Глоссарий


Қурилиш машиналарининг куч манбалари (куч қурилмалари)



Download 115,89 Mb.
bet14/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

3.4 Қурилиш машиналарининг куч манбалари (куч қурилмалари)
Механизм ва машиналарни ҳаракатга келтирувчи қурилма–юритма дейилади. У эненргия манбаи (энергетик қурилма) энергияни узатиш механизмлари (ҳаракати) ва бошқариш аппаратидан иборат.Қурилиш машиналарининг қувват манбалари двигателларнинг сонига қараб бир моторли ва кўп моторли бўлиши мумкин, улар ўзгарувчан ва ўзгармас ток манбалари билан ишлайдиган двигателлар кўп моторли комбинациялашган юритмалар( электрик, дизель, гидравлик-дизель, пневматик-дизель )турларга бўлинади.
Бир ва кўп моторли юритмалар. Бир моторли юритмаларда битта куч манбаи ҳамма механизмларни ҳаракатга келтиради. Бунда юритмада турли тузилишдаги муфталар ёрдамида машинанинг айрим механизмлари ишга туширилади ва тўхтатилади. Кўп моторли юритмада эса ҳар қайси механизм ва уларнинг гурухлари алохида двигателлар (моторлар) биланҳ аракатга келтирилади. Кўп моторли юритмаларда ички ёнув двигатели электр генераторни ҳаракатга келтириб қолган механизмларнинг электр юритмаларини ҳаракатга келтиради. Бир моторли юритманинг афзаллиги шундаки, бу юритманинг массаси кўп моторли юритманинг жами умумий массасиданкам бўлади ва тайёрланиши арзон бўлади. Бир моторли юритманинг камчилиги шундан иборатки, унда алоҳида механизмларга ҳаракат узатиш кўп сонли трансмиссияни талаб этади.Қурилиш машиналарида юритма иш юкламаларини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда танланади. Машинанинг иш тартиби юкламаларнинг ўзгариш амплитудаси ва такрорийлигига,вақт бирлиги ичида уланишлар сонига, реверсивлигига ва узлуксиз ишлаш давомийлигига тартиби энг катта юкламанинг ўртача юкламага нисбати 1,1:1,3; иш ҳаракати тезлиги доимий реверсивланмайди; бир соат ичидаги уланишлар сони 20-30, шу тарзда ишлайди.
2) ўртача иш тартиби – энг катта юкламанинг ўртача юкламага нисбати 1,5:2,5; иш ҳаракатлари ўзгариб туради,ҳаракатлар камдан кам ҳолларда реверсивланиб туради. Бир соат ичида уланишлар сони 200 га етади. Скрепер, тягачлар,грейдер-элеваторлр,майдалагичлар,кранлар,кўп ковшли экскаваторлар ва юклагичлар шу тартибда ишлайди.
оғир иш тартиби – энг катта юкламанинг ўртача юкламага нисбати 2:3 иш ҳаракатлари ўзгариб туради,юклама кескин равишда ўсиб кетади. ҳаракатлар тез-тез реверсивланади, бир соат ичидаги уланишлар сони 1000 ва ундан ортиқ бўлади. Бир ковшли экскавторлар, бульдозерлар, ва юклагичлар шу тартибда ишлайди.
Жуда оғир иш тартиби-зарбий ёки титратувчи характерга эга бўлади. Тош майдалаш машиналари, харсанг тошлар қазийдиган экскаваторлар шу тартибда ишлайди. Ички ёнув двигателлари барча ер қазиш транспорт машиналарининг асосий юритмаси ҳисобланди. Улар икки турли бўлиб карбюраторли ва дизель двигателларига бўлинади.Бу двигателларнинг асосий афзаллиги шундаки, улар учун ташқи таъминлаш манбалари талаб этилмайди.Дизелларда регулятор (ростлагич) бўлади, улар двигателга берилаётган ёнилғи миқдорини ростлаб, ўзгармас айланишлар такрорлигини сақлаб туриш имконини беради. Ростлагичнинг ёнилғи энг кам сарфланган ҳолда (5 нуқта) двигатель энг катта қувват ҳосил қиладиган тарзда(4 нуқта) созлаб қўйилади. Бу ҳолда N maх номинал қувват деб,бу қувватга мос айланиш такрорлиги ва буровчи момент эса мос ҳолда номинал айланиш такрорлиги nн ва номинал буровчи момент Мн деб аталади. Бундай двигателларнинг камчилиги уларнинг юкламаларга ўта сезгирлигидир. Карбюраторли двигателларда кп=1,15…1,95, дизеллар учун кп=1,01...1,1.
Салт юришдаги айланишлар такрорлиги айланишлар такрорлигининг тахминан 1,1....1,15 қисмини ташкил этади, бу эса номинал қувватдаги айланишлар такрорлигига мос келади. Энг катта буровчи моментга мос келувчи айланишлар частотаси
nM maх =0,6 nн
Салт юришдаги энг кам айланишлар сони

nM maх=(0,3...0,5) nн


Ички ёнув двигателларинг яна бир камчилиги уларни ишлатиш қимматга тушиши ва нисбатан кам муддат- 4000 соатгача ишлашидир.Ўзгарувчан ток электр двигателлари муқим ишлайдиган бетон қоргичлар, асфальтқоргичлар, майдалагичлар ва бошқаларда юритма сифатида қўлланилади.Мосланувчанлик коффициенти кп=3 га тенг бўлади.Ўзгарувчан ток электр двигателлари юмшоқ ташқи характеристикага эга бўлиб тоғ- кон саноатида ишлатиладиган машиналар учун энг бопдир.
Бу двигателлар умумий электр тармоғидан таъминлай олиш имкони чекланганлиги уларнинг камчилигидир. Ўзгармас ток ҳосил қилиш учун комбинациялашган қурилмалар талаб этилади,уларда ўзгармас ток генераторлариниг ички ёнув двигатели ёки ўзгарувчан ток электр двигатели ҳаракатга келтиради. Комбинациялашган дизель-электрик юритмалар дизелдан ва гидромуфта , гидротрансформатор тарзидаги гидродинамик узатмадан иборат.

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish