8. Портловчи материалларни (ашёларни) йўқ қилиш
§ 78. Портловчи материалларни, шу жумладан стандартлар ва ТШ талабларига жавоб бермайдиганларини ҳам, йўқ қилиш стандартлар, ТШ ва ПА ни йўқ қилиш учун фойдаланиш бўйича қўлланма талабларига биноан корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбарининг ёзма фармойиши бўйича портлатиш, ёқиш ёки сувда эритиш билан бажарилади.
Портловчи материалларни сони ва номини, йўқотиш сабаблари ва усулларини кўрсатган ҳолда, ПАни ҳар бир йўқотилиши юзасидан далолатнома тузилиши зарур. Далолатнома икки нусхада тузилиб, ПА омборига ва корхона бухгалтериясига мўлжалланади.
§ 79. Портловчи материаллар йўқ қилинадиган жой корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган лойиҳага мувофиқ равишда жиҳозланиши керак. Бунда хавфли зона аниқланиши керак.
§ 80. Портловчи материалларни йўқ қилиш, ПА омбори мудири иштироки билан портлатиш ишларига раҳбарлик қилиш ҳуқуқи эга бўлган техник назорати шахсининг раҳбарлиги остида, портлатувчилар томонидан бажарилиши керак.
§ 81. Портлатиб йўқ қилиш сифатили ПА ёрдамида қуйидагича бажарилиши лозим:
патронлаштирилган ПМ лар ўрами (пачкаси) билан йўқ қилинади;
детонаторлар, ДШ ва пиротехник реле ихтиёрий ўрамда ерга кўмиш билан ёки портламаган буюмларни сочилишига йўл бермайдиган усуллар билан йўқ қилинади;
ноэлектрик детонаторлар фойдаланиш бўйича қўлланмаларда кўрсатилган усуллар ёки детонаторлар ва зарб-тўлқинли найчаларнинг тўлиқ йўқотилишини, ҳамда ишлар бажариш хавфсизлигини таъминловчи бошқа усуллар билан йўқ қилинади.
§ 82. Портлатишга мойил бўлмаган ПА, ёқиш билан йўқотилади. Детонаторлар ва таркибида улар бўлган буюмларни ёқиш билан йўқотиш тақиқланади.
ПАни ёқиш билан йўқотишда хавфсиз масофа ҳисоблаш тегишли миқдордаги ПМларни портлатиш каби бажарилади.
§ 83. ПАни ёқиш фақат фойдаланиш бўйича қўлланмаларда (йўриқномаларда) кўрсатилган миқдорда ва об-ҳаво қуруқ бўлганда бажарилади.
§ 84. Портловчи моддалар, ОШ ва ДШ ларни алоҳида-алоҳида ёқиш зарур, бунда гулханда бир мартада кўпи билан 20 кг ни ёқишга рухсат этилади. Порохларни ёқиш билан йўқ қилишда, уларни йўлакча кўринишда, қатлам қалинлигини 10 см гача бўлганда энини кўпи билан 30 см ва йўлакчалар орасидаги масофани 5 м қилиб тўкиш керак. Бир вақтда порохли йўлакчаларнинг кўпи билан учтасини ёқишга рухсат этилади.
ПМ патронларини ёқишда, уларни бир қатлам қилиб шундай жойлаштириш керак, токи бир-бирларига тегмасин.
§ 85. ПАни ўзларининг идишларида ёқиш тақиқланади. ПМларни ёқишдан олдин, уларда ТВ йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Кейинчалик фойдаланишга ярамайдиган қути, қутича, қоғоз, халта ва бошқалари, шу жумладан экссудат (модда оқиши) излари бўлганлари ҳам, кўрикдан ўтказилиб, ПМ ва ТВ лардан тозаланганидан кейин, улардан алоҳида ёқилиши керак.
§ 86. ПА бўлган гулханни ёқиш учун, шамол эсаётган томондан ОШ қўйиш ёки осоналангаланувчи материалдан узунлиги камида 5 м бўлган йўлакчани қилиш лозим. Ёқилгандан кейин портлатувчи зудлик панагоҳга ёки хавфли зонадан чиқиб кетиши керак.
Ёқиш фақат барча тайёргарлик ишлари тугалланганидан ва одамлар хавфсиз жойга чиқарилганидан кейин бажарилиши мумкин.
§ 87. Гулхан шундай даражада катта бўлиши керак, токи ПА ни ёқиш пайтида унга ёқилғи материалларини қўйиш зарур бўлмасин. ПА бўлган гулхан тўлиқ ёниб бўлмагунча ёқиш жони кўрикдан ўтказиш тақиқланади.
§ 88. Сувда эритиш билан фақат аммиак селитраси ва тутунли порох асосидаги сувга беқарор ПМ ларни йўқ қилишга рухсат этилади.
Эритишларни бочкаларда ёки шунга монанд идишларда ўтказишга рухсат этилади.
Эримаган қолдиқлар йиғиб олиниши ва ёқиш билан йўқ қилиниши керак.
§ 89. ПМ ларни йўқ қилиш тугатилиши билан, тегишли амалларни бажарадиган ходимлар, шу жумладан ишлар раҳбари ПМ ни тўлиқ йўқ қилинганига ишонч ҳосил қилиши мажбурийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |