Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Детонацияловчи шнур (детонацион тасма) қўллаб портлатиш



Download 2,17 Mb.
bet17/74
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#200443
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74
Bog'liq
2 5413406994973329047

9.3. Детонацияловчи шнур (детонацион тасма) қўллаб портлатиш
§ 116. Детонацияловчи шнур билан ишлаш (кесиш, пиротехник релега бириктириш ва шу кабилар), ундан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда (қўлланмаларда) кўрсатилган усулларда бажарилиши керак.
Юқори температурали портловчи моддаларни портлатиш учун детонацияловчи шнурни танлашда қўлланиладиган шнурнинг температура чегаралари ҳисобга олиш керак.
ДШ ни асосий ва ўринбосар тармоқларини портлатиш барча ҳолларда битта тезлатгич билан бажарилиши керак.


9.4. Ноэлектрик детонаторларни қўллаб портлатиш (НТВ)
§ 117. Кичик энергияли тўлқин узатгичлардан фойдаланилган ҳолда ноэлектрик тезлатиш воситаси (НТВ) билан ишлаш, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларга мувофиқ равишда бажарилиши керак. Бунда тизимлар элементларининг ишончли бириктирилишини таъминлаш ва тўлқин узатгичларни юзага жойлаштирганда, уларни шикастланишининг олдини олиш керак.
Монтаж қилинган тармоқни ноэлектрик детонаторлар билан тезлатишни электр-оловли ва электр усулларида бажаришга рухсат этилади.
§ 118. НТВ ни электродетонаторлар ва капсюль-детонаторлар билан тезлатишда, уларни портлатиш импульси тарқалиш томонидаги кумулятив (йиғувчи) чуқурга жойлаштириш керак.
§ 119. НТВ тизимларини портлатишда порлатувчининг портлатилган жойга яқин боришига паспорт (лойиҳа) билан белгиланган шамоллатиш вақти ўтиши бўйича, аммо портлатиш вақтидан 5 минут ўтганидан кейин рухсат этилади. Агар портлаш амалга ошмаса, унда портлатувчини панагоҳдан чиқиши ва қайтишганлик сабабини аниқлаш учун электр усул билан тезлатишда электрпортлатиш тармоғини ток манбасидан ажратиб, уни учларини қисқа туташтирилгандан сўнг камида 10 минутдан кейин, капсюль-детонатор билан тезлатишда портлатишнинг ҳисобланган вақти ўтганидан сўнг камида 15 минутдан кейин рухсат этилади.


