Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


УРУҒ ОЛИБ ЧИҚУВЧИ ЙЎЛЛАР ВА УРУҒДОН ОРТИҒИ



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet344/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

УРУҒ ОЛИБ ЧИҚУВЧИ ЙЎЛЛАР ВА УРУҒДОН ОРТИҒИ 
Уруғ олиб чиқувчи йўллар 
уруғдон тўғри найлари (tubuli seminiferi 
recti) дан бошланади ва уруғдон оралиғида жойлашгаи уруғдон тури (геtе 
testis) га ўтади, бу ердан эса 12-15 та ўта эгри-бугри уруғ олиб чиқувчи 
найлар (ductuli efferens testis) чиқади. Найлар йиғилиб уруғдон ортиғининг 
бошчасини ҳосил қилади. Шу ердан уруғдон ортиғининг найи (ductus 
epididymis) бошланади. Бу най кўп сонли бурмалар ҳосил қилиб, уруғдон 
ортиғининг тана ва дум қисмини ташкил қилади. Уруғдон ортиғининг канали 
уруғ олиб чиқувчи тўғри йўл (ductus deferens) га ўтади ва уруғ отувчи йўл 
билан тамом бўлади. 
Тўғри найлар ва уруғдон тўри оддий тузилишга эга. Тўғри найларнинг 
девори цилиндрик эпителий билан, тўр каналлари кубсимон ѐки ясси 
эпителий билан қопланган. Бу ҳужайралар базал мембранада ѐтади, 
каналнинг ташқарисидан сийрак бириктирувчи тузилма юпқа қатлам ҳосил 
қилиб ѐтади. 
Уруғдон ортиғи. 
Уруғдон ортиғи бошча, тана ва дум қисмдан 
иборат. Уруғдон ортиғининг бошчаси 12-15 дона эгри-бугри уруғ олиб 
борувчи найлардан иборат. Бу найлар урурдон ортиғининг найига йиғилади 
ва уруғдон ортиғининг дум қисмида уруғ олиб чиқувчи йўлга айланади. 
Уруғ олиб борувчи найнинг диаметри 0,6 мм ва узунлиги 4-6 мм га 
тенг. Эпителиал ҳужайралар остида бириктирувчи тўқимадан иборат хусусий 
парда ѐтади, сўнгра мускул парда жойлашади. Канал бўшлиғи бир текис 
эмас, бу ҳолат унинг эпителийсининг алоҳида тузилиши билан боғлиқдир. 
Эпителий ҳар хил катталикдаги ҳужайралардан: киприкчалари бор бўлган 
баланд призматик ва кичик кубсимон ҳужайралардан иборат. Бу ҳу жайралар 
навбатма-навбат жойлашгани учун баланд ҳужайралар ѐнидачуқурчалар 
ҳосил бўлади. Баланд ҳужайралардаҳам, паст ҳужаираларда ҳам липид ва 
пигмент доначалари ҳамда вакуолалар борлиги бу ҳужайраларда секретор 
фаолият борлигидан дарак беради. 
Уруғдон ортиғининг найи икки қаторли эпителий билани қопланган. 
Бу эпителий икки хил ҳужайралардан иборат: 1) апикал юзасида 


стериоцилийлар (ҳаракатсиз тук тўқималарини) тутувчи, ўзининг эркин 
юзаси билан жинсий қопламанинг текис юзасини ҳосил қилувчи баланд 
призматик ҳужайралар ҳамда 2) майда оралиқҳужайралар. Улар ўз 
ядроларининг жойлашувига кўра икки қаторли эпителийнинг пастки 
қаторини ҳосил қилади. 
Уруғдон ортиғининг найи юпқа, нозик хусусий қатламга эга бўлиб, 
ундан кейин нисбатан қалин силлиқ мушак қавати ѐтади. Кучли равишда 
эгилган уруғдон ортиғи найининг баъзи тирсаклари ўзаро бириктирувчи 
тўқима ѐрдамида туташгаи бўлади. 
Уруғдон ортиғи найининг бўшлиғи суюқлиқ билан тўла. Ундабаъзан 
алоҳида, баъзан йиғилган ҳолатда сперматозоидлар жойлашади. Бу суюқлиқ 
уруғчи чиқарувчи йўллар эпителийсининг секретор фаолиятининг 
маҳсулидан ҳамда бу ерга эгри-бугри найлардан оқиб келган суюқликдан 
иборатдир. Бу суюқлик спермани суюлтиради, сперматозоидларнинг 
сақланишини таъминлайди. Айниқса, мўл секреция уруғдон ортиғи 
найларининг ҳалқаларида кузатилади. Уруғдон ортиғини сперма тўпланувчи 
резервуар сифатида ҳам кўрсатиш мумкин. 
Уруғ олиб кетувчи йўл. 
Бу йул икки қаватли, кутикуласи аниқ кўриниб 
турган цилиндрик эпителий билан қопланган. Шиллиқ парда 4-6 та 
бўйламасига йўналган бурмалар ҳосил қилгани учун кўндаланг кесими 
юлдузсимон кўринишга эга бўлади. 
Канал шиллиқ пардасининг хусусий қавати сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. Бу ерда эластик 
толалар кўп. Хусусий пардадан сўнг яхши ривожланган учта: ички, ва ташқи 
бўйлама, ўртаси айлана қаватлардан иборат мушак қатлами ѐтади. Мушак 
иардасидан кейин эластик толаларга мўл бўлган толали парда -адвентиция 
қавати жойлашади. 
Уруғ олиб кетувчи йўл мушак қаватининг перистальтик ҳаракати 
спермани уруғ олиб кетувчи йўлларда сурилишини ва эякуляция вақтида уни 
чиқариб ташлашини таъминлайди. 
Уруғ олиб чиқувчи йўлнинг охирлари ампуласимон кенгаяди ва бу 
ерда мускул парда тололари бир текисда ѐтмайди. Айлана бўйлаб жойлашган 
қаватда қийшиқ йўналган мушак толалари пайдо бўлади, бўйлама мушак 
тўпламларининг бир бутунлиги бўлинади ва уруғ отувчи йўлга келганда 
йуқолади. Жинсий йўл ампула қисмининг шиллиқ пардаси жуда 
бурмадорлиги билан ажралиб туради, бундан ташқари, безларни эслатувчи 
кубсимон эпителий билан қопланган ботиқлик ҳосил қилади. Хусусий қават 
ампуляр қисмида ҳам эластик толаларга бой. Нормал ҳолатда ампуляр 
бўшлиқда 
сперматозоидлар 
бўлмайди, 
аммо 
эякуляциядан 
сўнг 
сперматозоидларнинг маълум бир қисми ушланиб қолиши ва қайта 
эякуляцияда ажралиши мумкин. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish