4.11- расм.Тўрт тактли карбюраторли двигателнинг асосий деталлари.
а-бўйланма кирими; б-кўндаланг кирими; 1-цилиндрлар блоки; 2-блок каллаги; 3-картер; 4-поршень (бармоқ ва валлалари билан); 5-шатун; 6-тирсакли вал; 7-маховик; 8-газ тақсимлаш вали; 9-рычаглар; 10-киритиш клапанлари; 11-чиқариш клапанлари; 12-клапан пружиналари; 13-киритиш ва чиқариш каналлари.
Двигател иш тартибини танлашда конструктор тирсакли валнинг шатун ва ўзак бўйинларига юкламани тенг тақсимлашга ҳаракат қилади. цилиндр иш йўлида содир бўлаётганда тирсакли валга максимал оғирлик тушади.Тўрт цилиндрли двигателнинг 1-3-4-2 иш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган.
Тирсакли вал айланишилари
|
Тирсакли валнинг бурилиш бурчаги
|
ц и л и н др л а р
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Биринчи
|
0-1800
|
Иш йўли
|
Чиқариш
|
Сиқиш
|
Киритиш
|
Иккинчи
|
180-3600
|
Чиқариш
|
Киритиш
|
Иш йўли
|
Сиқиш
|
Учинчи
|
360-5400
|
Киритиш
|
Сиқиш
|
Чиқариш
|
Иш йўли
|
Тўртинчи
|
540-7200
|
Сиқиш
|
Иш йўли
|
Киритиш
|
Чиқариш
|
4.5.4. КРИВОШИП-ШАТУНЛИ МЕХАНИЗМ.
. Кривошип-шатунли механизми газнинг кенгайишидаги босимни ўзига қабул илади, амда поршеннинг тўгри чизили илгариланма-айтма аракатини тирсакли валнинг айланма аракатига айлантириб беради. Кривошип-шатунли механизмнинг деталларини икки гуруга бўлиш мумкин: қўзғалмас ва қўзғалувчан . Биринчи гуруҳга– цилиндрлар блоки, блок каллаги, блок қопқоғи и ва поддон-картер (33-расм), иккинчи гуруҳга – поршен, поршен халқалалари, поршен бармоғи, шатун, тирсакли вал ва маховик киради (34-расм), Бу деталлардан ташқари ҳар иккала гуруҳга маҳкамлаш деталлари ҳам киради.
4.12-расм. V-симон 8-цилиндрли двигателнинг цилиндрлар блоки ва каллаги (қўзалмас деталлар).
1-ўнг қатор цилиндрлар каллаги; 2-гилза; 3-гилза қистирмаси; 4-гилзани йўналтирувчиси; 5-цилиндрлар блоки; 6-шестернялар қопқоғи қистирмаси; 8-шестернялар қопқоғи; 9-блок қистирмаси;
4.13 расм. Кривошип-шатунли механизмнинг деталлари.
1-мой сидириш халқаси; 2-компрессион халқалар; 3-поршен бармоғи; 4-стопор халқа; 5- шатун қопқоғи; 6-болт; 7-вкладиш; 8-втулка; 9-шатун бўйин; 10- посанги; 11—ўзак бўйин.
5.5. Цилиндрлар блоки.
цилиндрлар блоки, яъни блок-картер двигател танаси ҳисобланади. Унинг ичида ва сиртида двигателнинг асосий механизмлари ва тизимлари жойлаштирилган (4.14-расм).
4.14-расм. Цилиндрлар блоки
Блок легирланган кул ранг чўяндан (Тико,Дамас, ЗИЛ,МАЗ,КамАЗ.) ёки алюмин қотишмаларидан (Нексия ,Волга, Москвич-2140) тайёрланади.
Назорат саволлари:
1.Қурилиш машиналарининг куч узатмаларига нималар киради?
2.Трансмиссиянинг йиғма бирликлари деганда нимани тушунасиз?
3. Гидравлик узатмаларниг афзаллиги нимада?
4. Гидроцилиндр иш принципини тушунтириб беринг.
5. Шестерняли насослар қандай ишлайди?
6. Ички ёнув двигатели тузилишини гапириб беринг.
Кейслар банки
Кейснинг мавзуси: Ички ёнув двигателининг поршени цилиндрга тиқилиб
қолган.
Кейснинг вазифаси- ички ёнув двигателининг поршенининг қилиндрга тиқилиб қолиш сабабларини ўрганиш.
Муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш керак
Кейсни бажариш босқичилари ва топшириқлар:
Ички ёнув двигатели поршенининг цилиндрга тиқилиб қолиш сабабларини ўрганиш.
- ички ёнув двигатели поршенининг цилиндрга тиқилиб қолиш усулларни ишлаб чиқиш (индивидуал ишлаш)
- кейс ечимини шакллантириш ва асослаш, тақдимот. (индивидуал
ишлаш)
Do'stlaringiz bilan baham: |