9.5. Дистанцион (узоқда туриб) портлатиш (радиопортлатиш)
§ 120. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз зарядни дистанцион (контактсиз) портлатиш қурилмаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва портлатиш ишларини бажаришда улардан фойдаланиш ман этилади.
Мавжуд дистанцион (контактсиз) портлатиш қурилмаларининг бут сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланиш “Саноатконтехназорат” ДИ билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
§ 120.1. Радиопортлатиш аппаратураларидан фойдалниш корхонадаги портлатиш ишларини бажаришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур қоидалар ва завод-тайёрловчининг ишлатиш бўйича қўлланмасига мувофиқ равишда корхона томонидан ишлаб чиқилган портлатишни радиобошқариш аппаратураларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнида рўйхатдан ўчириш қоидалари ҳақидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади. Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва “Саноатконтехназорат” ДИ маҳаллий органлари билан келишилган бўлиши керак.
Радиопортлатиш аппаратураларини техник соз ҳолати ва ишлатиш хавфсизлиги юзасидан масъул бўлган мансабдор шахслар корхона бўйича буйруқ билан тайинланиши керак. Масъул шахс вақтинчалик (таътил, хизмат сафари, касаллик бўйича) йўқлигида корхона раҳбари буйруқ билан масъулиятни уни лавозими бўйича алмаштирадиган ва махсус тайёрланган, мазкур Қоидалар талабларига жавоб берадиган бошқа мутахассисга юклаши мумкин.
§ 120.2. Радиопортлатиш аппаратураларига конструктив ўзгартириш киритиш тақиқланади.
§ 120.3. Ишда носоз радиопортлатиш аппаратураларидан фойдаланиш тақиқланади. Радиопортлатиш аппаратураларини таъмирлаш, фақат махсус дастур бўйича курсларни ўқиган ва шундай ишларни бажариш ҳуқуқи учун гувоҳнома олган малакали ходим томонидан бажарилиши мумкин.
Техник хизмат кўрсатиш гуруҳини, қайсики аппаратурани таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга раҳбарлик қилувчи муҳандис бошқариши керак.
Бошқарув пульти ва портлатиш аппарати таъмирлангани ва унга хизмат кўрсатилганидан кейин, техник хизмат кўрсатиш гуруҳини бошқарувчи шахс томонидан улар тамғаланиши керак. Тамғаси бузилган аппаратни ишлатиш учун беришга йўл қўйилмайди.
Радиопортлатиш аппаратуралари таъмирлангани, техник хизмат кўрсатилгани ва текширилганидан сўнг баённомалар расмийлаштирилиши, қайсики уларни радиопортлатиш аппаратураларини техник носоз ҳолати ва хавфсиз ишлатилиши юзасидан масъул шахслар имзолашлари керак.
§ 120.4. Портлатиш аппаратлари ялпи портлатиш бажариладиган куни портлатиш материаллари омборидан портлатиш ишларини бажаришга ёзма наряд ва наряд-йўлланма бўлганда берилади.
§ 120.5. Портловчи материаллар омборидан портлатиш аппаратларини бериш-қайтариб олиш портлатувчи-тарқатувчи ва портлатиладиган блокларнинг катта порлатувчиси томонидан аппарат номи, уни завод рақами ва бериш-қайтариш санаси кўрсатилган ҳолда, махсус журналда рўйхатга олиш билан имзоланиб бажарилиши керак.
Ишчи смена тугаши билан портлатиш аппаратлари портлатиш материаллари омборига топширилиши шарт.
Портлатиш аппаратлари аппаратларини бериш-қайтариб олиш қайд этиладиган журнал рақамланган, тикилган ва корхона муҳри билан муҳрланган бўлиши керак.
§ 121. Портлатиш аппарати ўрнатиладиган жой ялпи портлатиш лойиҳасида белгиланган бўлиши керак. Портлатиладиган блокдан портлатиш аппаратигача бўлган масофани танлаш, аппаратга портлаш шикаст бермайдиган шартларни таъминлаш ҳисобга олинган ҳолда бажарилади.
Портлатиш аппарати портлатиладиган блок қудуғини чеккасидан камида 50 м узоққа ўрнатилиши керак .
Ўрнатиш жойи радиосигнални ишончли қабул қилиш шартларини қондириши керак.
§ 122. Портлатиш аппарати қайтишган (ишламай қолган) ҳолларда портлатиш бажариладиган жойига одамларни боришига, радиопортлатиш аппаратига оид ҳужжатлар (ишлатиш бўйича йўриқнома) билан ана шундай ҳоллар учун белгиланаган вақтдан сўнг йўл қўйилади. Одамларни портлаш жойига чиқишидан аввал ўтиши керак бўлган вақт техник ҳужжатларда кўрсатилмаган бўлса, портлатиладиган блокларга одамларни бориши блокировкани тўхтатиш интервали тугаганидан сўнг камида 10 минутдан кейин бажарилади.
§ 123. Радиопортлатиш аппаратураларини бошқариш пульти ўрнатиладиган жой портлатишга оид лойиҳа (паспорт) билан белгиланади ва у хавфли зона чегарасидан ташқарида бўлиши керак.
§ 124. Радиоприёмникли ижрочи блок бориш қулай бўлган жойларга, қулаш призмаси чегарасидан ташқарига, ҳамда поғона ва уюмлар қиялигидан кон массалри бўлаклари сирпаниб тушадиган зонадан бошқа, кон массасини портлатишдан ҳосил бўлган бўлаклар уни шикастланмайдиган масофага ўрнатилади. Портлатиш магистралининг детацияловчи шнури ёки тўлқин узатгичи ижрочи блокдан (портлатиш аппаратидан) камида 1 м узоққа жойлаштирилиши керак.
§ 125. Портлатувчи электродетонаторларни ижрочи блок қисқичларига улашни, фақат шу операцияни бажариш юзасидан ялпи портлатиш бўйича масъул раҳбарининг командасини олганидан сўнг бажариши мумкин.
Ялпи портлатишни бажаришда портлатиш учун радиоимпульсни узатиш, фақат портлатиш раҳбарининг командаси бўйича бажарилади, бунда раҳбар хавфли зонадан ҳамма одамлар чиқарилгани ва ижрочи блокларнинг портлатиш учун тайёрлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish