Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet29/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

Гусеницали юритмаларнинг автоматик ва бошқариладиган тормозлари машиналарни тормозлаш, тўхтатиш, ва маневлашни таъминлайди. Машинани эгри траектория бўйлаб ҳаракатлантириш гусеницалардан бирини тормозлаш, буриш эса гусеница ҳаракатигни тескари томонга йўналтириш ёки гусеницадан бирининг тўла тўхтатиш орқали амалга оширилади.
Рельс- ғилдиракли юриш органлари минорали, чорпояли,кўприкли, ва махсус стрелали ўзи юрар кранлар, электр- тельферлар, устун қоқиш машиналари ва бошқалада қўлланилади. Рельс ғилдиракли юриш қурилмасининг асосий элеменлари рельсларга жойлаштирилган бир ёки икки томонида ён тўғинларда эга бўлган силлиқ пўлат ғилдираклардан иборат) ғилдираклар элетр двигатели ёки ички ёнув двигателидан юритмалар орқали ҳаракатни олади. Юритмалар бошқариладиган ва автоматик тормозлар билан жиҳозланган бўлади. Аравачадаги ғилдираклар сони унга таъсир этадиган кучга қараб аниқланади. Краннинг юритувчи ва аравачалари таянч рамалар билан шарнирли қилиб бириктирилган ва ҳайдаб кетишга қарши қичқич қамрагичлар билан таъминланган бўлади.



5.4-расм Роликли таянч- бурилиш чамбараги
Экскаваторларда платформа таянч- буриш доирасига эга бўлиб (ТБД) орқали юриш қурилмасининг рамасига таяниб туради ва буриш механизми ёрдамида бурилади. (5.4 - расм) Роликли ТБД лар кенг қўлланилади. Уларнинг асосий элементлари болтлар билан махкамланган 4, қўзғалувчи халқалар2 ва 3, роликлар 1, ва тишли гардиши 6, бўлган ички қўзғалмас халқа 5 дан иборат. Халқалар 2 ва 3 буриш платформасига қўзғалмас қилиб хақа 5 эса юриш қурилмасининг рамасига махкамланади. Халқалар ичидаги роликлар қийшайтирилган ҳолда 30 ёки 600 бурчакка қийшайтириб қўйилган. Натижада уларнинг ярми В йўлакча бўйлаб юради ва таянч юкларни қабул қилади, йўлакчада юрувчи иккинчи ярми эса платформани ағдарилиб кетишдан сақлаб туравди. Буриш механизмларининг тормозлари бошқарилувчи ва автоматлаштирилган бўлиши мумкин.


5.2. Бошқариш тизими

Ҳозирги вақтдаги қурилиш машиналарини бошқариш тизими куч қурилмасининг энг оптимал тартибда ишлатишга имкон бериши зарур. Машинани бошқариш бир неча кўрсаткичларни ростлашни талаб этади.Бошқариш дасталари жуда кўп бўлганда, уларнинг сонини камайтиришда бошқариш аъзолари бирлаштирилади.Бундай агрегатлар марказий бошқариш постларидан иборат бўлиб, уларнинг механизмлари ўзаро кинематик боғланган. Бошқариш стендига ва машинист кабинасига алохида талаблар қўйилади. Машинистнинг кабинада жойлашуви, педалларга нисбатан ўтирғичнинг ҳолатининг ўзгартириш имконияти, ричагларнинг ўзаро жойлашуви, кабинанинг комфорттабеллиги, кўриш бурчагининг катталиги алохида аҳамиятга эга. Кабина ойналарини чанг, қор, ва муздан тозалаш, кабинани иситиш, шамоллатиш, совитиш ва герметиклаш катта аҳамиятга эга.


Кўп ҳолда бошқариш рычаглари машинистнинг ўнг қўлига яқин қилиб ўрнатилади; ёрдамчи ричаглар цўллар бир дастадан иккинчи дастага ўтганда халақит бермайдиган ҳолда ўрнатилади.Хавфсизлик нуқтаи-назардан кабинага кириш ва чиқиш қулай бўлиши шарт.Машинистнинг қўли толиқмаслиги учун тирсак қўядиган жой бўлиши шарт.
Кўп ҳолда ричаглар ва педаллар вертикал текисликда ҳаракатлантирилади.(ёнаки ҳаракатлантирилганда машинист чарчаб қолади.).
Тортқилар сонини камайтириш мақсадида улар икки ҳаркатли қилиб бошқариладиган пишанглар қўлланилади.Равон қўшишни талаб қилмайдиган ҳаракатлар кнопкалар ёрдамида бошқарилади.




    1. Download 115,89 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish