ҚЎЛЛАШ ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА ПОРТЛОВЧИ АШЁЛАР ТАСНИФИ
ПМ класси
|
ПМ гуруҳи
|
ПМ ни кўриниши ва қўллаш шароитлари
|
Патронларнинг (қутиларнинг) қобиғи ёки бел-ги чизиғи ранги
|
I
|
-
|
Сақланмас (портлаш хавфи катта бўлган) портловчи моддалар - фақат ер юзасида портлатишга мўлжалланган
|
Оқ
|
II
|
-
|
Сақланмас портловчи моддалар - портлатиш ишларида ёнувчи газлар ёки портлайдиган кўмир (сланец) чанги ажралиб чиқмайдиган, ёхуд забой олди жойининг портлаш хавфи бўлган муҳити алангаланишига имкон бермайдиган инертлаштириш қўлланиладиган ерости иншоотлари забойларида ва ер юзасида портлатишга мўлжалланган
|
Қизил
|
III
|
-
|
Cақланадиган (портлаш хавфи кичик бўлган) портловчи моддалар - ёнувчи газлар ажратадиган, аммо кўмирни (сланецни) портлайдиган чангини ажратмайдиган ерости иншоотлари забойларида фақат қазиб ўтиш бўйича портлатишга мўлжалланган
|
Кўк
|
IV
|
-
|
Cақланадиган портловчи моддалар - портлаганда ёнувчи газлар ажралмаса ҳам, кўмирни (сланецни) портлайдиган чангига хавфли бўлган ерости иншоотларини забойларида кўмир ва (ёки) жинс ёки ёнувчи сланецлар бўйича портлатишга; юқори даражада ёнувчи газлар ажраладиган иншшотлардан ташқари, ёнувчи газлар ажраладиган кўмир қатламлари бўйлаб ўтадиган ерости иншоотларининг забойларида кўмир ва (ёки) жинс бўйича портлатишга; кўмир шахталари ерости иншоотларини забойларида ларзали портлатишга мўлжалланган
|
Сариқ
|
V
|
-
|
Cақланадиган портловчи моддалар - ёнувчи газларни кўп миқдорда ажратадиган иншоотларда кўмир ва жинс бўйича, ёки шпурни кесиб ўтадиган кон жинслари ёриқларида, ёки иншоотларида бўлган газ-ҳаво аралашмасини шпур заряди ён сиртига тегишига йўл қўймаган ҳолда, қўмир қатлами бўйлаб бажариладиган портлатишга мўлжалланган
|
Сариқ
|
VI
|
-
|
Cақланадиган портловчи моддалар - ёнувчи газларни кўп миқдорда ажратадиган иншоотларда кўмир ва жинс бўйича, ёки шпурни кесиб ўтадиган кон жинслари ёниқларида, ёки иншоотларида бўлган газ-ҳаво аралашмасини шпур заряди ён сиртига тегиши мумкин бўлган ҳолда, қўмир қатлами бўйлаб бажариладиган портлатишга;
иншоотлар узунлиги 20 м дан ортиқ бўлганда ёнувчи газ чиқарадиган тик (тиклиги 10 градусдан ортиқ бўлган) иншоотларнинг кўмир ва турдош забойларида, ҳамда уларни умумшахта депрессияси ҳисобидан шамоллатишни таъминловчи қудуқларни аввалдан бурғиламасдан портлатишга мўлжалланган
|
Сариқ
|
VII
|
-
|
Cақланадиган портловчи моддалар ва V-VI классларга оид сақланадиган портловчи моддалардан тайёрланган буюмлар - ёнувчи газ ва кўмир чангининг портлашга хавфли концентрациясини пайдо бўлиши мумкин бўлган ерости иншоотлари забойларида (сувни пуркатиш ва кукунсимон ингибиторларни тузғитиш, томни ёпишда ёғоч устунларни портлатиб қоқиш, кўмир ўтадиган (ташиладиган) иншоотларда осилиб турган кон массасини йўқ қилиш, ногабаритларни бўлаклаш каби) махсус портлатиш ишларини бажаришга мўлжалланган
|
Сариқ
|
Махсус (С)
|
-
|
Сақланмас ва сақланадиган портловчи моддалар ва улардан тайёрланган буюмлар – ёнувчи газ ва кўмир (сланец) чангининг портлашга хавфли концентрациясини пайдо бўлиши мумкин бўлган ерости иншоотлари забойларидан ташқари, бошқаларида махсус портлатиш ишларини бажаришга мўлжалланган
|
|
1
|
Ер юзасидаги портлатиш ишлари: металларга импульсли ишлов бериш; қудуқ зарядлари ва тўпланма зарядларни тезлатиш; поғоналарни қиялатиш учун контурли портлатиш; музлаган тупроқларни парчалаш; кон массасининг ногабаритларини бўлаклаш; қудуқларда сейсмоқидирув ишлари; ўрмон ёнғинларини маҳаллийлаштиришда тўсувчи полосини яратиш, бошқа махсус ишлар
|
Оқ
|
2
|
Газ ва (ёки) кўмир (сланец) чанги бўйича хавфли бўлмаган ерости иншоотларини забойларида портлатиш ишлари; сульфидли маъданларни портлатиш; кон массасининг ногабаритларини бўлаклаш; контурли портлатиш, бошқа махсус ишлар
|
Қизил
|
3
|
Қидирув, нефть, газ қудуқларида нимпортлатиш ишлари
|
Қора
|
4
|
Олтингугурт чанги, оғир углеводород буғлари ва водород портлаши бўйича хавфли бўлган олтингурут, нефть ва бошқа шахталарда портлатиш ишлари
|
Яшил
|
ПМдан фойдаланиш шартлари мазур Қоидаларда кўрсатилганларига мувофиқ бўлиши керак ва “Саноатконтехназорат” ДИ рухсатномалари билан аниқланиши мумкин. Улар қўллаш ҳужжатларидаги кўрсатмага эга бўлади.
§ 12. Портловчи ашёлар стандартлар ва техник шартлар талабларига мувофиқ равишда ўрамланиши и маркаланиши керак, бунда портловчи моддали қути, халта, пакет ва патронлар қобиғи ёки белги чизиғи кўринишида ажратидиган рангли белгиларга бўлиши керак (3- жадвал).
§ 13.ПА жойланган қутилар (қутичалар) ва контейнерлар, ПМ жойланган халталар (пакетлар) завод-тайёрловчиларда белгиланган усуллар билан тамғаланиши керакки, то ки кўз билан кўрикдан ўтказилганда ўрамлашни очилганлигини аниқлашнинг имкони бўлсин.
§ 14. Завод-тайёрловчиларда қутиларга (халталар, пакетлаар ва бошқаларга) ПАни жойлаштиришда фойдаланиш бўйича йўриқнома (қўлланма) солинади, унда ПАни вазифаси, нимкласси, мослик (хавфлилик) гуруҳи, қўллаш шароитлари, асосий техник тавсифлари, кафолатли сақлаш муддати, муомала қилиш қоидалари кўрсатилган бўлиши керак. ПМдан фойдаланиш бўйича йўриқномани ўрамга жойлаштирмасдан, уни кузатув ҳужжатига қўшиб юборишга ҳам рухсат этилади.
§ 15. ПА билан муомала қилинганда улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома (қўлланма) билан кўзда тутилган эҳтиёт чораларига риоя этиш лозим.
§ 16. ПА турган жойга 100 м дан кам масофадаги очиқ жойда ўт ёқишга, чекишга, ўзи билан тегишли ёндирадиган ва чекиладиган нарсаларни олиб юришга рухсат этилмайди. Ёндирадиган нарсаларни олиб юриш учун фақат портлатувчиларга, қуролларни олиб юриш учун эса фақат қўриқловчи шахсларга рухсат этилади.
§ 17. Таркибидаги нитроэфири 15% дан ортиқ бўлган музлаган ПМдан фойдаланиш ва ПА омборидан тарқатиш, эритишдан ташқари уни билан бирор-бир ҳаракатни бажариш тақиқланади.
§ 18. Порохлар билан ишлаш порохларни сақлашга мўлжалланган хонада тагчарми ва каблугида металл қисми бўлмаган пойафзалда бажарилади. Асбоблар ва бошқа инвентарлар учқун чиқармайдиган материаллардан тайёрланиши керак. Пўлатдан фақат отвертка тайёрланиши мумкин.
§ 19. Аммиак селитраси асосидаги кукунсимон ПМларни фойдаланишдан олдин патронларда ва халталарда қобиғи бутунлигини бузмасдан юмшатиш керак. Стандартлар (техник шартлар) билан белгиланган ва фойдаланиш бўйича йўриқномалар (қўлланмалар) билан кўрсатилган меъёрлардан ортиқ намланган ПМлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ёпишиб қолган ва юмшатишни имкони бўлмаган, таркибида гексоген ёки суюқ нитроэфирлар бўлмаган ПМни мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ равишда майдалаш керак, фақат шундан кейин улардан газ хавфи бўлмаган ёки ишлов берилаётган қатламларининг (маъдан жисми) чанги портлашга хавфли бўлмаган шахталарда1 (конларда), шунингдек ер юзасидаги ишларда фойдаланиш мумкин.
Таркибида гексоген ёки суюқ нитроэфирлар бўлган, ёпишиб қолган ПМ, юмшатилмасдан ёки майдаланмасдан ва фақат ер юзасидаги портлатиш ишларида фойдаланилиши керак.
Патронлаштирилган ПМ ни қобиғи бузилган бўлса, уларни газ хавфи бўлган ёки ишлов берилаётган қатламлари чанги портлашга хавфли бўлган кўмир ва сланец шахталарда2 қўллаш тақиқланади.
Қуритилган ёки майдаланган ПМ лардан фойдаланиш соҳаси, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар (қўлланмалар) билан белгиланиши лозим.
§ 20. Портлатиш ишларини олиб боришда (ПА билан ишлашда), портлатиш ишлари ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш, одамларни портловчи моддалар чанги ва портлашлардаги заҳарли махсулотлар билан заҳарланишининг олдини олиш бўйича тадбирларни ўтказиш зарур, шунингдек ПМ чангининг портлатишига имкон бермайдиган чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириши лозим. Бу чора-тадбирлар корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
§ 21. Портлатиш ишлари тегишли наряд-йўлланмалар ва имзо билан таништирилган ҳолда, ёзма нарядлар бўйича портлатувчилар томонидан техник назорат ходими раҳбарлигида ва фақат ишлар хавфсизлиги бўйича қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган жойларда бажарилиши керак.
1 Матн бўйича кейинчалик умумий ҳолатларда – газ ёки чанг бўйича хавфли бўлмаган шахталар (конлар).
2 Матн бўйича кейинчалик умумий ҳолатларда – газ ёки чанг бўйича хавфли бўлган шахталар
Авария ҳолатини олдини олиш ва бартараф этишга оид портлатиш ишларини ёзма нарядсиз бажаришга рухсат этилади.
§ 22. Умумий хавфли зона чегараларида бир неча портлатувчи бир вақтда ишласа, улардан бирини бош (каттакон) деб тайинлаш керак. У ўзининг кўрсатмаларини товушли ёки аввалдан келишилган ва портлатувчилар биладиган сингаллар билан бериши керак.
§ 23. Портлатувчи иш вақтида тегишли махсус кийимда бўлиши шарт, корхона (ташкилот) томонидан берилган соат, портлатиш иши учун зарур бўлган асбоблар ва анжомлар ёнида бўлиши керак. Бир неча портлатувчи томонидан портлатилганда соат фақат бош портлатувчида бўлиши керак.
§ 24. Электродетонаторлар билан бевосита муомала қиладиган шахсларнинг кийими, электростатик заярдларга хавфли потенциаллар даражасида тўйинмаслиги керак.
§ 25. ПМ дан бўшаган идиш вазифасидан қатъий назар кўрикдан ўтказилиши ва пухта тозаланиши керак.
§ 26. Портловчи моддаларни йўқолиши (талон-тарож қилиниши, ташлаб қўйиш, йўқотиш), “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган йўриқномалар билан белгиланган тартибда техник текширувдан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |