Амалий иш №13
Бетон юзаларни силлиқлаш машиналари
I. Ишдан мақсад: Талабаларга қурилишда ишлатиладиган бетон юзаларни силлиқлаш мақсадида ишлатиладиган машиналар тузилиши,иш принципи ва фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш орқали уларда амалий кўникмани шаклллантири.
II. Умумий маълумотлар.
Силлиқлаш машинаси HTC 1500 ixT НТС компаниясининг автоматлаштирилган биринчи оператор ўриндиғи бор бўлган машинаси ҳисобланади..
13.1 –расм HTC 1500 ixT силлиқлаш машинаси.
Афзалликлари.
Силлиқлаш машиналари катта ва кичик майдон юзаларини силлиқлаш мақсадида ишлатилади..
Силлиқлаш машинаси иккита HTC 650 HDX нинг такомиллаштирилган каллагига эга.Махсус буриладиган ғилдиракка эга бўлган машина 1800 га айланиш имкониятига эга.Силлиқлаш машиналарига батареялар ўрнатилгани сабабли уни бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш анча енгил. Иккита ўрнатилган сўрувчи насос иш минтақасида мухитни яхшилаш имконини беради.
Силлиқлаш каллаги тезда енгил кўтарилади.Электр кабелининг узунлиги 40 метргача етади. метров.
Хусусиятлари §
- ҳаракатланиш,юклаш ва бўшатиш юритмаси кучни батареядан олиши;
- сув аэрозоли билан совитиш ўрнатилган тизими мавжудлиги;
- шовқинсиз ишлайдиганва эргономик жихатдан конструкцияланган машина.
Техник тавсифнома §
Узунлиги, мм
|
2600
|
Эни, мм
|
1450
|
Баландлиги, мм
|
2000
|
Оғирлиги, кг
|
1900
|
Қуввати, кВт
|
2 х 11
|
Ток кучи, Ам
|
63
|
Кучланиши, В
|
1 х 380
|
Частота, Гц
|
50 / 60
|
Силлиқлаш босими, кг
|
450
|
Айланиш, об/мин
|
300 – 2000
|
Силлиқлаш дисклари
|
8 х 270 мм
|
Силлиқлашкаллагининг эни, мм
|
1380
|
Двигатель
|
2
|
Сув учун бак, л
|
24,5
|
Шнур узунлиги, м
|
40
|
Чанг сўргич
|
Чангни йўқотиш автоматлаштирилган тизими.
|
Мозаика-силлиқлаш машиналари полларни текислаш, плиталар ва бошқа буюмларни силлиқлаш ва сайқаллаш мақсадида ишлатилади,шунинг учун ҳам унинг оммавийлиги сақланган бўлиб қурилиш ишларида кенг ишлатилади.
Айрим ҳолларда бетон поллар ва панелларнинг тўлдирувчилар билан яхши сифатли тўлмаслиги натижасида ҳосил бўлган нуқсонларни бартараф этишда мозаикали силлиқлаш технологияларидан фойдаланилади.
Фрезали машиналардан бетон юзаларни текислашда қўлланилмайди,ч.агар фойдалансак микротирқишлар ҳосил бўлибуларда намлик тўпланиб конструкциянинг бузилишига олиб келади.
Пол юзалари ва йўллардаги разметкаларни йўқотишда ҳам мозака-силлиқлаш машиналаридан фойдаланилади.Силлиқлаш корунд асосидаги абразив сегмент, олмос сегмент, олмос франкфуртлар шунингдек карбид вольфрам асосидаги сегментлар ва дисклар ишлатилади. Мозаика силлиқлаш машиналари бир траверсли, икки траверсли,бир дискли текис силлиқлаш,ўзи юрар ва турларга бўлинади. Машиналарни танлаш иш ҳажми ва силлиқланадиган майдонга қараб танланади. Энг кўп тарқалган силлиқлаш машинаси икки траверсли ҳисобланади. Мозаика силлиқлаш машиналарининг конструкцион элементлари конструктив ечим ва ишлаб чиқаришдан қатъий назар двигатель,юриш қисми,чиқиш валли редуктор,чиқиш валига махкамланган силлиқлаш элементлари ва амортизатордан иборат.Айрим турдаги моделлар сув тўлдирилган бакка эга бўлади у сувни силлиқлаш жойига узатиб олмоснинг хизмат муддатини оширади. Резинали ва пружинали амортизаторлар сегментнинг юзага текис ва майин сиқилишини таъминлайди ва ишлов бериладиган юзанинг юқори сифатда силлиқланишини таъминлайди. Ҳамма мшиналар юқори қувватли двигателлар билан таъминланади,юқори маркадаги бетонларга ҳам бемалол ишлов бериш имконияти мавжуд бўлади.Ўртача иш унумдорлик 20-25 кв м/соат ни ташкил этади.Катта қурилиш объектларида ўзи юрар мозаика силлиқлаш машиналари дистанцион пульт ёрдамида бошқарилади.Иш унумдорлиги 45 кв м/соат ни ташкил этади. Унчалик катта бўлмаган ишларда СО-199 моделли дастаки машиналар ишлатилади. Деворга бириккан жойлар,колонналар ва бурчакларни силлиқлашда бурчакли мозаика-силлиқлаш машиналаридан фойдаланилади.
HTC - Professional Floor Systems (Швеция) ўзи юрар силлиқлаш машиналари алохида ахамиятга эга. Машина HTC иш унумдорлдиги юқорилиги билан бутун дунёга машҳур. Модели HTC 650 RX, 800 HTC RX, HTC 950 RX маркали машиналар радиобошқарув тизимига эга бўлиб энг юқори ўтш йўлига ва юқори иш унумдорлигига эга. Катта моделдагилари HTC 1500 ixT b HTC 2500 ix нинг анологлари жахонда йўқ,улар 2ва 3 силлиқлаш каллаги,бир неча моторларга эга бўлиб 2,4 метр кенгликда катта территорияда ойнадай юза ҳосил қилишга хизмат қилади.
Дастаки GM — 122 («Сплитстоун») дастаки икки траверсали GМ-245 бир неча катта майдонларни юқори аниқликда ва текис равишда ишлов беришга мўлжалланган.(13.2-расм)Машинага 5,5 ва 7,5 кВт бўлган электродвигатель ўрнатилган. Ишлов бериш тасмаси эни 60см,бунда траверса 1000 айл/мин тезлик билан айланади. Меъёрий иш унумдорлиги 100(140 ) м2, бир сменада (бетон М300 материални олиш чуқурлиги1 мм бўлганда). Буюм массаси жихозланган ҳолда 175 кг .
Do'stlaringiz bilan baham: |