12.2 -расм.Икки цилиндрли қоришма насослари.
Икки цилиндрли қоришма насослари қоришмаларни бир маромда равон узатиш учун қўлланилади. (12.2-расм) Баландликка узатишда 100 метр, узунлик бўйича 300 метр, , босим Р=4 МПа.
;
d, S – поршень диаметри ва иш йўли;
Кн – ҳажмий тўлдириш коэффициенти 0,7-0,85;
n – бир минутда поршеннинг юриш сони.
Пневматик қоришмасўргичлар- сувоқлаш станцияларида қаттиқ қоришмаларни узатиш учун жихозланади. Ишчи сиғим (мажбурий ҳаракатланадиган парракли қориштиргич)қуруқ компонентлар (қовушқоқ материаллар ва қум) ва сув,ичига сиқилган ҳаво ва паррак билан вални қўшади. Тайёр қоришма ҳаво билан биргаликда кран орқали қоришма узатиш қувурига чиқарилади. Узатиш 2...8 м/с, баландлик 80 метр, узунлик 200 метр. Тузилмага компрессор, пневмотўзитгичли форсунка киради.
.Бўёқчилик станцияси- ҳаракатланувчи фургон механизм ва жихозларга эга бўлиб, улар юзаларга бўёқ таркибини бериш,ташиш ва бўёқни тайёрлаш мақсадида технологик тартиб билан жойлаштирилган
Технологик жихозларнинг комплект ҳолда бўлиши мойли бўёқларни тайёрлаш оқимини яратиш имконини беради. (12.3-расм.), бунда қалин қопламли бўёқлар талаб этилган қовушқоқликкача етказилади,тиндирилади ва бўёқсўргич бакига юкланади ва керакли жойга етказилади.
12.3-расм Кўчма бўёқчилик станцияси.
1 – қоришма насослар СО-69 – 2 дона.; 2 — виброэлак СО-3 — 2 дона.; 3 — бўёқсидиргич СО-110 — 3 дона.; 4 — насос-эмульгаторлар – 2 дона.; 5 — электроаралаштиргичлар’ СО-11 -2 дона.; 6 — роторли кичик сидиргич СО-53 – 1 дона.; 7 – электроколонка — 1 дона.; 8 – олиф учун сувни дозировкалашсиғим – 2 дона.; 9 – электроелимқайнатгич СО-141- 1дона; 10 – компрессор СО-7Б — 1 дона.; 11 — бўёқ сўргич баки ва бўёқ тўзитгич шланглари билан биргаликда – 3 компл.; 12 – тайёрланган ранг (колер).
Сув билан намланган бўлакланган бўр роторли, в роторли идишда бўр пастасига айлантирилади. Бўр пастаси елимли қоришма билан биргаликда(елимқайнитгичдан) мойли идишга тушади. Бу ердан тайёрланган елим шпателевкаси бўқчилик агрегатига тушади,бу ерда тиндирилади ва виброэлакдан ўтиб ,винтли бункерга тушади ва енглар ёрдамида бўёқчининг иш жойига етказилади. Шпателевка билан ишлаганда агрегат компрессор СО-7Б компрессори билан биргаликда ишлайди. Винтли насос ёрдамида ҳосил қилинадиган босим (2 МПа) бўлиб аралашмани вертикаль 40 ва горизонтал 80 метргача узатиш имконини беради..
12.4 - расм. Грунтли сув-елимли ва бўёқчилик таркибларини тайёрлаш линияси.
1 – аралаштиргич СО-11; 2 — краскотерка СО-110; 3 – виброэлак СО-130А; 4 – ғамловчи сиғим. 5 — сўрувчи енг.; 6 – қайтарувчи енг; 7– насос СО-48; 8 – сўрувчи енг.
Бу жихоз ёрдамида бўёқ ва мойли шпателевкалар тайёрланади. мойли бўёқ асосида шпателевка тайёрлашда краскотеркага олиф узатилади. Тайёрланган шпателевка идишга солинади ва иш жойига етказилади. Грунтли сув-елимли ва бўёқчилик таркибларини тайёрлаш(рис. 276), компонентлари алохида бўр ва пигмент пасталар,сув аралашмаси,кимёвийкалийли ва елимли аралашмалар, аралаштиргич СО-11 га юкланади.
12.5- расм СО-20А бўёқ пульти узелидаги бўлиши мумкин бўлган носозликлар.
а – головка удочки; б –бўёқпультининг умумий кўриниши; цилиндрик корпуснинг бўйлама қирқими; 1 – ифлосланган фильтр тўри.; 2 –кран қармоғидан бўёқ сирқиши.; 3 – форсунка тешигининг ифлосланиши.и; 4 – бўёқ таркибининг бир хил сепилмаслиги; 5 – насос штогининг юқорига енгил кўтарилиши.; 6 – бўёқ тарикибининг насос цилиндридан сирқиб чиқиши; 7 – ғамловчи сиғимдан насос СО-48 бёқ таркибини сўра олмаслиги..
Шпателевкалаш,оқлаш, оқлаш бўяш елимларини тайёрлаш таркибларини тайёлаш линияси яхлит бўёқчилик станциялари дейилади.Кўпгина кўчма станциялар учта технологик линиядан иборат бўлиб, улар тайёрланган бўёқ таркибинииш жойларига етказиб беради. Бундай кўп мақсадли станциялар универсал кўчма станциялар дейилади.
Назорат саволлари:
1.сувоқчилик ишларида қандай кўчма станциялардан фойдаланилади?
2. Улардан фойдаланишда қандай носозликлар учрайди?
3. Бўяш ишлари нима мақсадда амалга оширилади?
4. Кўчма бўқчилик станцияларининг афзаллиги нималардан иборат?
5. Бўёқ тайёрлаш жараёнларида қандай жихозлар иштирок этади?
6. Бўёқ пуркаш пультида қандай носозликлар учрайди?
7. Универсал кўчма бўёқчилик станцияларининг афзалликлари нималардан
иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |