимлари ҳақидаги ҳисоб маълумотлари асосида лойи-ҳаланиши керак.
119*. 100 минг кишидан ортиқ шаҳар аҳоли пунктлари учун кўча ҳаракати оқимлари ва йўловчилар оқимлари миқдори ҳисоблар асосида аниқланади.
Магистраллар схемасини тан-лаш, кўчалар ўлчамини ва кўндаланг кесими элементларини белгилаш, оммавий йўловчилар транспорти умумий схемасини ва айрим турла-рини танлаш турларини таққослаш асосида ўтказилиши керак.
120*. Кўча ҳаракати оқимлари, автомобиль сақлаш жойлари сони, шунингдек, шаҳарга бошқа аҳоли пунктларидан келаётган автомобил-лар сонини маҳаллий давлат идора-лари маълумотига кўра ҳисоблани-ши лозим.
Аҳолиси 100 минг кишидан ор-тиқ бўлган шаҳар аҳоли пунктларида юк автомобиллари сони ва уларнинг кўчаларда ҳаракатининг кўплиги ҳисобланиб белгиланади.
Камроқ аҳолиси бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун юк автомо-биллари сони 1000 кишига 25-40 автомобиль нормасидан келиб чиқиб белгиланади.
121*. Яшаш жойидан иш жойи-гача бориш учун сарфланадиган вақт 90% меҳнаткашлар учун (бир томонга) қуйидагидан ошмаслиги зарур, дақ;
қишлоқ аҳоли пунктлари учун – 30;
сони қуйидагича бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун:
100 минг кишигача - 30;
101 дан 250 минг кишигача - 35;
251 дан 500 минг кишигача - 40;
501 дан 1000 минг кишигача - 45.
1000 минг кишидан ортиқ бўл-ган шаҳар аҳоли пунктлари ва агло-мерациялар учун энг кўп вақт сарф-лари 55 дақиқагача бўлиши керак.
Ташқи транспорт
122*. Темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортининг йўловчи вок-залларини аҳоли пунктининг маркази билан, вокзаллараро, турар жой ва саноат зоналари билан ва ташқи автомобиль йўллари билан транспорт алоқаларини таъминлаган ҳолда жойлаштириш керак.
Аэропортларида йўловчи ўтиши йилига 2 млн. дан ошадиган шаҳар аҳоли пунктларида, шунингдек, жойлаштириш тизимлари марказ-ларида аэропортлар бирлашмасини барпо этганда, аэровокзаллар қури-лишини кўзда тутиш лозим.
123. Темир йўл умумий тармо-ғининг янги сортловчи бекатларини шаҳар аҳоли пунктларидан ташқа-рида, янги техник йўловчи бекат-лари, захирадаги кўчма таркиб корхоналари, юк бекатлари, контей-нер майдончалари ва юклар узоқ сақланадиган янги омбор бинолари – аҳоли жойлашган ҳудуд ташқари-сида жойлаштириш лозим.
Аҳоли жойлашган ҳудудлар ичида бўлган юк бекатлари ҳуду-дида жойлашган узоқ вақт сақлана-диган тахланмайдиган юклар омбор-лари ва майдончалари коммунал-ом-бор зоналарига кўчирилиши лозим.
124. Йирик ва ўта йирик шаҳар атрофлари зоналарида транзит поездларни ўтказиш учун айланма темир йўллар кўзда тутилиб, уларда умумтармоқ аҳамиятидаги сорт-ловчи ва юк бекатларини жойлаш-тириш лозим.
Техник-иқтисодий асослари бўлганда темир йўллардан шаҳар ичи ва шаҳар атрофидаги алоқа-лардан фойдаланиш кўзда тутилади.
125*. Темир йўлларнинг ҳар хил сатҳларда кесишувини 1, II тои-фадаги йўллар учун – аҳоли пункт-ларидан ташқарида, III, IV тоифа-даги йўллар учун – аҳоли жойлаш-ган ҳудудлардан ташқарида кўзда тутилиши керак.
Аҳоли пунктларининг ҳудудида темир йўлларнинг кўчалар ва авто-мобил йўллари, шунингдек оммавий электр йўловчи транспорти йўна-лишлари билан бир сатҳда кесишув-лари ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари» ва ҚМҚ 2.05.09-97 «Трамвай ва троллейбус йўналиш-лари» талабларига мувофиқ кўзда тутилади.
126*. Турар жой қурилмалари темир йўлдан, четки темир йўл ўқидан бошлаб, 100 м кенгликдаги санитария-ҳимоя зонаси билан ажра-тилиши керак. ҚМҚ 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимояланиш» талаб-ларига мувофиқ махсус шовқиндан ҳимоя тадбирлари таъминланганда санитария-ҳимоя зонасининг эни кўпи билан 50 м га камайтирилиши мумкин.
Сараловчи бекатлардан турар жой қурилмаларигача масофалар юк айланиши, ташиладиган юкларнинг портлаш хавфи, шунингдек, йўл қуйиладиган шовқин ва вибрациялар даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш асосида қабул қилинади.
Темир йўлдан боғ участкала-ригача бўлган санитария-ҳимоя зо-насининг эни камида 50 м бўлиши керак.
127. Санитария-ҳимоя зонасида, темир йўл тармоқланишидан таш-қарида автомобиль йўллари, гараж-лар, автомобиллар тўхташ жойлари, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари, омборлар ва комму-нал-маиший муассасаларини жой-лаштириш мумкин. Санитария-ҳимоя зонаси майдонининг камида 50% кўкаламзорлаштирилиши керак.
128*. Умумий тармоқнинг I, II ва III тоифадаги автомобиль йўллари, аҳоли пунктларини айланиб ўтадиган қилиб лойиҳалаш зарур.
Ушбу йўллар ер тўшамаси ёқасидан қурилмаларгача масофалар ер ёни концентрацияларни (РД 118.0027714. 19-92 «Табиат муҳо-фазаси. Табиий муҳитни ифлослан-тирувчи чиқиндиларни ташлаш ва ахлатларни жойлаштириш учун тўловларни белгилаш бўйича услу-бий кўрсатмалар», Ўзбекистон Рес-публикаси Давтабиатқўмитаси; «Автомобиль транспортидан зарар-ли моддалар чиқарилишини ҳисоб-лаш бўйича услубий кўрсатмалар», А.И.Воейков номли ГГО, 1984) ва шовқин даражаларини (мазкур ҳужжатнинг «Шовқин, вибрациялар, электромагнит майдонлар ва радиа-циядан сақланиш» бўлими), ҳисоб-лаш асосида олиниши керак, лекин у камида: қурилмалар чизиғигача – 100 м, боғдорчилик ширкатларигача – 50 м, III тоифали йўллар учун мувофиқ равишда 50 ва 25 м га тенг қабул қилиниши лозим.
Қурилишларни автомобиллар шовқини ва чиқинди газларидан сақ-лаш учун йўл ёқалаб камида 10 м кенгликдаги дарахтзор яратилиши кўзда тутилади.
Умумий тармоқ йўллари аҳоли пунктлари орқали ўтганда уларни шаҳар ёки қишлоқ кўчалари деб ҳисоблаб, ушбу нормалар талаб-ларини ҳисобга олиб лойиҳалаш-тириш зарур.
129*. Аэродромлар ва вертолёт-дромларни ҚМҚ 2.05.08-97 «Аэро-дромлар»га мувофиқ аҳоли жойлаш-ган ҳудуд ва аҳолининг оммавий дам олиш зоналаридан учишларнинг хавфсизлигини ва аҳоли жойлашган ҳудуд учун санитария нормалари билан белгиланган мумкин бўлган авиация шовқини ва электромагнит нурланиши даражаларини таъмин-лайдиган масофада жойлаштириш лозим.
Кўрсатилган талабларга, шу-нингдек амалдаги аэропортлар зона-сида янги аҳоли жойлашган ҳудуд-ларни ва оммавий дам олиш зона-ларини жойлаштиришда ҳам риоя қилиш лозим.
130. Аэродромлар чегарала-ридан аҳоли жойлашган ҳудудгача масофалар, уларнинг келажакдаги ривожланишини кўзда тутиб, 35-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.