Болаларнинг энтеробиоз, гименолепидоз билан касалланиши кескин ўсиб бормоқда



Download 12,62 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi12,62 Kb.
#553536
Bog'liq
uzbda parazitar kasalliklar


Гельминт сўзи грекча «гельминс» сўзидан олинган бўлиб, «гижжа, қурт» деган маънони билдиради. Улар келтириб чиқарадиган касалликлар гельминтозлар деб аталади. Гижжаларнинг лотинча номланишига «оз» ёки «ёз» қўшимчасини қўшиб, улар келтириб чиқарадиган касалликлар номланади.
Гижжалар паразитар касалликлар (грекча «паразитос» - «текинхўр» деган маънони англатади) тоифасига кириб, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар тўқималари ва органлари ҳисобига ҳаёт кечирувчи организмлардир.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, гельминтозларнинг дунёда тарқалиши қуйидагича: дунё аҳолиси сони 6 миллиард бўлса, гельминтозлар билан зарарланганлар сони 1,4 миллиард, яъни 23,3 % фоиз ёки ҳар 4 киши гельминтоз (гижжа) лар билан касалланган.
Гижжа касалликлари одамларда, ҳайвонларда ва ўсимликларда учрайди. Ҳозирги кунда дунё бўйича одам организмида паразит (текинхўр)лик қилиб яшайдиган гижжаларнинг 270 дан ортиқ турлари маълум. Лекин шулардан 40 турдаги гижжалар инсонларни одатдаги доимий ҳамроҳи ҳисобланади ва сезиларли зарарланиш ўчоқларини келтириб чиқаради. Улардан ташқари, гижжалар ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқаларда учраб, инсонларга камдан-кам ва тасоддифий ҳолларда юқиб касаллик келтириб чиқариши мумкин.
Фактлар
Болаларнинг энтеробиоз, гименолепидоз билан касалланиши кескин ўсиб бормоқда.
Катталарнинг аскаридоз, тениаринхоз, опистархоз, трихинеллез ва бошқа паразитозлар билан касалланиши кескин ўсиб бормоқда.
Касалланишнинг ўсишига сабаблар
Паразитларга қарши воситаларнинг етишмаслиги;
Миграцион жараённинг интенсивлиги (давлат ичида);
Даволаш муассасаларининг бирламчи звеносидаги шифокорларнинг паразитар патологияларни яхши билмаслиги
Клинико-диагностик лабораторияларда паразитар касалликлар бўйича диагностика ишларининг етарли даражада малакавий эмаслиги
Паразитлар билан зарарланганларнинг барчасини специфик даво билан таъминлашнинг имкони йўқлиги паразит ташувчилар сонининг ортишига олиб келади
Гельминтозларнинг эпидемиологик таснифи
Касаллик манбаи, юқиш йўли ва омилига қараб гельминтозлар 3 та гуруҳга бўлинади:
Геогельминтозлар
Биогельминтозлар
Контагиоз гельминтозлар
Геогельминтозлар (грекча «гео» - ер, «гельминс» - гижжа, қурт) касаллик қўзғатадиган гижжаларнинг личинкалари тупроқда ривожланиб, сўнгра одам организмида балоғатга етади ва кўпаяди.
Улар ҳам 2 гуруҳга бўлинади:
Етилган личинкали тухумлар оғиз орқали одам организмига тушганда касаллик юқади. Масалан: аскаридоз ва қилбош гижжалар.
Тухумлар тупроқда вояга етган личинкаларга айланади, оғиз орқали ва тери орқали организмга киради ва касаллик келтириб чиқаради, ҳаттоки ичак ичида ўзидан ўзига юқтириш (аутосуперинвазия) кузатилиши мумкин. Масалан: анкилостома некатор ва стронгилоидоз.
Биогельминтозлар (грекча сўздан олинган бўлиб, «био» - ҳаёт «гельминс» - гижжа, қурт) паразитнинг ривожланиши ва кўпайиши бир неча жонли, тирик организмда юз беради. Бунда оралиқ, охирги – асосий ҳўжайин ажратилади.
Оралиқ ҳўжайин организмида паразитлар ривожланишининг дастлабки даври ўтади, асосий ҳўжайин организмида гижжалар ўсиб балоғатга етади. Буларга тениаринхоз, тениоз, описторхоз, дифиллоботриоз, клонорхоз, фасциолез, парагонимоз, эхинококкозлар ва бошқалар мисол бўла олади.
Контагиоз гельминтозлар (лотинча «контактус» - «мулоқот» сўзидан олинган) қўзғатувчилар бир бемордан иккинчисига бевосита, оралиқ ҳўжайин иштирокисиз юқади. Буларга энтеробиоз, гименолепидоз ва бошқалар мисол бўла олади.
Гельминтозларни қўзғатувчисига қараб 3 та синфга ажратиш қабул қилинган

Юмалоқ чувалчанглар – Нематодозлар

Ясси (лентасимон) чувалчанглар – Цестодозлар

Сўрғичли чувалчанглар – Трематодозлар


Юмалоқ чувалчанглар – Нематодозлар
Энтеробиоз
Аскаридоз
Трихоцефалез
Анкилостомидозлар
Стронгилоидоз
Трихинеллез
Дракункулез
Филяриатозлар
Ясси (лентасимон) чувалчанглар – Цестодозлар
Тенидозлар: Тениаринхоз, Тениоз
Гименолепидоз
Дифиллоботриозлар
Эхинококкоз ва альвеококкоз
Сўрғичли чувалчанглар – Трематодозлар
Описторхоз − [Opisthorchis felineus] [Opisthorchis viverrini]
Фасциолезлар − Fasciola hepatica (the sheep liver fluke) and Fasciola gigantica
Шистосомозлар − [Schistosoma mansoni] [Schistosoma haematobium]
[Schistosoma japonicum] [Schistosoma mekongi]
[Schistosoma intercalatum]
ЭНТЕРОБИОЗ
Қўзғатувчиси – Enterobius vermicularis
Ичак гельминтози, яширин клиник кечиши билан характерланади, ягона клиник белгиси – перианал соҳада қичишиш кузатилади (жинсий етилган урғочи гельминтларнинг тухум қўйиши ҳисобига).
Урғочи гельминтнинг ҳаёт давомийлиги 110 кун. Инвазиянинг давомийлиги реинвазия ҳисобига узоқ вақтга чўзилиши мумкин.
Острицалар ҳаёт циклининг асосий хусусиятлари:
Миграциясиз ривожланади
Инсон организми билан кучсиз контактда бўлади
Иммуногенлиги паст
Ичак фазасининг патогенлиги суст
Энтеробиоз клиникаси ва ташхисоти
Клиникаси. Урғочи острицанинг актив чиқишида касаллик перианал соҳа қичиши билан бошланади (юқишидан 35 кундан кейин). Бироқ перианал соҳадаги қичишиш ўртача 5% беморларда кузатилади.
Манифест энтеробиоз умумий таъсирчанлик, ҳотира пасайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, мактабда ўзлаштириш пасайиши, бош оғриши, иштаҳа пасайиши, қоринда оғриқ, тана вазнида дефицит бўлиши, уйқу бузилиши, нотурғун ич келиши.
Асоратлари: вульвовагинит, аногенитал прурит.
Ташхиси. Ташхис перианал соҳадан олинган намуна – суртма (қиринди) текширувида острица тухумлари топилиши, острицаларнинг актив ёки пассив чиқиши аниқланишига асосланиб қўйилади.
Энтеробиозни даволаш
Энтеробиозни даволашда карбаматбензимидазол ҳосилалари (вермокс, медамин) бирмунча самарали натижа беради:
Мебендазол (вермокс) – овқатланиш вақтида бир марталик ичишга буюрилади; 3 ёшгача бўлган болаларга – 0,025 г, 3-6 ёшдагиларга – 0,05 г, 7 ёш ва ундан катталарга – 0,1 г. Самарадорлиги – 80-87%.
Медамин – суткасига 10 мг/кг дан 3 марта қабул қилиш учун (барча дозасини бирданига қабул қилиш мумкин), овқатдан кейин, кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Самарадорлиги – 92%.
Даволаш самарадорлигининг назорати даволаш курси тугагач 15 кундан кейин ўтказилади.
Гименолепидоз – антропоноз ичак гельминтози
Ошқозон-ичак трактининг шикастланиши билан кечади.
Қўзғатувчиси. Пакана гижжа (Hymenolepis nana) – одам ва баъзи сичқонсимон кемирувчиларда паразитлик қилади. Морфологияси: майда гермофрадит цестода, узунлиги 0,5-5,0 см, танаси 200-300 та бўғимлардан тузилган, бошчаси 4 та сўрғич ва 20-30 та илмоқчалардан иборат. Охирги бўғимлари тўлиқ етилган бўғимлардан иборат.
Паразитнинг одам организмидаги ҳаёти давомийлиги 1-2 ой. Бироқ, кўп марталик экзоген юқтириш, ичак ичида “ўз-ўзига юқтириш” (аутоинвазия) ёки “такроран ўз-ўзига юқтириш” (аутосуперинвазия) ҳисобига инвазия бирмунча узоқ давом этиши мумкин. Одам организмида юзлаб жинсий етилган гижжаларни аниқлаш мумкин.
Гименолепидознинг патогенези
Гименолепидознинг патогенезида қуйидаги омиллар муҳим рол ўйнайди:
Паразитнинг механик таъсири – личинкалар ичак ворсинкаларини шикастлайди, етилган гижжалар ичак шиллиқ пардасини жароҳатлайди.
Токсик таъсири – паразит тўқималарни лизис қилувчи модда ишлаб чиқаради.
Хўжайин организмининг паразит ишлаб чиқарган маҳсулотларига сенсибилизацияси
Ферментатив жараёнларнинг бузилиши ва оқибатда дисбактериоз ривожланиши
Асосан субклиник кечади.
Оғриқ синдроми: қориннинг ўнг ёнбош соҳасида жойлашган симилловчи ёки кесувчи, хуружли, овқат истеъмол қилишга боғлиқ бўлмаган оғриқлар, стеаторея ривожланади.
Диспептик синдром: иштаҳа камайиши, кўнгил айниш, нотурғун бўтқасимон нажас.
Астено-невротик синдром: бош оғриши, бош айланиши, умумий ҳолсизлик ва кучли чарчаш, таъсирчанлик, ҳотиранинг сусайиши, паришонҳотирлик, мушакларда талвасали тиришишлар, эпилептик тутқаноқлар, тери қоплами оқарган, озиб кетиш, тана ҳароратининг кўтарилиши.
Энтерокиназа, ишқорий фосфатаза, фосфолипазаларнинг активлиги ошади.
Баъзан гиповитаминоз (РР, С, В2)лар ривожланиши мумкин.
Қонда трансаминазалар фаоллигининг ортиши жигар фаолиятининг бузилганлигидан, жигар катталашувидан дарак беради, пальпацияда оғриқли, асосан ёш болларда. Жигарнинг антитоксик фаолияти сусаяди.
Гименолепидознинг асоратлари ва ташхисоти
Асоратлари: ошқозон ва 12-бармоқли ичак яра касалликларининг қўзиши, мезентериал лимфаденит.
Ташхиси: нажасда гижжа тухумларининг топилишига асосланади. Бирмунча аниқ натижа берувчи усуллар: Калантарян, Фюллеборн, Като.
Натив суртма кам эффектив.
Ташхис сифатини ошириш мақсадида нажасни 3 марта 10-15 кунлик интервал билан текшириш тавсия қилинади. Шу билан биргаликда беморга фенасал 0,5-1 г ва енгил ич сурувчи дори бериш лозим.
Даволаш. Гименолепидозни фенасал билан даволашнинг 2 та усули мавжуд:
Фенасал бўлиб-бўлиб берилади: 2 та 4 кунлик цикл – кунига 4 марта қабул қилинади, 2 соатлик интервал билан. Цикллар орасида 4 кунлик танаффус қилинади. Фенасалнинг суткалик дозаси: 3-9 ёшли болалар учун – 3 г, 10 ёшдан катталар учун – 4 г.
П.М.Лернер усули (Самарқанд тиббиёт институти) кундузги гельминтологик стационар шароитида даволаш учун мўлжалланган. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун суткасига бир марталик қабулга 2 г фенасал кетма-кет 2 кун берилади. Кейин 5 кунлик танаффус билан яна 2 кун фенасал берилади. Бундай даво курси 5-7 марта такрорланади. Препаратни эрталаб овқатдан олдин берилади. Биринчи марта қабул қилаётган болаларга ич сурувчи воситалар тавсия қилинади. Суткалик дозалари: 9-11 ёшдагилар учун – 1,5-2 г; 6-8 ёшдагилар учун – 1,5 г; 3-5 ёшдагилар учун – 1 г; 3 ёшдан кичикларга – 0,5 г.
Download 12,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish