2. Рақобат стратегияси ва рақобат босқичлари
Бозор иктисодиётининг илк белгилари пайдо булиши билан унга хос рақобат хам юзага келади. Иктисодиёт ривожига мос холда рақобатчилик муносабатлари хам такомиллашиб боради. Бозор рақобати тарихан 4 боскичдан утади.
Биринчи боскич - бу натурал хужаликдан бозор иктисодиётининг дастлабки шаклларига утиш булиб, бу даврда рақобат майда товар ишлаб чикарувчилар уртасида боради. Бу боскичда рақобат махаллий бозорлар доирасида борасида, у бир турдаги товар ишлаб чикарувчилар уртасида булади. Рақобатда голиб чикиш воситаси тажриба туплаб, мехнат махоратини ошириш хисобланади.
Иккинчи боскич - бу капиталистик эркин рақобат боскичидир. Бу боскич товар хужалигининг оммавий тус олиши билан, майда товар ишлаб чикариш урнига йирик машиналар тизимига ва ёлланган мехнатга таянган товар ишлаб чикаришнинг келиши билан характерланади. Рақобатни чеклашлар булмайди, у эркин курашга айланади, бу кураш махаллий бозорлар доирасидан чикиб, миллий бозор микёсида юз беради. Рақобат шиддатли боради, унинг иштирокчилари купчиликдан иборат булади. Рақобатда голиб чикишнинг шарти янги техникани жорий этиб, мехнат унумдорлигини устириш, янги товарларни ишлаб чикариш булади.
Учинчи боскич - бу монопол рақобат боскичи булиб, у якка хокимликка интилувчи йирик корхоналарнинг курашидир. Рақобат иктисодни монополлашган ва монополлашмаган сохаларида алохида боради, аммо бу сохалар уртасида хам кураш кетади. Рақобатда енгиб чикиш шартлари иккинчи боскичдагидек булади, аммо узаро курашда бозорни эгаллаб олиш, сиёсий хокимиятдан фойдаланиш кабилар кенг кулланади. бу боскичда монопол рақобат етакчи булса-да, эркин рақобат йуколиб кетмайди, у иккинчи каторга сурилади. Иктисодиётда монопол рақобат сохаси ва эркин рақобат сохаларига ажралиш булади.
Туртинчи боскич - янгича эркин рақобат боскичи булиб, у аралаш иктисодиётга хосдир.
Бу боскичда рақобатчилар гоят купчилик булиб, улар йирик корпорациялар, уртача, майда ва ута майда корхоналардан иборат булади. Рақобат доираси кенгайиб, у ишлаб чикаришдан ташкари, хизмат курсатиш сохасида хам фаоллашади, у молия бозорига шиддат билан кириб боради, хатто саёхат бизнеси, шоу (томоша) бизнес, спорт бизнеси, харбий бизнес кабиларни хам уз дамига тортади. Рақобатлашув байналмилаллашиб, халкаро бозор доирасида хам юз беради. Энг янги техника- технологияни куллаш, бошкаришни компьютерлаштириш, товар таркибини зудлик билан янгилаш, энг малакали иш кучига эга булиш, информациядан фойдаланиш ва, нихоят, замонавий маркетинг хизматини уюштириш рақобатда енгиб чикиш шартига айланади.
Рақобат курашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага эга бўлиш учун унинг асосий шакллари ва белгиларини кўриб чиқиш зарур. Ўз миқёсига кўра рақобат икки турга – тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |