Гижжалар – бутун организм хасталиги


Ўзбекистонда учрайдиган гижжа касалликлари



Download 184,5 Kb.
bet4/5
Sana25.06.2022
Hajmi184,5 Kb.
#703715
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГИЖЖАЛАР

Ўзбекистонда учрайдиган гижжа касалликлари
Ўзбекистонда 10-12 хил гижжа турлари учрайди, улардан 5-6 хили энг кўп тарқалган. Қўйида улар тўғрисида батафсилрок тухталамиз.
Ҳозирги вақтда инсонлар орасида гижжа касалликларидан энтеробиоз тури кенг тарқалган.
Энтеробиоз қўзғатувчиси юмалоқ шаклдаги гижжалар синфига кирадиган оддий гижжа (острица) оқ куртдир - Enterobios vermicualris.
Гижжанинг эркаги узунасига 0,2-0,5 см, думли учи бурама шаклда бўлиб, кутикуляр қанотсимон ён ўсимталари, тўрт жуфт жинсий гудда билан таъминланган. Думнинг чекланган қисми кесилган.
Гижжанинг ўрғочиси 0,9-1,2 см узунликка эга. Унинг думи узун ва тадрижий торайтирилиб биғизсимон ўткирланган.
Энтеробиоз – оддий гижжа оқ рангли бўлиб, уни ?? ахоли «оқ курт» деб ҳам айтади. Энтеробиоз паразитлик хаётини одамнинг ингичка ичагини пастки ва йўғон ичагининг юқори қисмларида ўтказади.
Энтеробиознинг манзарасиз (субклиник) шакли аломатсиз кечиши, ўзига хос «паразитни ортиб ташиш», ўзига қайта юқтиришни (аутосуперинвазия) тез-тез қайтарилиши, клиник ва қон (гематологик) кўрсаткичлари меъёрида, иммун холат ўзгармаган ҳолда бўлади.
Энтеробиозни манзарали клиник оддий шакли асосан ошқозон-ичак, асаб тизимлари хасталиги, тери шакли, аёлларда вульвовагинит, эндометрит, сальтингит, аппендицит ва қорин бўшлиғи гранулематозларибилан таърифланади.
Клиник ва қон синамалари эса камқонлик ҳамда лейкоцитоз билан эозинофилёзларни кўрсатади. Дисбактериоз ва ичакда сурилишнинг хасталиги, иммун холатнинг кўрсаткичлари ўзгармаган ёки сустлашган, иммуноглобулин Е миқдори кўпайган бўлади.
Энтеробиознинг манзарали (клиник ва шиддатли (персистент) шакллари ошқозон-ичак ва асаб тизимларида чуқур ўзгариш, клиник ва қон тестлари камқонлик лейкопения, ЭЧТ тезланиши, эозинофилёз каби аломатларни кўрсатади. Дисбактериоз ҳолати ривожланган ичакдаги сўрилиш эса нихоятда сустлашади. Параллел инфекция ва ичак паразитози қўшилиб кечиш холати соматик ва юқумли касалликларни - тонзиллит, гепатит, пиелонефрит, панкреатит, гастрит ва бошқаларнинг хуружланишига ҳамда сурункали кечишига олиб келиши, умумий аллергизация холатининг келиб чиқиши аутотрева суперинвазия холларининг кайталаниши ва сабаб бўлиши мумкин. Энтеробиоз беморларда иккиламчи иммунтанқислик холатини чақиради, яъни соматик касалликларни тез-тез кайталанишига саба бўлади. Аппендицит ва вульвовагинитлар этиологиясида унинг аҳамияти тасдиқланган. Энтеробиоз, яъни оддий гижжалар неврологик бузилишлар, хаттоки тутқаноқларнинг сабабчиси ҳам бўлиши мумкин. Энтеробиоз, гименолепидоз, дизентамёбиоз, лямблиознинг тарқалишига, хомиладорлик даврида токсикозлар, дерматитлар, камқонлик, хомила гипоксияси ва гипотрофия холатларига олиб келади. Шифохоналардаги ошқозон ва ичак касалликларини даволаш вақти чўзилади.
Булардан ташқари оддий гижжалар (энтеробиоз) болалар ўсиши ва ахлоқига салбий таъсир қилади. Касал болаларда бир жойда тек турмаслик, эси окканлик, узлаштиришнинг пасайиши, хотира ва эслашнинг сусайиши каби аломатлар кузатилади.
Кўпларда зарарли одатлар пайдо бўлади, танани, буйни ўсиши ва вазнланиши кечикиб қолади. Энтеробиоз соматик касалликларни сурункали шаклига айланиши, эмлашдан сўнг иммунитет хусусиятининг сусайиши ва организмнинг аллергиясига сабабчиси бўлиб, умуман хатарли холатга олиб келади.
Энтеробиоз ташхиси асосий ва иккинчи даражали шикоятлар асосида, лаборатория ҳамда инструментар усуллар ёрдамида қўйидлади. Кечки пайт ?? орқа тешикда қичишиш сезади, орқасини тепага қаратиб ётади. Қичишиш ҳар хил бўлиб, баъзи одамларда сезилмас бўлади, бошқаларда эса чидаб бўлмас даражада бўлади. Бемор қиндиқ атрофи ва қориннинг ўнг тарафида оғриқ сезади. Тишларни кечқурун ётганда гичирлатиши, сўлак оқиши, кўпроқ ухлаб ётганда ёстиққа оқиши кузатилади. Терида оқ-оқ доғлар пайдо бўлиши, бош оғриши, инжиқлиқ, энурез (сийдикни кечқурун ушлаб қолмаслик), эпилепсик холатлари кўп учрайди. Бундан ташқари, озиш, иштахасизлик ёки очкўзлик ва дармонсизлик каби аломатлар кузатилади.
Пахта билан ўралганда гугурт чўпини 50 фоизли глицерин эритмасида ёки 1 фоизли сода эритмасида намлаб, орқа тешик атрофидаги бурмалардан суртма олинади ва микроскоп орққали текширилади. Бундан ташқари ахлатни ҳам текшириш мумкин. Суртма эрталаб, тахоратдан олдин ўтказилиши лозим. Лаборатория текширувлари албатта 3-5 марта қайтарилиши шарт.
Гименолепидоз — (Hymenolepis nаnа - Сиеболд 1852 й.) узунлиги 1,5-5,0 см келадиган, майда лентасимон паразит, пакана тизма гижжасидир. Гименолепидоз одамдан одамга оғиз орқали юқадиган мулоқот гижжасидир. Пакана гижжада одам ҳам оралиқ, ҳам асосий хўжайин ҳисобланади. Инсон организмида яшаш циклини бошлайди ва тугатади. Пакана гижжа одам ингичка ичагида яшайди.
Пакана гижжа бошчаси, бўйин ва кўпгина бўғимли танасидан иборат. Бошчасида 4 та сурғич ва 20-30 та майда илмокчалари, чамбарли калта хартумчаси бор. Танаси оқ рангли, жуда нозик ва осон йиртилувчан бўлиб, охирги бўғимлари емирилганда гижжа тухумлари нажасга ичакнинг ўзидаёк кўплаб миқдорда тушади. Тухумлар ташқарига касаллик юққан одамнинг нажаси билан ажралади ва атрофдаги ҳар хил буюмларни ифлослантиради. Пакана гижжа эшик тўтқичлари, унитазлар, туваклар, ўйинчоқлар, буюмлар, ифлос қўл орқали, сувадаклар, пашшалар орқали озиқ-овқат махсулотларига тушади ва улар орқали соғлом одамга юқади.
Тухумлар оғиз орқали ичакка тушади. Бу ерда онкосфера пардаларидан озод бўлади ва илмоқчалар воситасида ичак пардаси орасига киради, 5-7 кунда (цистоцеркоид) личинкаларга айланади. Личинкалар ворсинкаларни емиради ва ичак бўшлиғига чиқади, сурғич орқали ичак шиллиқ пардасига ёпишиб туради ва 10-15 кунда етилган гижжага айланади.
Гименолепидоз гермофрадит бўлиб, тухумлар ичак бўшлиғига тўғридан-тўғри тизма бугимларидан тушиши мумкин. Бунда ичак ичида «ўз-ўзига юқтириш» (аутоинвазия) ёки «такроран ўз-ўзига юқтириш» (аутосуперинвазия) ходисаси содир бўлади.
Гименолепидоз кўпроқ ёш болаларда учрайди ва 30% гача хеч қандай шикоятларсиз кечиши мумкин.
Қолганл холларда гименолепидоз 2 хил шакл кечади:

    • субклиник

    • яққол клиник.

Субклиник кечиши яққол клиник шаклга қараганда 2 марта кўп учрайди ва сурункали гименолепидозни келтириб чиқаради.
Субклиник кечиши энг мавхум симптомлар билан характерланади. Беморларда асосан овқатлангандан сўнг баъзан ичаклардаги оғриқ, тилда таъм билинишни бузилиши, эпилепсиясимон қалтирок ва титроқдан сўнг хотирани йўқотиши, терининг баъзи жойларига витилигосимон (песга ўхшаш) оқ тошмалар тошиши учрайди. Экзема, дерматитлар ва нейродерматитларни келтириб чиқаради, даъво таъсирини камайтиради. Бошдаги сочни озиқланишини бузади ва ўчоғли соч, қош тўкилишига сабаб бўлади. Субклиник шаклда бирдан озиб кетиш, юздаги рангсизлик, тез чарчаш, холсизлик ва мехнат қобилятини пасайиши аниқланади.
Яққол клиник шакли. Бир неча дақиқадан бир неча соатгача (қоринда, қиндиқ атрофида ичакда) ҳар хил оғриклар бўлади. Ич бузилиб туриши, ич кетиш, купинча шиллиқ билан бирга бўлади. Кўнгил айниш, қайт қилиш, иштаха бузилиши, сўлак оқиши кузатилади. Неврологик ўзгаришлар, инжиқлиқ, жиззақилик, асабийлашиш, эслаш ва хотирани пасайиши, бош оғриши, бош айланиши, хатто тутқаноқ касаллиги тутиши мумкин. Гименолепидоз касаллигида организм иммунитети пасайиб, бошқа касалликларга чидамлилиги пасаяди. Гименолепидозда лаборатор ташхиси қўйишда Калантарян, Лернер-Гоголь, Като-Миура усуллари энг самарали ҳисобланади. Беморни тўлиқ аниқлаш учун 4-5 кун оралатиб, 3 мартақайта текшириш ўтказиш керак.
Аскаридоз касаллигини (Ascaris lumbricoides, 1758) йирик юмалоқ шаклдаги гижжа - аскарида келтириб чиқаради. Урғочисининг узунлиги 20-45 см, эркагиники 15-25 см, йўғонлиги 6 мм га етади. Одамнинг ингичка ичагида текинхўрлик қилади. Аскарида танасининг орқа тугаш учлари ўткирлашган, оқ ёки пуштинамо рангли зич кутикула билан қопланган. Бош томонидаги учида микроскопик катталикдаги учта йирик лаби бор.
Эркагининг дум қисми буралган бўлади. Бемор организмида биттадан тортиб, бир неча юзтагача аскарида бўлиши мумкин. Аскарида ичакда бир йилгача яшаш мумкин. Вояга етган урғочи аскарида 1 суткада 250000 тагача (йилига 90 миллионга яқин) тухум қўяди. Аскарида тухумлари механик ва кимёви таъсирларга чидамли 5 қаватли оқсил-липидли қобиқдан иборат бўлиб, улар инсон организмда парчаланмай нажас билан ташқи мухитга тушади. Тупроққа тушган аскарида тухумлари учун кислород, ҳаво ҳарорати ва намлик етарли бўлганда 15-20 кунда личинкага айланади. Тупроқда тухумлар бир неча кундан 12 йилгача яшаш қобилиятини сақлаб қолади. Аскаридоз билан касалланган беморлар хожатхонага бормай (болалар тувакка ўтирмай) ?? ўтирганда, улар ховлини, экинзор ёки боғни аскарида тухумлари билан ифлос қилади. Нажасни зарарсизлантирмай экинзорга ва боғга уғит сифатида солинганда тупроққа аскарида тухумлари тарқалади. Шу тупроқда ўстирилган сабзавот ва полиз экинларини, меваларни ювмасдан еганда, ховуз, ариқ, зовур, сой сувларини қайнатмасдан ичганда аскаридоз касаллиги юқиб қолади. Озиқ-овқат ёки ифлос қўл орқали ютилган аскарида тухумлари ичакка тушади ва улардан личинкалар чиқади. Харақатчан личинкалар ичак деворларини тешиб капилляр қон томирларига ўтади, вена кон томири орқали жигарга қон оқими орқали ўпкага боради. Бу ерда фаол харакатчан личинкалар капиллярларни йиртиб, альвеолалар бўшлиғига кириб қолади.
Бу ерда бир неча кундан тортиб, бир-икки хафтагача тургач, бронхларга, трахеяга, томоққа кўтарилади. Одам йўталганда тўприқ, балғам ва сўлак орқали ошқозонга, кейин ичакка тушади. Ичакда личинка ривожланиб 2-3 ойда вояга етган аскаридага айланади.
Аскаридалар ривожланишида миграция ва ичакда ривожланиш ажратилади. Миграция даври аскарида юққандан бошлаб, 5-15 кун давом этади. Личинкалар ўзининг миграция даврида ичак, жигар ва ўпкани зарарлантиради. Қонда эозинофиллар миқдори 40-60% гача ошиб кетади ва ЭЧТ тезлашади. Тана ҳарорати 37°С дан 40°С гача кўтарилиши мумкин. Баданга эшакеми тошади. Қўл ва оёқ бармоқларида майда пуфакчали тошмалар бўлади. Беморларда қуруқ йўтал, кўкракда оғриқ, тез чарчаш, дармонсизлик, мехнат қобилиятини пасайиши, терлаш, бош оғриғи кузатилади. Ўпкани рентгенологик текширилганда кўчиб юрувчи эозинофил Лёффлер инфильтратларини куришимиз мумкин.
Ичакда ривожланиш даврида 30% беморларда каскаллик шикоятларсиз кечади. Қолганларда иштахани пасайиши, кунгил айниши, озиб кетиш, қоринда оғриқ, қайд қилиш, сулак оқиши, бош оғриши, дармонсизлик, яхши ухлай олмаслик, қон камайиши, жиззакилиқ, иш қобилиятини пасайиши кузатилади. Мактаб ўқувчилари дарсларни яхши ўзлаштира олмайдилар. Аскаридалар ичак тутилиб қолишига, ўт йўлларига тикилиб қолиши, ошқозон ости безига кириши, баъзан урмалаб қизилунгачга, ундан томоққа, сўнгра нафас йўлларига кириши ва тикилиб бемор буғилиб ўлиши (асфиксия) га сабабчи бўлиши мумкин.
Миграцион шаклида балғамни ва ўпкани рентгенологик текшириш мумкин, лекин аниқ ташхис қўйиш қийин.
Шунинг учун кўпроқ ичак шаклида ахлатни текшириш самаралироқ усул ҳисобланади. Калантарян, Фюллерборн, Като ва Натив суртма усулларини лаборатор ташхис қўйишда қўллаш мақсадга мувофик бўлади.
Тениаринхоз касаллигини (Taeniarhynchus saginatus-Goese, 1782) йирик, япалоқ лентасимон паразит - куролланмаган гижжа тизмаси деган гижжа келтириб чиқаради. Хўкиз тизмаси 2 та организмда ривожланади. Ўсиб вояга етиш даври одам организмида, личинка даври қорамол организмида кечади. Одам организмида хўкиз тизмаси 15-20 йилгача яшаш мумкин. Вояга етган хўкиз тизмасининг узунлиги 2-12 метргача боради, эни 1-2 см бўлади. Гижжа бошчаси, бўйни ва жуда кўп буғимли танадан иборат. Бошчасида жуда яхши ривожланган мускулли 4 та сурғичи бўлиб, шулар орқали ичак деворига ёпишиб олади, одамнинг ингичка ичагида яшайди. Хўкиз тизмасининг бўйин кисми ўсиш зонаси ҳисобланади. Хўкиз тизмаси гермофродит бўлиб, тана қисмида мингта ва ундан кўп буғимлар бўлиши мумкин. Тананинг узунлиги 6-7 метрга етганда -фаол харакатчан, охирги вояга етган буғимлар танадан узилиб, ажралиб чиқади, Ўртача 1 суткада 8-12 та етилган буғим ажралади. Лекин хўкиз тизмасининг узунлиги камаймайди, ўсиш зонасидан янги буғимлар ўсиб тураверади. Ажралган ҳар бир буғимда 150000-170000 тагача тухум бўлади. Гижжа тухумлари бор буғимлар орқа чиқарув тешигидан (анусдан) ўрмалаб чиққанда ёки ахлат билан бирга ажралиб, узилиб ташқи мухитга чиққанда маълум муддат ҳаракатланиб туради. Хўкиз тизмаси тухумлари тезда емирилиб кетади ва тупроқда, сувда, ўт, ем-хашакда онкосфералар қолади.
Хўкиз тизмасининг тухуми ва онкосфералари очик сув хавзасига тушганда йилнинг иссиқ даврида 3 ойгача, совуқ даврида 7 ойгача ўзининг хаётийлигини сақлаб қолади.
Хўкиз тизмасининг онкосфералари 5-10 см ли чуқурликдаги тупроқ остида ўзининг хаётийлигини 136 кундан 366 кунгача сақлаб қолиши исботланган.
Йирик шохли қорамоллар хўкиз тизмаси тухумлари билан зарарланган ўт, ем-хашак еганда ёки сувни ичганда зарарланади.
Хўкиз тизмаси онкосфералари қорамол ичагида тухумлардан личинка чиқади, сўнгра ичак девори орқали қон томирга ўтади ва қон орқали қорамолни бутун танасига тарқалади. У ерда личинкалар усти қобик билан ўралган, 0,5 см гача бўлган оқ рангли, пуфаксимон, тиниқ суюқлиқ билан тўлган, ичида нуқтасимон оқ бошчаси кўриниб турган финнага айланади. Финналар қаерда қон айланиш яхши бўлса уша ерда жойлашади. Қупроқ тилда, бўйинда, диафрагмада, чайнов мускулларида, юрак, қовурга ости мускулларида яшайди. Гўштда аниқ кўриниб туради. Қорамолларни финналар билан зарарланиши финноз касаллиги дейилади. Финналар қорамол организмида 8-12 ойгача яшаши мумкин. Агар одам хом, чала пиширилган ёки чала қовурилган финнозли қорамол гўштини истеъмол қилса, унга хўкиз тизмаси юқиб қолади. Ичакка тушган финналар ўз қобигидан чиқиб, сўрғичлари ёрдамида ичак шиллиқ қаватига ёпишиб олади. Орадан 2,5-3 ой ўтгач ривожланиб вояга етган хўкиз тизмасига айланади.
Хўкиз тизмасидаги моддалар алмашуви чиқиндилари одам организмини заҳарлайди. Ичакдаги тайёр озуқа моддаларини сўриб олиб, бемор организмида очлик, ташналик, озуқа етишмаслигини келтириб чиқаради. Дастлаб касаллик аломатлари унча сезилмайди, кейинчалик бош оғриғи, бош айланиши, умумий дармонсизлик, тез чарчаш, мехнат қилиш қобилияти пасаяди, сержахл, кўнгил айниш, қайт қилиш, сўлак оқиши, қориндаги оғриқ, қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши, иштахани пасайиши ёки хаддан ташқари иштахани очилиши, кам ухлаши, кечқурун нотинч ухлаши, паришонхотирлик кузатилади. Болалар дарсларни яхши узлаштира олмайдилар, уларни вазни ва ривожланиши соғлом болалардан анча ортда қолади.
Хўкиз тизмаси хомиладор аёлларга ва хомилага ёмон таъсир килади, уларда камқонлик, чала туғитигн ва бола ташлаш холатларини келтириб чиқаради. Хўкиз тизмаси бўлакчалари баъзан ўрмалаб васинага ва чувалчангсимон ичакка кириши мумкин Ҳўкиз тизмасидан сақланиш учун гўштни яхши қайнатиб ва қовурйб ейиш керак. Хом гўштни умуман емаслик керак.
Ветаринария назоратидан ўтмаган гўштни истеъмол қилмаслик керак. Болаларга ҳам хожатхонадан фойдаланишини ўргатиш лозим, уларни ташқарига ховлига ўтиришларига йўл қўймаслик керак. Бевосита қорамол билан шуғулланувчилар молга ем, ўт-хашак беришда, суғоришда, тери қоришдан олдин ва кейин қўлларини яхшилаб совунлаб ювишлари керак. Чорва ходимлари 4 йилда 1 марта тиббий кўрикдан ўтиб туришлари даркор.
Ташхис қўйишда хўкиз тизмаси буғимлари ажралиб чиқишини сураб билиш энг самарали, қулай усул ҳисобланади. Сураш пайтда хўкиз тизмаси буғимларини кўрсатиб сураш мақсадга мувофиқ. Сураш орқали 80-90 фоизгача беморлар аниқланилади, лекин тортиниш, уялиш, яширишларни ҳисобга олган холда анус атрофидан суртма ва ахлат микроскопия қилинади.
Хўкиз тизмаси тухумлари хамма вақт ҳам ахлатда булавермайди, Ундан ташқари, тухумлари оғирлиги туфайли чукмани тагига тушиб қолади. Щунинг учун ахлатни натив суртма, Като ва Калантарян усулларида ҳам текширишлар ўтказилади.
Трихоцефаллёз касаллигини (Trichocephalus Trichiuris, 1771) одамда юмалоқ шаклдаги қилбош гижжа келтириб чиқаради. Трихоцефалёз эпидемик, худудий тарқалган бўлади. Унинг бош қисми ингичкалашган, ип ёки килгау сочга ўхшаш,, орқа қисми бироз қиска ва йўғон, йўғонлашган қисмида ичак, урғочиларида бачадон ҳам жойлашган бўлади. Эркагининг узунлиги 3-4,5 см, урғочисининг узунлиги 3,5-5,5 см бўлади. Қилбош гижжа одамнинг йўғон ичагида текинхурлик қилиб яшайди. Одам организмида 4-6 йилгача яшаши мумкун. Қилбош гижжани олдинги ингичка қисми ичакни шиллиқ қаватига ёпишиб, орқа йўғон кисми эса ичак бўшлиғига чиқиб туради. Урғочилари бир кеча кундузда 1000 тадан 3500 тагача тухум қўйиб, уларни ахлат билан ташқарига чиқариб туради.
Тупроққа тушган қилбош гижжа тухумлари зарарсиз бўлиб, фақатгина кислород, намлик ва хаво ҳарорати 15-36°С етарли бўлгандагина тухумларда юқтириш қобилиятига эга бўлган личинкалар равожланади. Ўзбекистонда иссиқ иқлимли фаслларда тупроқда 15-20 кунда тухумлар етилади. Бир неча йилларгача улар тупроқда яшаш қобилиятини сақлаб қолиши мумкин.
Қилбош гижжа асосан тупроқда ўстирилган мева ва сабзавотларни, дарахтдан тушган меваларни ювмасдан истеъмол қилганда юқади. Болалар ховлида, боғда ёки экинзорда ўйнаб юриб, бармоқларини оғзига солсалар ёки қўлларини ювмасдан овқат есалар қилбош гижжала юқиб қолади. Қилбош гижжа тухумини пашша ҳам тарқатади. Улардан ташқари ушбу касаллик сув орқалй юқади.
Оғиздан ичакка тушган тухумлардан личинкалар ёриб чиқади. Личинкалар ичак ворсинкаларига киради ва 5-10 кун мобайнида ривожланади. Сўнгра личинкалар ворсинкаларни емириб яна ичак бўшлиғига тушади, у ердан йўғоь ичакка, кўричакка ўтади, унга ёпишиб ўртача 30-40 кунда вояга етган қилбош гижжага айланади. Сўнгра яна ташқи мухитга тухум чиқаришни бошлайди.
Қилбош гижжа клиникасида: а) белгиларсиз гижжа ташувчилик ва б) яққол билинган турлари ажратилади. Қилбош гижжа ошқозон - ичак йўли ва нерв тизимларига таъсир кўрсатади. Беморларда кунгил айниш, сўлак оқиши, туш ости сохасида, қуёшсимон чигал атрофида, кўр ичакда оғриқ, қорин дам бўлиши, ич қотиш, кетиш билан алмашиб туради.
Беморларда бош оғриғи, бош айланиш, уйқусизлик, иш қобилятини пасайиш мумкин. Қилбош гижжага қарши курашиш ва ундан зарарланишни олдини олиш чоралари аскаридоздаги каби. Қилбош гижжага ташхис қўйишда ахлатни натив суртма, Като, Фюллерборн ва Калантарян усуллари билан текширилади.

Download 184,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish