Бетоннасослар. Катта бетон ишлари ҳажмига эга бўлган қурилиш объекларида металл қувурлар- бетон йўли бўйлаб бетон аралашмасини узлуксиз ҳайдаб бериш учун қўлланилади.
Бетон насосларнинг асосий параметрларига ҳосил қила оладиган энг катта иш босими (МПа), ҳажмий узатиши (иш унуми) (м3/соат), аралашмани горизонтал ва вертикал бўйлаб узоқ масофага узатиш (м) киради.
Насос қисмларининг ҳаракатланиш қисмларига кўра поршенли ва поршенсиз бетон насосларига бўлинади. Насос қисмларининг юритмаси механик ва гидравлик (кўп тарқалган) бўлиши мумкин. Поршенли насослар бир цилиндрли механик ва икки цилиндрли гидравлик юритмали бўлади.
Расмда поршенли механик юритмали ва тиқин туридаги клапанли насоснинг прмнципиал схемаси кўрсатилган. Қабул бункери 1 га юкланган бетон аралашмаси қотиб қолмаслиги учун парракли аралаштиргич 2 ёрдамида қўзғатиб турилади ва парракли қўзғатувчилар 3 ёрдамида бетон ташиш цилиндри 7 нинг сўрувчи клапани 4 га узлуксиз узатилиб турилади.Поршень 8 нинг чапга юришида сўрувчи клапан очилади (ҳайдовчи клапан 6 берк) ва иш аралашмаси цилиндр бўшлиғига сўрилади.Поршенннинг ўнга юришида ҳайдовчи клапан очилиб (сўрувчи клапан 4 берк), аралашма бетон йўли 5 га ҳайдалади.
Поршеннинг илгариланма-қайтма ҳаракат билан клапанларнинг очилиб ёпилиб тартибининг мос тушишига битта тирсакли вал 10 дан мажбурий ҳаракат бериш ҳисобига эришилади: поршенга шатун 9 орқали, клапанга эса кулиса механизми 11 ва бошқариш тортқилари 12 пружина чеклагичларга эга, улар клапанларнинг чақиқ тошлар билан тиқилиб қолиш пайтларида ишга тушади. Бу турдаги насосларнинг иш унумдорлиги 10...40 м3 ни ташкил этади.
Гидравлик юритмали поршенсиз ротор шлангли бетон насослари. Ротор 4 нинг иккита резиналанган роликлари 3 ярим халқасимон насос камераси 2 га жойлаштирилган эгилувчан шланг қисми 1 дан айланиб ўтади ва ундаги бетон аралашмани сиқиб чиқариб бетон йўли 6 билан укланган енг 5 га ҳайдайди. Сўрувчи енг 9 да шлангнинг эгилувчан шакли қайта тикланиши ҳисобига қабул бункери 7 дан бетон аралашмасини сўриш учун зарур бўлган ҳаво сийракланиши ҳосил қилинади, жараёнга бункерга жойлашганпарракли ҳаракатлантиргич 8 нинг аралашмани узлуксиз қўзғатиб туриши ёрдам қилади. Ҳозирги замон ротор шлангли бетон насослари, юқори иш унумдорлигига, яъни горизонтал бўйича 300 м, вертикал бўйича 70 м ва иш унумдорлиги 30...70 м3 узатиш имкониятига эга.