Гижжалар – бутун организм хасталиги



Download 184,5 Kb.
bet3/5
Sana25.06.2022
Hajmi184,5 Kb.
#703715
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГИЖЖАЛАР

Касаллик манбалари
Аскаридоз ва трихоцефаллёз касалликларида асосий касаллик манбаи тупроқ ҳисобланади. Аскаридоз ёки трихоцефаллёз билан касалланган бемор нажасини зарарсизлантирмай сабзавот ва полиз экинларига, богга уғит сифатида солинганда тупроққа аскарида тухумлари тарқалади.
Энтеробиоз ва гименолепидоз билан фақат одамлар касалланади, шунинг учун касалликнинг бирдан-бир манбаи шу касалликка чалинган бемор одамлар ҳисобланади, чунки улар қўзга куринмайдиган гижжа тухумларини кўплаб тарқатадилар.
Тениаринхоз (хўкиз тизмаси) ва тениоз (чучқа тизмаси) касалликларида касалланган мол гўшти ва чучқа гўштини чала пиширилганлиги касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади.
Описторхоз ва дифиллиобатриозда касаллик манбаи балиқ ҳисобланади.
Эхинококкоз ва алвеококкозда асосан итлар касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади.
Юкиш йуллари
Инсонларга гижжа касалликлари қўзғатувчилари оғиз орқали (перорал) ва тери орқали (перкутан) юқиши мумкин.
Оғиз орқали юқадиган гижжаларга аскаридоз, трихоцефаллёз, трихинеллёз, тениаринхоз, тениоз, гименолепидоз, энтеробиоз, дифиллиобатриоз ва бошқалар киради.
Тери орқали юқадиган гижжаларга стронгилоидоз ва шистосомозлар мисол бўла олади.
Анкилостомидоз оғиз орқали ҳам тери орқали ҳам юқиши мумкин. Аскаридоз ва трихоцефаллёз тухумлари тушган тупроқда ўстирилган сабзавот ва полиз экинлари: сабзи, редиска, туруп, бодринг, помидор, қулупнай ва ҳоқазо меваларни ейилганда, ховуз, ариқ ва сой сувларини қайнатмасдан ичилса аскаридоз касаллигини юқтириб олиш мумкин.
Инсон организмига гижжаларнинг таъсири
Гижжаларнинг инсон организимига асосий, умумий таъсири қўйидагича:

  1. Аллергик таъсир - гижжалар хаёт фаолияти натижасида ва уларнинг парчаланишида келиб чиқадиган турли ҳил моддалар таъсирида келиб чиқади. У ҳам ўз навбатида икки турга бўлинади:

  • махаллий таъсир - экзема, дерматит, терига аллергик тошмалар тошиши, Квинке шиши, бронхиал астма, аллергик бронхит кўринишида бўлади.

  • умумий таъсир бадан ҳароратини кўтарилиши, анафилактик шок, кўпроқ ўлимга олиб боради. (масалан, эхинококкоз пуфакчаси ёрилганда ва аскаридозда).

  1. Механик таъсир – гижжалар организмда хаётий ҳаракатида ҳилма-ҳил таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, аскарида жигар абцесси, ўпка абцесси, альвеолит, майда қон қўйилишлар, ўт йўлига тикилиб обтурацион сариқлиқ, у ичак тутилиб қолишига сабаб бўлади. Ундан ташқари, қизилунгачга ва қусиш даврида халқум, хиқилдоқ, нафас йўлларига ўрмалаб қиради, бу эса асфиксияни келтириб чиқариб, ўлим билан тугаши мумкин. Хўкиз (тениаринхоз) тизмасида ҳам ошқозон ости бези йўлига финналар тикилиб қолиши мумкин. Чучқа тизмасида финналар бош мияга тикилиб қолиб бош мия цистацеркозини келтириб чиқариб, одамни кўр қилиб қўйиши ёки ўлимга олиб бориши мумкин.

  2. Травматик таъсир — гижжалар ўзларининг яшаш, озивланиш даврида инсон организмига жароҳатли таъсир кўрсатиши мумкин. Хўкиз тизмаси ичак деворларига ўзининг кучли ривожланган сўрғичлари билан жароҳат етказса, калта ва чучқа тизмалари сўрғичлари ҳамда хитинли илмоқчалари билан жароҳат етказади. Аскарида, қилбош гижжа ичакда яшаб, ўзининг ўткир тугаш қисми билан, анкилостма кучли тишчалари билан ичак деворларида яра хосил қилади. Жароҳатланган жойдан қон кетиши, ҳатто ичак деворларини тешиб қўйиши мумкин. Асоратлари, перитонит, абцесс, кўпрок ўпка артерия эмболияси.

  3. Токсик таъсир – гижжалар озиқлангандан сўнг ҳар хил заҳарли қолдиқ ажратади, улар қонга сўрилиб, организмни заҳарлайди. Балоғат ёшидан ортда қолиши, асосан болалар бўйи ўсмайди, ақлий ва жисмоний ривожланишдан ортда қолади, марказий нерв ситемасига таъсир қилиб инжик, жиззаки, хотира-эслаш қобилятлари пасаяди. Паришонхотир бўлиб, бош оғрғги, умумий дармонсизлик, кечқурун ётганда тишларни гичирлатадиган бўлиб қолади (асосан калта тизма, хўкиз тизмаси, аскаридоз ва энтеробиозда).

  4. Гижжаларни озиқланиш усуллари орқали организмга таъсири.

    • улар (чайналган) 3 тайёр махсулотлар билан озиқланади. Энтеробиоз, аскаридоз, калта тизма, фасциола, описторхоз ва тениаринхоз инсон организмидаги витаминлар, углеводлар, оқсил ва минерал моддаларини сўриб озиқланади. Аскарида аскорбин кислотаси, рибофлавин, липидлар, оқсиллар, лактоза ва бошқа дисахаридларни организмга сўрилишини камайтиради. Гижжалар организмда тайёр озиқ моддаларни сўриб олиши ҳисобга одам қорни тез очадиган, яъни еб тўймас бўлиб қолади. Масалан, хўкиз тизмаси одам ингичка ичагида яшаб, тез ривожланади 1 кунда 5-10 см гача ўсади ва организмда озиқ-овқат етишмаслигига сабаб бўлади. Дифиллиоботриоз витамин В12 ни сўриб олади, пернициоз ёки ёмон сифатли анемияни келтириб чиқаради.

    • хўжайин тўқимасида қон сўриб, озиқланади. Уларга шистосома, анкилостома ва некатор мисол бўлиб, хўжайин оганизмнинг ичак деворига ёпишиб олиб,.фақат қон сўради. 1 кунда 1 донаси 0,097 мл қон сўради. Агар улар 100 дона бўлса, 9-10 гр қон сўради ҳамда 10-15 йилгача ичакда яшайди ва оғир анемия келтириб чиқаради.

Баъзи бир гижжалар организмда ўсмаларни келтириб чиқариши исботланган. Масалан, описторхоз ва клонорхоз жигар ракини келтириб чиқариши мумкин.
Юқоридагиларга қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, гижжалар организмдаги витаминлар, углеводлар, оқсил ва минерал моддаларни сўриб олади, организмда камқонлик (анемия) ва витаминлар етишмаслигини (авитаминоз) келиб чиқади. Жуда кўп касалликларни, жумладан, тутканок, паришонхотирлик, терига оқ доғлар тушиши, аппендицит, анурез, отит, салпингит, вульвовагинит, Квинке шиши, бронхит, бронхиал астма, дерматит, бронхопневмония ва бошқаларни келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида организм иммунитети пасайиб, ўткир касалликлар сурункали шаклга ўтиб кетади. Организм касалликка чалинувчан ва мойил бўлиб қолади.
Гижжалар одам ички организмида жуда кўп нерв охирларини ҳам зарарлайди.
Импулслар марказий нерв системаси ва кейин рефлектор йўли билан бутун организмга таъсир кўрсатади. Гижжа биронта органда жойлашган бўлса ҳам одамда бошқа орган ва системалар фаолиятини бузади.

Download 184,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish