Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
ИНГИЧКА ИЧАК
Анатомик жиҳатдан ингичка ичак меъдадан кейин жойлашган, ўртача 
5-6 м бўлиб, учта қисмдан иборат: ўн икки бармоқли, оч ва ѐн бош ичаклар.
Физиологик жиҳатдан ингичка ичакда озиқ моддаларнинг охиригача 
парчаланиши ва сўрилиши билан боғлиқ жараѐнлар амалга ошади. Бу ерда 
барча озиқ моддалар - оқсил, ѐғ ва карбон сувлар кимѐвий жиҳатдан қайта 
ишланади, яъни парчаланади.
Оқсилларни
парчалашда меъда ости бези шираси ферментлари – 
трипсин, химотрипсин, коллагеназа, эластаза, карбоксилаза ва ичак шираси 
ферментлари - энтерокиназа, аминопептидаза, лейцинаминопептидаза, 
аланинаминопептидаза, три- ва дипептидазалар иштирок этади.
Углеводларни
парчалашда ҳам меъда ости ва ичак ферментлари – β-
амилаза, амило-1,6-глюкозидаза, олиго-1,6-гликозидаза, мальтаза (α-
гликозидаза), лактазалар иштирок этади.
 Ёғларни
парчалаш жараѐнини панкреатик ва ичак липазаси амалга 
оширади. Ёғлар парчаланиши натижасида ѐғ кислотаси, глицерин ва 
моноглицеридлар ҳосил бўлади.
Ингичка ичакда 
шунингдек, 
оқсил, углевод 
ва 
ѐғларнинг 
парчаланишидан ҳосил бўлган моддаларнинг қон ва лимфага 
сўрилиши
амалга оширилади.
Ичак 
механик
вазифани ҳам бажаради, яъни химуснинг ичак бўйлаб 
ҳаракатини таъминлайди. Бу жараѐн ичак мушак пардасининг перистальтик 
қисқариши туфайли амалга оширилади. 
Ичакнинг 
эндокрин
вазифасига махсус секретор ҳужайралар томонидан 
ишлаб чиқарувчи биологик актив моддалар киради. Уларга – серотонин, 
гистамин, 
мотилин, 
секретин, 
энтероглюкагон, 
холицистокинин, 
панкреазимин, гастрин ва гастринни ингибирловчи фактор киради.

Тараққиёти.
 
Эмбрион ривожланишининг 5-ҳафтасида бирламчи ичак 
найининг ўрта қисмининг олдинги бўлимидан ўн икки бармоқли, ўрта 
бўлимидан оч, ѐнбош ва йўғон ичаклар, орқа бўлимидан тўғри ичаклар ҳосил 
бўлади. Ворсинка ва крипталар эпителийси, шунингдек дуоденал безлар ичак 
эндодермасидан тараққий этади. Дастлаб эпителий бир қаторли кубсимон, 
кейинчалик икки қаторли призматик бўлиб, 7-8- ҳафталарига келиб эса бир 
қаторли призматик эпителийга айланади. Ривожланишнинг 8-10- 
ҳафталарида ворсинка ва крипталар, 20-24-ҳафталари давомида циркуляр 
бурмалар шаклланади. Шу вақтда дуоденал безлар ҳам ривожланади. 4-
ҳафталик эмбрионда ичак эпителийси ҳужайралари такомиллашмаган 
бўлади, уларнинг пролифератив активлиги юқори эканлиги кузатилади. 
Эпителиоцитларнинг такомиллашуви 6-12-ҳафталарига келиб бошланади. 
Дастлаб устунсимон эпителиоцитлар (жиякли энтероцитлар) пайдо бўлади, 
уларда микроворсинкалар интенсив ривожланади ва резорбция юзаси кескин 
ошади. 
Гликокаликс 
туғилишга 
яқин 
ривожланади. 
Бу 
даврда 


эпителиоцитларда резорбция жараѐнининг ультраструктур белгилари 
кузатилади – везикулалар, лизосомалар, мультивезикуляр ва мекониал 
таначалар сони ортади.
Қадаҳсимон 
экзокриноцитлар 
ривожланишнинг 
5-ҳафтасида, 
эндокриноцитлар 
эса 
6-ҳафтасида 
такомиллашади. 
Бу 
даврда 
эндокриноцитлардан EC, G ва S-ҳужайралар пайдо бўлади.
Ингичка ичак шиллиқ пардасининг хусусий қавати ва шиллиқ ости 
пардаси эмбриогенезнинг 7—8-ҳафталарида мезенхимадан тараққий этади.
Ингичка ичакнинг мушак пардаси ҳам мезенхимадан ривожланиб
турлича даврларга бўлинади: ривожланишнинг 7-8-ҳафталарида мушак 
парданинг ички айлана, 8-9-ҳафталарида – ташқи бўйлама қаватлари, ва 
ниҳоят, 24-28-ҳафталарида шиллиқ парданинг мушакли пластинкаси ҳосил 
бўлади.
Ингичка ичакнинг сероз пардаси эмбриогенезнинг 5-ҳафтасида 
мезенхимадан – бириктирувчи тўқимали қисми, мезодерманинг висцерал 
варағидан – мезотелий ҳосил бўлади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish