4.2- расм. шестерняли бир бўлмали насос;
Гидромоторлар эса иш суюқлиги оқимининг энергиясини механик энергияга ўзгартириб, механизмнинг валларини айлантиради ва ҳосил қиладиган буровчи моменти ҳамда валнинг айланиш такрорлиги билан характерланади.
Шестерняли насослар (4.2-расм) ички ва ташқи илашишли бир жуфт шестернялардан иборат бўлиб, улар насоснинг бир,икки ёки уч бўлимини ташкил этади. Шестерняли ташқи илашишли НШ ( насос шестеренчатий) бир бўлимли насос энг кўп тарқалган бўлиб шестерняларнинг 6 тадан 12 тагача тишлари бўлади. Етакловчи 4 ва етакланувчи 5 шестернялар валлар 1 билан яхлит қилиб ишланган бўлади, валлар сўриш ва ҳайдаш бўшлиқлари бор корпус 2 га сирпаниш подшипниклари 3 га ўрнатилган. Шестернялар айланганда иш суюқлиги идишдан сўриш бўшлиғига келади, тишларнинг орасини тўлдиради ва улар билан ҳайдаш бўшлиғига тушади,у ерда илашган шестерняларнинг тишлари билан босим йўлига сиқиб чиқарилади. Бу турдаги насослар 15 МПа гача босим ҳосил қилади. Улар содда тузилган, ихчам ва унча қиммат турмайди. Асосий камчилиги ФИК нисбатан паст ( 0,6...0,75) ва юқори босимда ишлаганда узоққа чидамайди. Улар содда тузилган, ихчам ва унча қиммат турмайди. Асосий камчилиги ФИК нисбатан паст ( 0,6...0,75) ва юқори босимда ишлаганда узоққа чидамайди. Қурилиш машиналарида ротор поршенли насослар гидромоторла, аксиаль-поршенли насослар ва радиал поршенли насосларга бўлинади.
4.3-расм Поршенли насосларнинг принципиал схемаси.
. Аксиаль – поршенли насослар (4.3-расм) ва гидромоторлар бир хил тузилган бўлиб, улар айланадиган цилиндрлар блоки 5, шток 2 ли поршенлар 3, ҳаракатлантириш вали 1 ва қўзғалмас тақсимлаш диски 6 дан иборат Блокнинг айланаси бўйлаб саккизта цилиндр 4 жойлашган. Ҳаракатлантириш валига нисбатан 15...30 бурчак ҳосил қилиб жойлашган блок айланганида поршенлар блок билан бирга айланади айни бир вақтда унинг цилиндрларида илгариланма-қайтма ҳаракатқилиб, навбати билан идишданиш суюқлигини сўради ва уни босим йўлига ҳайдаб туради. Суюқликни поршенлар тақсимлаш диски 6даги ёйсимон туйнуклар орқали сўради ва ҳайдайди. Туйнуклар ўртасидаги тўсиқ сўриш ва ҳайдаш бўшлиқларини ажратиб туради. Блок айланганида цилиндрланинг тешиклари 7 ё сўриш йўли билан ёки босим йўли билан туташади.
Насослар ростланадиган ва ростланмайдиган турларга бўлинади.
Гидроцилиндрлар(4.4-расм) цилиндрлар 1 ёки шток 5 ли поршень 2 тарзидаги қўзғалувчан звено ёрдамида машинанинг иш жиҳозини ҳаракатга келтиради. Бир томонлама ва икки томонлама ҳаракатланувчи гидроцилиндрлар бор.
Биринчи тур гидроцилиндрлари звенонинг мажбурий ҳаракати суюқлик босими таъсирида фақат бир йўналишда содир бўлади (иш йўли) бошланғич взиятига эса пружина 3 тасирида ёки силжиётган элементнинг оўирлиги таъсирида қайтади. Иккинчи тур гидроцилиндрларда қўзғалувчан звено сўрилаётган суюқлик таъсирида қарама-қарши йўналишда силжийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |