Камерасиз шиналар камерали шиналардан фарқли равишда 1,5...2 мм гача қалинликда герметизацияланган қатламга, зичловчи борт резинаси вентилли тўғинларга эга бўлади. Шиналарда уларнинг ички диаметрлари, тўғинга кийгизиш диаметри ва пртекторлар энини кўрсатувчи рақамлар ёзиб қўйилади. Камерасиз шиналарда ҳаво секин пасаяди.
Қурилиш машиналарида шиналар иш ва тартибларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
5.1-расм а) шиналарнинг қирқими.
а) камерали б) камерасиз. 1-протектор; 2- брекер; 3- каркас; 4- ёндор; 5- халқа; 6- симли халқа; 7- борт резинаси; 8- герметизацияловчи қатлам; 9- тўғин; 10- вентиль; В- шина профилининг кенглиги; Н- шина профилининг баландлиги; Д- шинанинг ташқи диаметри; а- шинанинг тўғин бўйича кенглиги; с- бортнинг кенглиги; П- протекторнинг кенглиги;
а) ҳаракатланишда иш жараёнини бажарувчи машиналар, бунда қаршилик кучлари тортиш кучлари ҳисобига енгилади( бульдозерлар, скреперла, фронтал юклагичлар, грейдерлар, тупроқ ташувчи машиналар);
б) турган жойида иш жараёнини бажарувчи машиналар , бу турдаги машиналарда юриш органлари таянч вазифасини бажаради(экскаваторлар, ўзи юрар кранлар);
в) шиналари иш жиҳози ҳисобланадиган машиналар (грунт зичловчи машиналар).
Ер қазиш машиналарида иложи борича паст босимли шиналар қўлланилади уларнинг босими -0,05...0,08 МПа ни ташкил этиши керак.Шинанинг босими қанчалик кам бўлса шина билан грунт ўртасидаги тегиш юзаси шунча катта бўлади , бу эса машинанинг ўтувчанлигин оширади, лекин ҳаракатланишга қаршилик кучларини кўпайтиради ҳамда шинанинг ейилишини оширади. Шиналардаги босим машиналар яхши йўлда юрганда ҳаво босими кам бўлмаслиги керак. Кранларда ишлаган пайтда шиналарга тушадиган босимни камайтириш мақсадида аутригерлардан фойдаланилади.
Занжирли (гусеницали ҳаракатлантиргичлар) (5.2-расм) юритувчи юлдузчалар ҳаракатга келтирадиган гусеница занжиридан иборат, усалқиланишдан ҳимоя қилувчи каток ёрдамида сақланади ва тарангловчи ғилдирак билан тарангланади. Гусеницанинг пастки тармоғи таянч катоклари билан грунтга босилиб туради. Гусеницалар ўзаро бармоқларёрдамида шарнирли бириктирилган звенолар (трек) лардан иборат. Звенолар грунт билан яхши илашиш учун тишли қилиб тайёрланади. улар илашиши жихатидан шиналарга қараганда 1...1,2 нисбатни ташкил этади. Занжирли ҳаракатлантиргич таянч ғалтаклари, юритувчи юлдузчалар, тутиб турувчи ғалтаклар, тарангловчи ғилдирак, ва рамадан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |