Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet31/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

FТ > W ва FТ =Gсц
бу ерда FТ —двигатель ишлаганда ва ғилдирак (гусеница) ҳамда йулнинг узаро таъсирлашуви нагижасида етакловчи ғилдиракларда (гусеницаларда) ҳосил бўла диган тортиш кучи, Н;
Gсц —юкланган машинанинг юритувчи гилдиракларига (гусеницаларига) туғри келадиган огирлиги, Н; — ғилдирак (гусеница) нинг йул юзаси билан илашиш коэффициенти, пневмоғилдиракли машиналар учун 0,3—0,6; гусеницали машиналар учун 0,5 0,9. Агар илашиш коэффициентининг курсатилган қийматлари таъминланмаса, ғилдирак (гусеницалар) шатаксираши мумкин.
5.4. Қурилиш машиналарининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари


Иш унумдорлиги, маневрчанлиги, қўзгалувчанлиги, устуворлиги машиналарнинг асосий техникавий-фойдаланиш кўрсаткичларидир.
Машиналарнинг иш унумдорлиги унинг вақт бирлиги Т да (минут, соат, смена, ой, квартал, йил) ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори билан характерланади. Ер қазиш машиналарининг маҳсулоти м3, майдалагич ва хилловчи машиналариники эса т ёки м3 билан ифодаланади.
1.Қурилиш машиналарининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари
Машиналарнинг иш унумдорлиги унинг вақт бирлиги Т да (минут, соат, смена, ой, квартал, йил) ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори билан характерланади. Ер қазиш машиналарининг маҳсулоти м3, майдалагич ва хилловчи машиналариники эса т ёки м3 билан ифодаланади.
Машиналарни лойиҳалашда уларнинг бош ва асосий кўрсаткичлари машиналардан кузланган иш унумдорлигига ва ундан максимал даражада самарали фойдаланишга эришиладиган қилиб танлаб олинади. Иш унумдорлиги ҳар қайси машина учун купроц характерли булган иш шароити, ҳисобий тартиблар (ковшни кутариш тезлиги, босим тезлиги ва бошқалар) ва иш жиҳозларига тушадиган кучга цараб аниқланади. Машиналарнинг бир соатлик иш унум­дорлиги иш юритмаларининг цувватидан максимал фойдаланган ҳол учун аниқланади. Топилган иш унумдорлиги П назарий ёки конструктив иш унумдорлиги деб аталади, у машиналардан реал шароитларда фойдалангандаги иш унумдорлигини аниқлашда зарур буладиган шартли бирлик ҳисобланади.
Цикл билан ишлайдиган машиналар учун № нинг циймати бир минутдаги цикллар сони п га ва бир цикл давомида ишлаб чицарилган мах,сулот миқдори q га мутаносиб, цикл давомийлиги Тц булганда
n = 60 / Тц
Бинобарин, цикл билан ишловчи машиналар учун
Пк =60 q n, м3/соат,
Пк =60 q n ɤ, т/соат.
Бу ерда, ɤ — ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг ҳажмий массаси; q — вакт бирлигида ишлаб чиқарилган махсулот миқдори.
Ҳисоблашларда ҳар қайси машинанинг ўзи учун кўпроқ характерли бул­ган, яъни шу машинанинг ўзи ҳисобланган шароитлар қабул қилинади. Масалан, экскаваторлар учун ўртача бурилиш бурчаги, юкнинг ўртача баландлиги, ковлашнинг нормал баландлиги ёки чуқурлиги ҳамда ҳар қайси циклда чўмичнинг геометрик ҳажмига тенг булган зич грунт ҳажмини қазиб олиш шартлари шулар жумласидан ҳисобланади.
Сочилувчан ашёларни узлуксиз оқим билан ташишда узлукснз ишлайдиган машиналар учун иш унумдорлиги Пк ашё оқими кундаланг кесимининг майдони F ( м2 ) ва қузгатиш (ташиш) тезлиги v (м/с) га мутаносиб, ҳисобий майдон F ни эса ашё тугагунча бир хил деб қабул қилинади.
У ҳолда иш унумдорлиги:
Пк = 3600 F v, м3/соат,
Пк =3600 F v ɤ, т/соат.
Худди уша машиналар учун, донали ва сочилувчан юкларни бўлиб-бўлиб ташишда, иш унумдорлиги бўлаклар ўртасидаги масофага тескари мутаносиб бў­лади:
Пк = 3600 q v/1, м3/соат,
Пк 3600 q v у/1, т/соат.
Бу ерда, q—материалнинг хар бир бўлагининг хажми, м3.
Машиналар ишинииг реал шароитлари хисоблашдагидан фарк килиб, турли хил конкрет иш шароитларини (грунт категорияларинииг ҳар хиллиги, котлован ва ҳандакларнинг чуқурлиги, иш жиҳозининг бурилиш бурчаклари, иш жиҳозларини бўшатиш усуллари ва шунга ухшашлар) ҳисобга олади. Бу эса реал шароитдаги иш унумдорлигининг Пк дан бироз фарқ қилишига олиб келади. Мехнатни илмий асосда ташкил этиш асосида машиналарни бошқаришнинг хозирги илгор иш усулларини қуллаб, машина соф бир соат давомида бажара оладиган энг юқори иш унумдорлиги машинанинг техник иш унумдорлиги ПТ дейилади.
Машиналарнинг паспортларида кўрсатиб қуйилган Пк нинг маълум қийматларига асосан ҳамда бажариладиган ишларнинг конкрет шароитларини ҳисобга олувчи коэффициент КТ ёрдамида техник иш унумдорлигиии аниқлаш мумкин:
ПТ = Пк. КТ.
Машиналарнинг иш пайтидаги барча танаффусларни хисобга оладиган иш унумдорлиги — фойдаланишдаги иш унумдорлиги э) дейилади.
Иш пайтидаги танаффусларни қуйидаги беш гурухга булиш мумкин: 1) конструктив-техник сабаблар. Улар машина конструкциясининг ишончлилигига, машинани фойдаланишга тайёрлаш учун техник хизмат курсатиш, маши­наларни иш турига қараб қайта созлаш, иш жиҳозларини алмаштириш учун кетадиган вақтларга, 2) машинистларнинг ишлашини ва дам олишини ташкил этиш; 3) ишнинг бажарилиш технологияси (машиналарни жойдан-жойга смлжитиш зарурлиги, иш жиҳозининг вазиятини иш турига кўра узгартириш ва ҳ.); 4) об-ҳаво (қаттиқ ёмгир, шамол, туман, совуқ туфайли ишларнинг тухтаб қолиши); 5) умумий ташкилий ишлар (сув ва электр таъминотининг тухтаб қолиши) учун сарфланадиган вақтларга борлиқ.
Фойдаланишдаги иш унумдорлигига булардан ташқари машинистнинг малакаси ҳам катта таъсир этади.
Фойдаланишдаги иш унумдорлиги вақтнинг қайси даврига кўра аниқланишига қараб, соатлик, ўртача соатлик ва йиллик унумдорликларга бўлинади.
Фойдаланишдаги соатлик иш унумдорлиги (Пэ) маши­нанинг бир соатлик фойдали иш вақти учун аниқланади.
Фойдаланишдаги ўртача соатлик иш унумдорлиги 1 соатлик иш учун айни шу соатдаги ташкилий ва метеорологик танаффусларни назоратга олган ҳолда ҳисобланади.
Фойдаланишдаги ўртача сменалик иш унумдорлиги, уртача соатлик иш унумдорлигини смена соатига купайтирилганига тенг. Бу курсаткич, асосан, машиналарнинг узоқ вақтга мулжалланган техника-иқтисодий курсаткнчларини ҳисоблаш, йиллик ишлаб чиқариш курсаткнчларини ҳамда ишнинг сметадаги нархини аниқлашда кулланади.
Машиналарнинг фойдаланишдаги ўртача соатлик иш унумдорлиги йил)



Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish