Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet308/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ички фактор – гликопротеин
ишлаб 
чиқаради, у 
витамин В
12
ни боғлаш хусусиятига эга. Ушбу комплекс ѐнбош 
ичак деворида сўрилади ва қизил суяк кўмигида эритроцитлар ҳосил бўлишига 
таъсир кўрсатади. Меъда шиллиқ пардасининг атрофияси безлар таркибидаги 
бош ва париетал ҳужайраларнинг камайишига олиб келади. Бу ички факторнинг 
ва унинг витамин В
12 
билан ҳосил қилган комплексининг етишмовчилигини 
чақиради, натижада 
хавфли анемия
ривожланади.
 
Шиллиқ ҳужайралар, мукоцитлар
нинг икки тури мавжуд – қўшимча ва 
бўйин. 
Қўшимча ҳужайралар
кўпинча безнинг тана қисмида жойлашиб, паст 
призматик шаклга эга. Ҳужайраларнинг базал қисмида яссилашган ядро 
жойлашади. Апикал қисмида юмалоқ ѐки овал шаклдаги гранулалар, Голжи 
мажмуаси ва кам миқдорда митохондрияларни кўриш мумкин. Қўшимча 
ҳужайралар қопловчи эпителий ҳужайралардан фарқ қилувчи шиллиқ 
(мукоид) модда ишлаб чиқаради. Мукоид моддадан ташқари секрет 
таркибида оқсил ҳам учрайди, шунинг учун, қўшимча ҳужайралар мукоид — 
пептид ҳужайралар деб ҳам номланади.
Бўйин ѐки оралиқ ҳужайралар
меъда безларининг фақат бўйин қисмида 
учрайди. Улар меъда чуқурчаларининг қопловчи ҳужайраларига ѐндошиб 
жойлашади. Бу ҳужайраларда митоз ҳолатини кузатиш мумкин, шунинг учун 
улар кам дифференциаллашган камбиал ҳужайралар деб ҳам ҳисобланади. 
Ҳужайраларнинг шакли паст кубсимон бўлиб, йирик, овал ѐки юмалоқ 
ядрога эга. Ҳужайраларнинг апикал қисмида кам миқдорда шиллиқ секрет 
тутувчи майда секретор гранулалар мавжуд.
Эндокрин ҳужайраларнинг
меъдада морфологик, биокимѐвий ва 
функционал белгиларига кўра бир неча тури фарқланади. Уларга ЕС, G, ECL, 
D, D
1
, P, A каби ҳужайралар киради.
 
ЕС – ҳужайралар 
энг кўп учрайди, улар хусусий безларнинг тана ва туб 
қисмида, бош ҳужайраларнинг орасида жойлашади. ЕС – ҳужайралар 
серотонин
ва
мелатонин
ишлаб чиқаради. Серотонин ҳазм ферментлари 
секрециясини, шиллиқ ишлаб чиқарилишини, ҳаракатини кучайтиради. 
Мелатонин функционал активликнинг ѐруғликка нисбатан фаоллигини 
бошқаради. 
G – ҳужайралар
эса 
гастрин
ишлаб чиқаради. Улар асосан 
пилорик ва кардиал безлар таркибида кўп учрайди ва безларнинг тана ва туб, 
баъзан бўйин қисмида жойлашади. Гастрин бош ва париетал ҳужайраларнинг 
секретор фаолиятини, шунингдек меъда моторикасини ҳам кучайтиради. 
Ушбу ҳужайралар гастриндан ташқари оғриқ қолдирувчи 
энкефалин 
(эндоген 
морфин) ҳам ишлаб чиқаради. Эндокрин ҳужайралар ичида камроқ 
учрайдиган ҳужайраларга 
ECL, D, D
1
, P, A
– ҳужайралари киради. 
ECL – 
ҳужайралар 
(энтерохромофинсимон ҳужайралар) фундал безларнинг тана ва 
туб қисмида жойлашган бўлиб, париетал ҳужайраларнинг секрециясини 
кучайтирувчи 
гистамин
гормонини ишлаб чиқаради.
D- ва D

-ҳужайралар


асосан пилорик безлар таркибида учрайди. Улар актив полипептидлар ишлаб 
чиқарадилар. Масалан, D- ҳужайралар оқсил синтезини тормозловчи 
соматостатин
, D

– ҳужайралар 
вазоинтестинал пептид
(ВИП) ишлаб 
чиқаради. Ушбу гормон қон томирларни кенгайтиради, қон босимини 
туширади ва меъда ости бези гормонларининг ишлаб чиқарилишини 
стимуллайди. 
А – ҳужайралар
меъда ости бези эндокрин оролчаларидаги А – 
ҳужайраларга ўхшаш бўлиб, 
глюкагон
ишлаб чиқаришда иштирок этади. 
P – 
ҳужайралар 
бомбезин ишлаб чиқаради. Бу гормон хлорид кислота ва 
панкреатик ширани ишлаб чиқарилишини оширади, шунингдек ўт қопи 
девори силлиқ мушакларининг қисқаришини кучайтиради.
Меъданинг

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish