Қаттиқ қоришмаларни тайёрлаш ва узатиш машиналари (пневмоҳайдагичлар). Улар ҳаракатчанлиги 3...5 см бўлган цемент-қумли қоришмани тайёрлаш ва ётқизиладиган жойга узатиш, шунингдек қабул қилиш, аралаштириш ва бу қаттиқ қоришмаларни суваш ҳамда пол ва том қопламасида текисловчи қатлам ҳосил қилиш учун мўлжалланган (11.8-расм).
11.8-расм. Бетон аралашмасини сачратиш учун қурилманинг умумий схемаси.
11.9 -расм. Қаттиқ қоришма тайёрловчи ва узатувчи машинанинг умуий схемаси.
11.5. Сувоқ станциялари Бундай станциялар одатда тайёр қоришмалар билан билан ишлайди ва иш ҳажми ўрта ва катта ҳажмли ташқи ва ички сувоқ ишларида қўлланилади. Сувоқ станциялари ёрдамида қоришмани юқори унумдорли мажмуали-механизациялаштирилган узлуксиз узатиш ва суваш жараёнлари амалга оширилади. Улар ичкариси иситиладиган металл кузовдан иборат бўлиб сирғалувчи чаналарга, автотиркама кузови ёки пневмоғилдиракли шассига ўрнатилган бўлиб сувоқ қоришмаларини қабул қилиш, аралаштириш, сузиш, насос ёрдамида ўтказиш ва суваш жамланма жиҳозларидан иборат (11.10-расм). Объектга станциялар юк автомобиллари ёрдамида олиб келинади. Ҳозирги даврда мобил мини сувоқ станциялари ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган (11.11-расм).
11.11.-расм. Сувоқ станциялари.
11.12-расм. Мобил мини сувоқ станцияси.
11.6. Суваш-силлиқлаш қўл машиналари Суваш-силлиқлаш қўл машиналари горизонтал, ётиқ ва вертикал юзаларга сувалган сувоқ ва қопланган таркибларни текислаш ва силлиқлаш учун қўлланилади. Бу машиналар шунингдек пол ва том қопламаси остидаги цемент қопламаларини, бир қатламли гипсбетон пардеворларни силлиқлашда, қурилиш конструкцияларини йиғма темирбетон элементларини тайёрлашда уларнинг юзаларини силлиқлашда, шпаклевка қилинган ва мозаик юзаларни, бинолар фасадини пардозлаш ва шунга ўхшашларни силлиқлашда қўлланилади.
Суваш-силлиқлаш машиналари электр юритмали қилиб ишлаб чиқарилади, у электр юритмаси машина ичига ўрнатилган бўлиши ёки ишчи органни (силлиқлаш диски) эгилувчан вал орқали айлантиради.
Электр юритмаси ичкарига ўрнатилган суваш-силлиқлаш машиналари бир дискли (11.13-расм) ва икки дискли (11.14-расм) –ташқи ва ички дискли қилиб ишлаб чиқарилади.
11.13-расм. Бир дискли суваш-силлиқлаш машинаси.
11.14-расм. Икки дискли суваш-силлиқлаш машинаси:
а – умумий кўриниш; б – кинематик схемаси.
Назорат саволлари:
1. Сувоқчилик ишларида қандай машиналардан фойдаланилади?
2.Насосларнинг қандай турларини биласиз?
3. Сувоқ агрегатларидан фойдаланиш самарадорлиги қандай амалга оширилади?
4. Суваш жараёнини тушунтириб беринг.
5. Суваш силлиылаш машиналарининг афзалликларини айтиб беринг.
6. Бетон қоришмаларини қандай машиналар ёрдамида объектга етказилади?
7. Поршенли насослар иш принципини тушунтириб беринг.
Кейс топшириғи: Кейснинг мавзуси: Сувоқ ишларида ишлатиладиган насос поршени харакаланмаяпти.
Кейснинг вазифаси- Сувоқ ишларида ишлатиладиган насос поршени харакаланмаслик сабабларини ўрганиш.
Муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш керак
Кейсни бажариш босқичлари ва топшириқлар: Сувоқ ишларида ишлатиладиган насос поршени харакаланмаслик сабабларини ўрганиш.
Сувоқ ишларида ишлатиладиган насос поршени харакаланмаслик сабабларини ўрганиш сабабларини ва унинг олдини олишга қаратилган усулларни ишлаб чиқиш (индивидуал ишлаш)
- кейс ечимини шакллантириш ва асослаш, тақдимот. (индивидуал
ишлаш)