§ 200. Ҳарорати 800С дан ортиқ бўлган иссиқ массив портлатилганда қайтишган зарядга бориш учун, заряд тезлатилган лаҳзадан 1 соат ўтганиши билан, ҳамда шу муддат ўтганидан сўнг аммиак селитраси парчаланиши кўзатилмасагина, ҳарорати 800С гача бўлган иссиқ массивдаги қайтишган зарядга бориш учун - 15 минут ўтганиши билан рухсат этилади.
Шпурда ПАни қайтишган зарядни тугатиш сув билан ювилган ҳолда бажарилиши керак.
§ 201. Тўнкаларни кўпоришда қайтишган зарядни тугатиш шпурдан тиқинларни кўл билан олиш (ковлаш), қайтиққа янги зарядни жойлаштириш ва такроран портлатиш йўли билан амалга оширилиши керак.
§ 202. Агар қайтиқни тугатишга оид ишларни шу сменада тугатишнинг иложи бўлмаса, унда навбатдаги сменанинг портлатувчисига ишларни давом эттиришни юклаш, унга бериладиган наряд-йўлланмага тегишли белги қўйиш билан рухсат этилади. Бу ҳолда қайтиқни тугатиш жойига ишчиларни боришига, қайтиқни тугатиш бажарилиши давомидаги сменанинг техник назорат шахси томонидан рухсат берилган бўлиши керак.
III БОБ. ЕРОСТИ ИНШООТЛАРИДА ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШДАГИ ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР
1. Умумий талаблар
§ 203. Баландлиги 2 м дан ортиқ бўлган шпурларни (қудуқларни) зарядлашга, фақат махсус жиҳозланган ишлар хавфсизлиги, зарядлар тўғри жойлаштирилиши ва портлатиш тармоғи монтажини таъминлайдиган кўтарувчи майдончаларда (тахтасупада) бажарилишига рухсат этилади.
Нарвонлардан фойдаланиб шпурларни (қудуқларни) зарядлаш шартлари ва имкониятлари бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти билан белгиланади.
§ 204. Ерости иншоотларида портлатиш ишларини олиб боришда шпурларни зарядлашдан олдин забойни шамоллатишни таъминлаш, забойда аввал порлатиган кон массасини йиғиштириб олиш, портлатиш билан боғлиқ бўлмаган одамларни хавфли зона чегараси ортидаги бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти билан белгиланган жойга чиқариш зарур, бунда портлатувчи ишининг хавфсизлик шартлари таъминланиши керак.
§ 205. Учрашувчи забойлар билан иншоотларни тайёрлаш ва иншоотларни туташтиришда портлатиш ишларини бажариш қуйидаги шартларни бажаргандагина рухсат этилади:
а) забойлар бир-бирларига 15 м масофада яқинлашган лаҳзада шпурни зарядлашдан олдин, учрашувчи забойларнинг биридан портлатиш билан боғлиқ бўлмаган одамларнинг ҳаммасини, шу забойдан хавфсиз жойга кеткизиш, ҳамда қаршидаги (рўпара) забойни кириш жойига пост қўйиш керак.
Учрашувчи забойлар оралиғидаги қисм (целик) ўлчамини сўзсиз аниқлаган ҳолда, хар бир забойда шпур зарядларини портлатиш ҳар хил вақтда бажарилиши зарур. Шпурларда зарядларнинг ҳар бирини алоҳида портлатиш учун шахта (кон) раҳбари ёки у тайинлаган шахс томонидан имзоланган наряд-йўлланма берилиши керак. Ишларни техник назорат шахси иштирокида бажариш зарур;
б) қаршидаги забойдан одамлар чиқариш ва у ерга пост қўйилгани ҳақидаги хабар олинганидан кейингина портлатишни бажариш мумкин;
в) рўпара иншоотдаги пост фақат портлатувчининг рухсати билан олиниши мумкин;
г) учрашувчи забойлар оралиғидаги қисм (целик) ўлчами 7 м ни ташкил этганда, иш фақат битта забойда бажарилиши керак. Бунда илгариловчи (узунроқ қазиладиган) шпурлар чуқурлигини зарядланадиган шпурлар чуқурлигидан 1 м ортиқ қилиб бурғилаш керак;
д) целикни қалинлиги 3 м бўлганда газ ёки чанг бўйича хавфли шахта ва конлардаги туташтирилувчи иншоотларда ҳар бир портлатишдан олдин газни ўлчаш бажарилиши ва бу иншоотларни турғун шамоллатишни таъминалш бўйича, шунингдек чанг портлашининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Бундан ташқари газ бўйича хавфли кўмир шахталарининг туташтирилувчи забойларида метанни автоматик назоратлаш воситалари ўрнатилиши керак.
§ 206. Кўмир ва сланец шахталарининг параллель ўтказиладиган (жуфтлашган) иншоотларни орасидаги масофа 15 м ва ундан кам бўлганда, уларда зарядларни портлатиш фақат бошқа забойлардан одамларни хавфсиз жойга чиқарилганидан ва бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти билан кўзда тутилган қўриқлаш постлари қўйилганидан кейин амалга оширилиши мумкин. Параллель иншоотни забойи портлатиш бажариладиган забойдан ками билан 50 м узоқда бўлганда, у забойдан одамларни чиқармасликка рухсат этилади.
§ 207. ПА склади, участка пункти, тарқатиш камерасига 30 м дан кам масофада портлатиш ишларини олиб бориш, шунингдек санаб ўтилган ПА сақлаш жойларига 100 м дан яқин масофада портлатиш ишларини бажаришда, уларда одамларнинг туриши ман этилади. Кўрсатилган масофа портлатиш жойидан ПА мавжуд бўлган энг яқин камерагача (уягача) аниқланади.
§ 208. Агар зарядлар қўйилган жойга 20 м дан кам масофада иншоот кўндаланг кесими юзасининг 1/3 қисмидан кўп бўлган, тиқилинч ҳолдаги вагончалар, йиғиб олинмаган кон массаси ёки нарсалар бўлса, зарядлани портлатиш ман этилади.
§ 209. Лавада портлатиш ишлари олиб борилганда, лавага зарур миқдордаги ҳаво ўтиши ва одамларни эркин ўтиши, портлатилган қўмирни жойлаштириш учун етарли бўлган ўлчамлардаги омборнинг тик кўмир қаламида бўлиши мажбурийдир.
§ 210. Портлатиш ишларидан кейин иншоотга (забойга) одамлар киришига рухсат этишдан олдин портлатишнинг заҳарли маҳсулотлари таркиби ҳажм бўйича шартли углерод оксидига қайта ҳисобланганда 0,008 % дан ортиқ бўлмаслиги керак. Заҳарли маҳсулотларнинг бундай суюқлашувига зарядлар портлатилганидан сўнг, кўпи билан 30 минутда эришиш керак. Портлатишнинг заҳарли маҳсулотлари суюқлашуви етарли эканлигини текширишда 1л азот диоксидини 6,5 л углерод оксидига эквивалент деб қабул қилиш керак.
§ 211. Кўмир ва сланец шахталарида, газ ёки чанг бўйича хавфли конларда зарядларни оловли ва электр-оловли портлатиш ман этилади.
§ 212. Барча вертикал ва қиялиги 300 ортиқ бўлган иншоотларда, шунингдек портлатувчиларнинг ўз вақтида портлатиш жойидан кетиши қийин бўлган ҳолларда ҳам оловли портлатиш ман этилади.
§ 213. Оловли портлатишда ёндирувчи найчани ёқиш битта портлатувчи томонидан бажарилиши керак.
Бир мартада 16 та зарядни портлатиш ман этилади; ёндирувчи патронлардан фойдаланилганда эса бир мартада ёқиладиганларининг сони забойда 10 тадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Баъзи ҳолларда, умумий ёқишлар сони кўпи билан 16 та, шу жумладан забойда кўпи билан 6 та патрон бўлса, ёндирувчи патроналар ва ёндирувчи найчалар ёрдамида қўшма портлатишга рухсат этилади. Ёндирувчи патронларни ишлатмасдан 16 тадан ортиқ зарядларни, фақат детонацияловчи шнурлар, электродетонаторлар ёки электр-оловли усул билан портлатишга йўл қўйилади.
Эни 5 м дан ортиқ бўлган забойларда икки портлатувчи томонидан бир вақтда ёндирувчи найчаларни ёқишга йўл қўйилади.
§ 214. Оловли портлатиш усулида шахта қатламини қулаш бурчаги 200 гача бўлиб, томи ва таги мустаҳкам, лавасини узунлиги 50 м дан ортиқ, маъдан олиш жойини баландлиги ками билан 1,8 м бўлса ва бунда портлатиладиган зарядларнинг сони портлатувчи оловўтар шнурларни ёндираётган вақтда тоза ҳаво оқимли портлатиш зарядларидан камида 30 м масофада туриши шарти билан чегараланмайди.
§ 215. Кўмирни қатламлаб олишда, агар забойларнинг бирортасида портлатиш ишлари бажарилса, томи, тўшама ёки қатламлараро боғлами қайишқоқ бўлган маъдан олиш забойида одамларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Тик ва қия қулайдиган қўмир қатламларидаги лавалар, камералар ва лаваларни юқорисидаги ўйиқлар, шамоллатиш штреклардаги портлатишда, портлатувчининг ҳаво оқимини чиқарадиган иншоотларда туришига, мазкур Қоидалар талабларини бажариш ва одамларни заҳарли газлар билан заҳарланишининг олдини олиш юзасидан бурғилаш-портлатиш паспортида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш шарти билан йўл қўйилади.
§ 216. Сунъий музлатилган ёки сиқиқ ҳаволи зоналардаги (кессонлардаги) портлатиш ишлари фақат лойиҳалар бўйича ўтказилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |