4.4.Электр юритмалар.
Электр юритмалар кўпинча қурилиш машиналари стационар (муқим) ўрнатилган жойларда ишлаптилади. Элетр энергия мавжуд бўлганда электр узатиш линияларидан кабеллар орқали уланади. Айрим вақтда машиналарнинг дизель двигатели қўлланилиб генераторга уланади,генератор энергия ҳосил қилиб машина ишчи жихозларига узатади.
Электр юритманинг афзалликлари:
-тежамлилиги;
-автоматлаштиришнинг имкони борлиги;
-бирданига юргизиб юбориш осон,қиздириш талаб этилмайди;
-бошқаришнинг қулайлиги;
- қурилиш машиналарини автоматик бошқариш мумкинлиги;
Электрик юритма камчилиги электр энергия ташқаридан олинади. Қуввати 10 кВт гача бўлган машиналарга 220/380 В кучланишда ишлайдиган қисқа туташтирилган 3 фазали асинхрон двигателлар ишлатилади.
4.5. Ички ёнув двигателлари.
Двигатель – бирор энергияни механик ишига айлантириб берувчи куч машина. Замонавий автомобилларда асосан поршенли (иссиқлик) двигателлари ўрнатилади. Бу двигателларда цилиндрлар ичида ёнилғи ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик механик ишга айлантирилади.
Двигател автомобиллар ва тракторларни ҳаракатлантириш учун зарур бўлган механик энергия манбаидир.
Двигателъ ёниш камерасида ёнилғининг ёнишидан ҳосил бўлган қувват индикатор қувват дейилади. Двигател тирсакли валидаги қувват самарали қувват дейилади, у ,ёки формула билан ҳисобланади ,1 о.к=75 кгм/с; 1 о.к.. = 0,7355 квт.
Двигателнинг фойдали иш механик коэффициенти га тенг, поршенли двигателлар учун
Двигателнинг буровчи моменти
Ички ёнув поршенли двигателлар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади.
1. Вазифасига кўра – транспортга мўлжалланган, стационар;
2.Иссиликни ҳосил қилиш усулига кўра- тўрт тактли ва икки тактли;
3. Аралашма ҳосил бўлишига кўра - карбюраторли ва газли ташқи аралашув; дизелли – ички аралашув;
4.Аралашманинг ёнишига кўра: электр учқуни ёрдамида (карбюраторли. газли ва бошқалар),сиқишда (ўз-ўзидан) ёниш-дизелларда;
5.Қўлланиладиган ёнилғи турига кўра; енгил суюқ ёнилғи-бензинда ишлайдиган ва суюлтирилган ёки сиқилган суюқ газ билан ишлайдиган карбюраторли двигателлар; оғир суюқ дизель ёнилғисида ишлайдиган дизель двигателлар;
6 Цилиндрлар сонига кўра; бир цилиндрли ва кўп цилиндрли ( 2,3,4,6,8 ва .ҳ);
7.Цилиндрлар жойлашувига кўра; вертикал жойлашган: бир қатор цилиндрлар ёки вертикалдан 20-400 га қия жойлашган, икки қатор v-симон,1800 бурчак остида горизантал бўйича қарама-қарши томонда жойлашган;
8. Цилиндрларнинг тўлғазилишига кўра; фақат поршеннинг ҳаракати бўйича тўлиши; босим остида қўшимча ҳаво киритиш;
9. Совутиш турига кўра- суюқлик ёки ҳаво ёрдамида;
10. Газ тақсимлаш механизмининг жойлашувига кўра- пастки ва устки.
Do'stlaringiz bilan baham: |