Global raqobatdagi innovatsiyalarning roli



Download 140,79 Kb.
bet4/7
Sana10.03.2022
Hajmi140,79 Kb.
#488698
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10 mavzu

Тармоқ ичидаги рақобат товар ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. Ҳар бир тармоқдаги мавжуд корхоналарнинг техника билан таъминланиш ва меҳнат унумдорлиги даражалари турлича бўлганлиги сабабли, ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди.
Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат ва нархсиз рақобат.2
Нарх воситасида рақобатлашувда курашнинг асосий усули бўлиб ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари нархини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шундай маҳсулотлари нархига нисбатан пасайтириши ҳисобланади. Унинг асосий ва энг кўп қўлланиладиган кўриниши – «нархлар жанги» деб аталадики, бунда йирик ишлаб чиқарувчилар рақибларини тармоқдан сиқиб чиқариш учун нархни вақти-вақти билан ёки узоқ муддат пасайтириб туради. Бу усулни қўллаш учун ишлаб чиқарувчи бошқа рақибларига қараганда унумлироқ технологияни киритиши, малакалироқ ишчиларни ёллаши ва ишлаб чиқаришни яхшироқ ташкил қилиши керак бўлади. Фақат шундагина унинг товарининг индивидуал қиймати бозор қийматидан паст бўлиб, мазкур товар нархини пасайтириш имконини беради.
Нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири – демпинг нархларни қўллашдир. Бунда миллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа мамлакатларга ички бозордаги нархлардан, айрим ҳолларда таннархидан ҳам паст бўлган нархларда сотади. Шу орқали улар ички бозорда нархларнинг барқарорлигига эришиш мамлакатдаги ортиқча маҳсулотни йўқотиш, янги бозорларга кириб олиш ва унда ўзларининг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
Айрим ҳолларда нарх ёрдамида рақобатлашишнинг белгиланган нархлардан чегирма қилиш, асосий харид қилинган товарларга бошқа товарларини қўшиб бериш, муайян ҳолларда имтиёзли нархларни белгилаш каби усулларидан ҳам фойдаланилади.
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда нарх ёрдамида рақобат қилиш ўз ўрнига эга эмас, чунки ишлаб чиқарувчилардан бирининг ўз маҳсулоти нархини пасайтириши унинг рақобатчиларининг ҳам шундай ҳаракат қилишига олиб келади. Натижада фирмаларнинг бозордаги мавқеи ўзгармай, фақат тармоқ бўйича фойда ҳажмини камайтиради.
Нархсиз рақобат шу билан тавсифланадики, бунда рақобат курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқарувчи фирманинг обрў-эътибори ҳисобланади.
Рақобат кураши ва уни ҳаракатлантирувчи кучлар, монополияга қарши бошқарув механизмлари ҳақида дастлабки тўлақонли назарий қоидалар фақат XVIII асрнинг ўрталарига келиб пайдо бўлган. Бунда классик сиѐсий иқтисод вакиллари саналган А.Смит ва Д.Рикардонинг хизматлари каттадир. Кейинги даврларда Ф.Перру, А.Маршалл, Дж.Кейнс, В.Леонтьев, Й.Шумпетер, П.Сраффа, М.Портер, Ф.Котлер ва бошқаларнинг меҳнатлари туфайли рақобат назарияси янада ривож топди. Рақобат моҳиятига тўхталар эканмиз, уни асосан уч хил ѐндашувга бўлиш мумкин. Жумладан, хулқ-атвор ѐндашуви, структурали ѐндашув ва функционал ѐндашув. Рақобатнинг хулқ-атвор ѐндашувига А.Смитнинг қарашларини киритиш мумкин. У рақобатни бозор субъектлари ўртасида товарлар харид қилиш ва сотиш борасида қулайроқ шароитлар учун олиб бориладиган, тўғри, ҳалол, тил бириктиришларсиз кураш, мусобақа билан боғлаган. У рақобат курашининг асосий усули деб нарх ўзгаришларини билган. Бунда у жамоа иродаси (ихтиѐри) билан бошқарилмайдиган, умумий мўлжалларга эга бўлмаган бозорда қатъий хулқ-атвор қоидаларига амал қилишини қайд этган. Демак, рақобат–бозор қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирувчи айнан ўша «кўринмас қўл»дир.
Ф.Перру рақобатни доимий таҳдидли ҳаракат сифатида тушунтиради. Инсон ўз манфаатини кўзлаб қимматроқ сотиб, арзон харид қилишга интилади. Шунинг учун рақобат билан доимий тўқашишга тўғри келади.
Структурали ѐндашувда асосий эътибор рақобатчиларнинг ўзаро курашидан бозор структураси, унда ҳукмронлик қилувчи шарт-шароитлар таҳлилига кўчиб ўтади. Масалан, К.Р. Макконнелл ва С.Л. Брюнинг асарларида айтиб ўтилишича, рақобат бозорда кўп сонли мустақил харидор ва сотувчилар мавжудлиги, харидор ва сотувчилар учун бозорга эркин кириш ва ундан чиқиш имкониятидир.
Рақобат моҳиятини аниқлашга учинчи ѐндашувни функционал ѐндашув сифатида тавсифлаш мумкин. У рақобатнинг иқтисодиѐтда ўйнайдиган ролини кўриб чиқади. Хусусан, Й.Шумпетер иқтисодий ривожланиш назарияси доирасида рақобатни эскиликнинг янгилик билан рақиблик кураши сифатида таърифлаган. Янгиликлар киритиш бозор томонидан шубҳа билан қабул қилинади, бироқ агар новатор уларни амалга оширишнинг уддасидан чиқса, рақобат механизми эскирган технологиялардан фойдаланувчи корхоналарни бозордан сиқиб чиқаради.
Бугунги кунда рақобат тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд. Жумладан, Ш.Шодмонов, У.Ғафуровлар томонидан тайёрланган «Иқтисодиёт назарияси» дарслигида рақобатга берилган таърифда асосан икки жиҳат: 1) унинг иқтисодий манфаатлар тўқнашувидан иборат эканлиги; 2) юқори фойда ва нафликка эга бўлиш учун кураш илгари сурилади, яъни: рақобат бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. Бунда ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларининг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар учун, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбалари учун улар орасида кураш боради.



  1. Download 140,79 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish