Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet313/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

М-(микробурмали) ҳужайралар
энтероцитларнинг бир тури бўлиб, 
якка ѐки гуруҳ бўлиб жойлашган (пейер пилакчалари) лимфоид 
фолликулалар юзасини қоплаб турувчи эпителийда учрайди.
 
Улар баланд 
призматик шаклга эга бўлиб уларнинг апикал юзасида гликокаликс 
бўлмайди, микроворсинкалар деярли учрамайди, фақат ҳар хил бурмалар ва 
майда ўсиқчалар бўлади. Терминал тўр яхши ривожланмаган. М-
ҳужайраларнинг ядро усти қисмида силлиқ эндоплазматик тўрнинг 
найчалари ва пуфакчалари, майда митохондриялар ва тонофибриллалар 
кўплаб учрайди. Ядро овал шаклида бўлиб, ҳужайранинг баъзал қисмида 
жойлашган. Баъзан бу ҳужайралар цитоплазмасида мультивезикуляр 
таначалар ҳам учрайди. Апикал плазмолеммасининг микробурмалари орқали 
ичак бўшлиғидан макромолекулалар (масалан, антигенлар), реовируслар ва 
бактериялар қамраб олинади ва эндоцитоз пуфакчалар шаклланади. 
Пуфакчалар ҳужайранинг базолатерал қутбларига транспорт қилинади. 
Шиллиқ парданинг хусусий пластинкасидаги лимфоцитларга ушбу 
антигенлар ҳақидаги информация узатилади. Иммун жараѐн ѐқилади. 
Қадаҳсимон ҳужайралар(экзокриноцитлар)
ичакнинг бошланишидан 
охиригача мавжуд бўлиб, призматик ҳужайралар орасида якка-якка жойлашган. 
Ўн икки бармоқ ичакдан ѐнбош ичакка қараб уларнинг сони ортиб боради. 
Қадаҳсимон ҳужайралар карбоксил тутувчи, сульфатланган, кислотали 
гликозамингликанлар, сиаломуцин ва нейтрал гликозамингликанлар 
комплексларидан иборат шиллиқ секрет ишлаб чиқаради. Секрет тўплаш 
вақтида ҳужайраларнинг апикал қисми кенгайиб, ―қадаҳсимон‖ шаклга 
келади, ядро ва органеллари ҳужайранинг базал қисмига сиқилади. Секрет 
ажралгач, ҳужайра асл цилиндрсимон шаклга қайтади.
Эндокрин ҳужайралар 
махсус кумуш тузлари ѐрдамида бўялганда 
кўринади. Бу ҳужайралар асосан крипталарда учрайди. Эндокрин 
ҳужайраларнинг секретор доначалар тутган асоси кенг, апикал қисми эса тор 


бўлиб, эпителий юзасига етиб бормайди. Шунинг учун улар 
базал донадор 
(Кульчицкий) ҳужайралари 
деб ҳам номланади. Эндокрин ҳужайраларнинг 
сони крипталарда ворсинкаларга нисбатан кўп бўлади. Ичакда
эндокрин 
ҳужайраларнинг бир неча тури учрайди. Уларнинг кўпчилигини серотонин, 
мотилин ва Р-моддани ишлаб чиқарувчи ЕС- ҳужайралар ташкил қилади. 
Энтероглюкагон ишлаб чиқарувчи А-ҳужайра-лар кам учрайди. Секретин 
ишлаб чиқарувчи S-ҳужайралар ичакнинг ҳар хил бўлимларида бир хил 
тарқалмаган. Бундан ташқари, ичакда холецистокинин ва панкреозимин 
ишловчи I-ҳужайралар, гастрин ишловчи G- , ҳамда актив пептидлар 
(соматостатин ва вазоактив интестинал пептид – ВИП) ишлаб чиқарувчи D ва 
D1 ҳужайралар топилган. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish