1) овқатга эҳтиёжни пасайтирувчи (иштаҳа пасайтирувчи)
2) энергия сарфланишини кучайтирувчи
3) озиқ моддаларнинг сўрилишини камайтирувчи препаратлар. 1-гуруҳга - мазиндол,
фентермин, фенфлурамин (минифаж), дексфен-флурамин (изолипан), сибутрамин кириб,
улар серотонинэргик системага таъсир этади ва синапсларда серотонин ажралишини
стимуллайди ёки унинг қайта боғланишини таъминлайди. Бу ҳол иштаҳа пасайиши ва
истеъмол қилинадиган овқат миқдорининг камайишига олиб келади.
2-гуруҳ: эфедрин/кофеин, сибутромин симпатик нерв системаси активлигини ошириб,
энергия сарфланишини кучайтиради.
Ушбу гуруҳ препаратларининг ножўя таъсири: оғиз қуриши, кўнгил айнаши, диарея, уйқу
бузилиши, ўпка гипертензияси (дексфенфлурамин), юрак клапанларининг зарарланиши
(фенфлурамин/фентермин), артериал қон босимининг кўтарилиши ва ЧСС тезлашиши
(сибутрамин).
3-гуруҳ препаратлари: ксеникал - меъда ва панкреатикўипазаларнинг специфик
ингибитори ҳисобланиб, ёғларнинг парчаланиши ва сўрилиши тўсқинлик қилади.
Ножўя таъсирлари: ёғли ич келиши, дефекацияга чақирувлар.
Тиреоид гормонлар - гипотиреоз белгилари бўлган беморларга кўрсатилган.
Овуляцияни тиклаш мақсадида кломифенцитрат (клостильбегит) 50-150 мг/сут циклнинг
5-7 кунидан бошлаб 5-7 кун давомида берилади. Шунингдек гирсутизмни камайтириш мақсадида
- Диане қўллаш мумкин.
Глюкозага толерантликнинг бузилиши ва қД II типи енгил ва ўрта оғир кечишида юрак-
қон томир системасида ўзгаришлар бўлмаса, бигуанидлар бериш мумкин - адебит, сиофор ва
бошқалар.
Липосакция – маҳаллий ёғ тўқималарини олиб ташлаш, асосан косметологлар тавсияси
билан бажарилади. III-IV даражали семизликда эҳтиётлик билан бажаришўозим, чунки тўсатдан
ўлим ҳавфи 15-20 марта кўп.
Шунингдек, гастропластика операцияси мавжуд ёки меъдани шунтлаш, ингичка ичакнинг бир
қисмини резекция қилиш амалга оширилади. Тана вазнини камайтириш дастури аста-секин амалга
оширилиши керак, чунки тўсатдан тана вазнининг ўзгаришиўетал оқибатларга олиб келиши
мумкин.
Маърузанинг жиҳозланиши:
Мультимедиа слайдли
Талабанинг мустақил иши: ёғ алмашинуви, ёғ тўқимаси морфологияси ва физиологияси.
4 соат.
Назорат саволлари:
1.
ТОИ (ИМТ) нима?
2.
Кўпроқ учрайдиган семизлик сабабларини айтинг.
3.
Семизлик типлари қандай ажратилади?
4.
Семизлик патогенезини ёзинг.
5.
Юрак-қон томир тизими томонидан қандай ўзгаришлар кечади?
6.
Семизлик билан қандай касалликлар бирга кечади?
7.
Алиментар семизлик бор беморнинг ташқи кўринишини тасвирланг.
8.
Сиз алиментар семизликнинг қандай даволаш йўлларини биласиз?
9.
Семизликда парҳезнинг ўзига хос хусусиятлари.
10.
Эндокрин тизимда қандай ўзгаришлар рўй беради?
Do'stlaringiz bilan baham: