Даволаш
Паканаликни даволаш узоқ жараён бўлиб, 2 та асосий тамойилга риоя қилишни мажбур
этади:
- индуцирлашган даволаш, ривожланишни физиологик меёрларга яқинлаштириш
- эпифизар ўсиш зоналарини эҳтиёт қилиш.
Патогенетик терапияни асосий тури бўлиб, одам ўсиш гормонини қўллаш ҳисобланади.
2 та даволаш схемаси апробациядан ўтказилган:
- узлуксиз
- узлукли 2-3 ойдан ва улар оралиғида интервал билан. Энг эффектив - 2-4 мг х 3 маҳал 1
ҳафтада. ИФР-1 ни миқдорини (соматомедин - С) аниқлаш. Беморни соматотропин препарат-
ларига сезувчанлигини кўрсатувчи ҳаққоний кўрсаткич ҳисобланади.
Нанизмни даволашдан энг муҳим (усул) восита - анаболик стероидлар ҳисобланади. Улар
- ўсишни стимуляция қилади, оқсил синтезини тезлаштиради. Даволаш бир неча йил олиб
борилади, битта воситани иккинчисига алмаштириб туриш керак.
Анаболик воситаларни алмаштириш ўсиш эффекти 2-3 йилдан кейин камайса ўтказилади.
Даволашни 5-7 ёшдан бошланади.
Энг кенг тарқалган воситалар:
- неробол 0.1-0.15 мг/кг 1 кунда перорал
- нероболил - 1 мг/кг 1 ойда м/о
1 ойлик доза 2-3 қабулда 10-15 кун оралаб юборилади
- ретаболил - 1 мг/кг 1 марта 1 ойда м/о.
Анаболик стероидлар 16-18 ёшгача берилади, айрим вақтларда ундан кейин ҳам. Даволаш
умумий кувват оширувчи терапия фонида ўтказилади.
Гипотериоз белгилари бўлса тиреоид препаратлар берилади. Ўғил болаларни даволашда
15-16 ёшдан кейин хориогоник гонадотропин берилади. Бундан мақсадўейдиг ҳужайраларини
стимуляция қилиб жинсий ривожланишни тезлаштириш ва шунинг билан бирга ўсишни ҳам
тезлаштиришдир.
Дозаси: 1000-1500 ЕД 1-2 марта м/о 1 ҳафтада 2 ойдан, 1 йилда 2-3 мартадан кўп эмас.
ХГ ни эффекти тўлиқ бўлмаса 16 ёш ва ундан катта болаларда андрогенларни кичик
дозаси билан ҳам даволанади (метилтестостерон 5-10 мг/кун сублингвал).
қиз болалар 16 ёшдан ошганда, эстрогенларни кичик дозасини бериш мумкин. Бунда
нормал менструал циклни чақирилади. Даволаш 3 ҳафта давомида ўтказилади ва танаффус қили-
нади. Учинчи ҳафта ХГ берса бўлади. 1000-1500 ЕД 3-5 марта ҳафтасига ёки гестоген таъсирга
эга бўлган воситалар (прегнин, прогестерон).
Даволашда якуний этап бўлиб (ўсиш зоналари ёпилса) доимий равишда жинсий
гормонларнинг терапевтик дозалари берилади.
Умумий қувват оширувчи терапия:
- режим
- оқсилли диета
- витаминотерапия
- биостимуляторлар
Прогнози нанизм шаклларига боғлиқ.
Қандсиз Диабет
қандсиз диабет - клиник симптом бўлиб, буйракни концентрацион функцияси пасайиши
билан ифодаланади. Бу эса антидиуретик гормон (АДГ) дефицити - марказий кандсиз диабет ёки
буйрак каналчаларини АДГ таъсирига сезувчанлиги бузилиши - периферик (буйрак) ќандсиз
диабет билан боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: