Глоссарий


-расм. Қирқиш жараёни схемаси



Download 115,89 Mb.
bet34/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

6.1-расм. Қирқиш жараёни схемаси

Иш жиҳозлари грунтни массивдан ажратади ва уни силжитади. Грунтни фақат массивдан ажратиш жараёни(грунтни емириш) қирқиш жараёни дейилади.


Грунтни массивдан ажратиш ва жиҳозлари(экскаватор, юклагич, скреперларнинг чўмичлари) ни грунт билан тўлдириш ёки грунтни иш жиҳозлари(бульдозер,грейдер ағдаргичлари) билан суриш жараёни ковлаш жараёни дейилади. Грунтнинг ковлашга бўлган қаршилиги қирқишга бўлган қаршилигига нисбатан 1,5...2,8 марта кўп бўлади.

    1. Тайёргарлик ишларида қўлланиладиган машиналар.

Йўллар қуришда дастлаб тайёргарлик ишларини бажаришда бутакескич, кундаков, дарахт йиқитгич, ер юмшатгич каби техникалардан фойдаланилади.Бу техникалар ёрдамида майдонларни дарахтлар, тош ва буталардан тозалаш,ерни юмшатиш ишларида фойдаланилади.


6.2.1.Бута қирқиш машиналари.
Бута қиркиш машиналари майдонлардаги бута ва чакалакларни қиркиш-тозалашда ишлатилади. Қиш вактида улардан қор курашда фойдаланиш мумкин.
Отвал (ишчи орган) учбурчак шаклидаги (планда) рамадан иборат. Устига лист пўлатлар билан қопланган бурчаклардан ўрнатилган. каркас отвал сиртини хосил килади. Машина харакат килган вактда киркилган шох-шаббалар бу сирт буйлаб чекка томонга сурилади. Отвалнинг орка кисмига иккита чанғи ўрнатилган, харакат килаётган вактида отвал улар оркали ерга таянади. Отвал учига кундаларни ёриш ва агдарилган дарахтларни четга суриб қўйиш учун тумшук лист ва пичокларнинг олд кисмини синишдан саклаш учун отбойник пайвандланган.(6.2-расм)

6.2-расм Тайёргарлик ишлари машиналари.
а) бута қирқиш машиналари. б)кундаковлар в) ер юмшатгич машиналари 1.вертикал ўткирланувчи пичоқ; 2- отвал; 3- ҳимояловчи каркас;4- асосий раманинг кўтарувчи гидроцилиндрлари; 5- универсаль рама; 6-қирқувчи пичоқ; 7- бутакескич тиши; 8- кронштейн; 9- гидроцилиндр; 10- кундаков тиши; 11- сурувчи брусь; 12- ер юмшатгич бульдозер отвали; 13- ер юмшатгич бульдозер отвали; 14- ер юмшатгич гидроцилиндри; 15- кронштейн; 16- устун; 17- ер юмшатгич тиши; 18- тиш очқичи; 19- тортқи.
Раманинг кўндаланг балкасига уя пайвандланган, бу уя ёрдамида отвал иккита копкок билан итариш расмининг шарсимон каллагига махкамланади.
Бута қиркиш машиналарининг пичоклари Ст110Г13Л, Ст65Г пўлатдан тайёрланган, кесувчи қирраси чархланган бўлиб, отвалга яширин каллакли болтлар билан махкамланади. Ишлаш жараёнида ўтмас бўлиб колган пичоқларни чархлаш учун, бута қиркиш машинасининг хар бири шлифовка қилиш каллагига эга. Шлифовкалаш каллагининг чархлаш тоши двигатель олдига ўрнатилган, тирсакли валга ўтказилган шкивдан эгилувчан вал ва понасимон тасма оркали харакат олади. Понасимон тасмали узатманинг кичик шкиви тракторнинг ўнг лонжерон осмасига махкамланади.
Бута киркиш машинаси олдинга караб юргазилганида унинг горизонтал пичоклари бута ва чакалакларни киркиб кетади. Бу иш жуда эхтиёткорликни ва амалий жихатдан яхши куникмага эга булишни талаб килади, чунки айрим дарахт ва кундаларнинг каршилиги бу машина ва тракторни белгиланган йуналишдан четга чиқариб юбориши мумкин.
Юмшок чиринди грунтларда ўсаётган буталарни қиркишда пичоклар 3 – 5 см чукурликда юргизилади. Кумли ва шагалли-кумли грунтларда пичокларни грунтга киритиш ярамайди, чунки улар тезда утмас булиб колади. Бундай холда буталарни тескари томонга, яъни олдинги утишда буталарнинг эгилиб кетган томонига карама-карши йуналишда юриб киркиш маъкул.
Бута қиркиш машиналарининг пичоклари тез утмас булиб колади. Ўтмас булган пичоклар билан дарахтлар жуда кийин киркилади. Шунинг учун уларнинг уткирлиги тизимли равишда текшириб турилиши керак. Оддий шароитларда ишлаётганда улар хар уч-беш кунда, кумли грунтларда усаётган майда дарахтларни киркишда – хар ойда чархлаб турилади.
Бута қиркиш машинасининг отвали тракторни юргизиш механизмидаги олдинги катокларда катта нагрузка хосил килади. Отвали кўтарилган вазиятда трактор ҳаракат килганида унинг олдинги катоклари жуда қизиб кетади ва тез ейилади.. Шунинг учун бу машинани 2-3 км масофага ҳайдаш керак бўлса, отвал пичокларининг остига қалинлиги 10-15 см ли ёғоч сим билан богланади ва трактор отвални кўтармасдан трактор орқага қараб ҳаракатланиши таъминланади. (судраб тортилади).
Бута қирқич иш унумдорлиги қуйидаги формула билан топилади:

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish