4.5.1.Двигателнинг тузилиши ва асосий параметрлари.
Ички ёнув двигателлари 2 та механизм ва 4 та тизимдан иборат.
Кривошип-шатунли механизм– газнинг кенгайишидаги босимини ўзига қабул қилади, ҳамда поршеннинг тўғри чизиқли илгариланма ва қайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига айлантириб беради. Уни ташкил этувчи деталлар: цилиндр, поршень, поршень халқалалари, поршень бармоғи шатун, тирсакли вал ва маховик. Цилиндрнинг устки қисми цилиндр каллаги билан беркитилган.
Газ тақсимлаш механизми – ёнилғи аралашмаси ёки ҳавони цилиндрларга белгиланган тартибда киритиш, ҳамда ишлатилган газларни атмосферага чиқариб юбориш учун хизмат қилади. Бу механизм таркибига шестерня, газ тақсимлаш вали, турткичлар, клапанлар, ҳамда пружиналар киради
4.5-расм 4 тактли ички ёнув двигатели.
Двигателнинг 4 та тизимига таъминлаш, совутиш, мойлаш ва ўт олдириш тизимлари киради.
Тўрт тактли бир цилиндрли карбюраторли двигателнинг тузилиши ва ишлаш принтципини кўриб чиқамиз (4.6-расм) Цилиндр 2 ичида шатун 6 орқали тирсакли вал 7 билан бириктирилган поршен 3 илгариланма-қайтма ҳаракат қилади. Тирсакли вал билан бирга газ тақсимлаш вали 10 ҳам айланади, у орқали деталлари ёрдамида клапанлар 13 белгиланган тартибда очилиб ва ёпилиб туради Поршен 3 пастга ҳаракатланганда киритиш клапани 13 очилади ва цилиндр ичига карбюраторларда тайёрланган ёнили аралашмаси киради, поршен юқорига ҳаракатланганда ёнилғи сиқилади, чунки иккита клапан ҳам ёпиқ бўлади. Сиқилган ёнилғи свеча(шам) 14 ёрдамида ёндирилади, натижада юқори босимли ва ҳаракатли газлар ҳосил бўлади. Кенгаётган газларнинг катта босим кучи таъсирида поршен пастга ҳаракатланади ва шатун орқали тирсакли вални айлантиради.
4.6-расм. Бир цилиндрли карбюраторли ички ёнув двигатели.
а) яққол кўриниш 1-шестерня; 2-газ тақсимлаш вали; 3-туртгич; 4-штанга 5-поршень; 6-блок каллаги; 7-коромисло; 8-клапанлар пружинаси; 9-карбюратор; 10-киритиш клапани; 11-свеча; 12-чиқариш клапани; 13-поршень халқалари ; 14-совутиш ғилофи; 15-поршен бармоғи; 16-цилиндрлар блоки; 17-шатун; 18-маховик; 19-тирсакли вал; 20-мой картери. б- ён кўриниши; c- кўндаланг кесими. 1-цилиндрлар каллаги; 2-цилиндр; 3-поршень; 4-поршен халқалари; 5-поршен бармоғи; 6-шатун; 7-тирсакли вал; 8-маховик; 9-посанги; 10-тақсимлаш вали; 11-тақсимлаш валининг туртгичи; 12-коромисло; 13-клапан; 14-ўт олдириш шами.
Поршен юқорига ҳаракатланишида ёнишдан ҳосил бўлган газларни чиқариш клапани орқали атмосферага чиқариб юборади.
Двигателнинг иши қуйидаги параметрлар боғланган:
Do'stlaringiz bilan baham: |