ТВ – тезлатиш воситаси.
ТШ – техник шартлар.
Лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун махсус рухсатнома.
ЭД – электродетонатор.
Электрпортлатиш – электродетонаторда портловчи моддалар портлашини уйғотишнинг электр усули.
Электр-оловли портлатиш – ёқиш воситалари сифатида оловўтар шнур ва электрёқиш патронлардан фойдаланиб портловчи моддалар портлашини уйғотиш усули.
Оловли портлатиш – оловўтар шнур ва уни ёқиш воситалардан фойдаланиб портловчи моддалар портлашини уйғотишнинг оловли усули.
«Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари» - Тошкент, 2008 й. - (Ўзбекистон Республикаси Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат», Навоий кон-металлургия комбинати)
Мазкур қоидалар 1992 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Давконтехназорат томонидан тасдиқланган «Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари»нинг асосий қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Қайта ишлаш учун асос бўлиб Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг(22.05.2007 й. 06/1-17 – сонли хат) ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (26.07.2007 й. 19-578 - сонли хат) Қоидаларни қайта ишлаш зарурлиги ҳақидаги қарори ҳисобланади.
Қоидаларни қайта ишлашда кейинги йиллардаги республика қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар, бурғилаш-портлатиш ишлари технологиясининг кескин ўзгаришига, портловчи моддалар тайёрлашни замонавий технологиясининг Ўзбекистон Республикасида жорий этилишига оид давлат сиёсатидаги туб ўзгаришлар, шунингдек портлатиш ишларини бажаришда тежамкорлик, сифат ва хавфсизликни кафолатлайдиган ижобий чет эл амалиёти ҳисобга олинди.
Мазкур қоидаларнинг талаблари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда (мулк шаклидан қатъий назар) портлатиш ишларига алоқадор бўлган, мансабдор шахслар ва ижрочилар томонидан бажарилиши учун, шунингдек илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш ва бошқа ташкилотлар ва муассасаларнинг ходимлари учун мажбурий.
Мазкур қоидалар киритилиши билан 1992 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Давконтехназорат томонидан тасдиқланган “Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари” нинг амал қилиши тўхтатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |