Болаларда атопик дерматит



Download 26,67 Kb.
bet1/2
Sana09.03.2022
Hajmi26,67 Kb.
#487321
TuriТопик
  1   2
Bog'liq
атопик дерматит


Болаларда атопик дерматит 
Болаларда атопик дерматит касаллиги ривожланишида ичак микробиотаси асо сий этиологик омил хисобланади 
Экзема – турли кўринишдаги тошмалар, қичишиш, ачишиш билан бирга иммун тизимининг сусайиши билан кечадиган терининг сурункали ва қайталанувчи касаллигидир. Бу касаллик ирсий ва полиэтиологик, яъни турли сабабларга кўра юзага келадиган хасталикдир. Катталарга қараганда болаларда кўпроқ ривожланган (болалар орасида 5-20%, катталар орасида эса аллергик (атопик) экзема 2-10%). Аксарият ҳолларда экземага касалллик эмас, балки хасталик аломати сифатида қаралади, бинобарин у атопик дерматитнинг синоними ҳисобланади. 
Экземанинг турли пайдо бўлиш омиллари бўлиб, улар ташқи ва ички омилларга бўлинади. Ташқи омилларга - қатор кимёвий, механик ва термик зарарланишларни киритиш мумкин. Ички омиллар сирасига эса ошқозон-ичак тизими патологияси, жигар, бўйрак, эндокрин ёки асаб касалликларини келтириш мумкин. 
Атопик дерматит (АтД) — турли тошмалар, терининг қичиши ва иммун (ҳимоя) қобилиятининг пасайиши билан кечадиган, ирсий мойилликка эга сурункали хасталик ҳисобланади. Атопия билан, турли манбаларга кўра, аҳолининг 3-15% оғрийди. АтДнинг болалар орасида учраши 5-20%, катталар орасида эса — 2-10%, йирик (саноат ривожланган) шаҳарларда АтД хасталиги кўпроқ рўйхатга олинади. 
Жойи ва келиб чиқиш факторларига кўра атопик дерматит билан касалланишнинг бир неча хил формалари бўлади. Улар орасида микробли экзема, ҳақиқий экзема, юз экземаси, нам ва қуруқ экзема формаларини айтиш мумкин. 
Терининг қичиши, қурушқоқлик ва тошмалар. Бу ниманинг аломати?
Терининг қурушқоқлиги, қичиши ва тошмалар тошиши экземанинг асосий белгилари ҳисобланади. Мазкур аломатлар даражасини аниқлашнинг бир қанча тест синовлари мавжуд. 
Улар даражасини аниқлаш учун қуйидаги тестлардан ўтинг: тошмалар – қичишиш– SCORAD шкаласи, умумий ҳолат – Ҳаёт сифатининг дерматологик индекси.
Ўзингиз ёки яқинларингизда экзема касаллиги кузатиладиган бўлса, уни даволаш жараёнини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигингиз аниқ. Аммо атопик дерматитни тизимли даволаш дастурлари мазкур нохуш хасталикдан халос бўлишга кўмаклашади. Шифокор атопик дерматит ташхисини қўядиган бўлса, даволаш маҳаллий глюкокортикоидлар, антигистамин воситалар қабул қилинишини назарда тутади. Касалликнинг ўткир ҳолатларида эса антибактериал терапия қўлланади. 
Касаллик профилактикаси ва асоратлар қолмаслиги учун комплекс профилактика ўтказилади. Асосий маммо – терининг қурушқоқлиги, шунингдек, юз терисининг қуриб қолиши ҳисобланади. Терининг ҳимояланиш хусусиятини ошириш – муваффақиятли терапия гарови бўлиб, даволовчи дерматолог-шифокор айнан шунга эътибор қаратади. Терини парваришлаш учун махсус косметика воситалари ишлаб чиқилган бўлиб, улардан фақат қуруқ экзема пайдо бўлганда фойдаланилмайди. Булар таркибида даволовчи компонентлар сақловчи малҳамлар, маз ва кремлар бўлиши мумкин. Касаллик профилактикаси учун таомномадан аллергия чақирувчи озиқ-овқатлар чиқариб ташланади, яъни «элиминацион парҳез» буюрилади. 
Тери инфекцияи профилактикасида унинг қуриб қолиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Иммунитетни мустаҳкамлаш орқали ичаклар микрофлораси ва тери аутомикрофлорасини меъёрга солиш, тери ва умуман организмнинг ҳимояланиш хусусиятини ошириш керак. Буларга параллел равишда ошқозон-ичак тизимидаги бузилишларни даволаш ҳам лозим. Бу муваффақиятли терапия гарови ҳисобланади ва дерматолог касаллик сабабини ўрганиш чоғида бунга алоҳида эътибор беради. 
Даволашда, албатта, детоксикация (энтерсорбация) методи ва ичаклардаги фойдали микрофлорани қайта тиклашни рағбатлантирувчи воситалар қўлланишини ҳам унутманг.
Организмга аллергенларнинг кириши учун энг нозик жой ичакларнинг шиллиқ пардаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши ва дисбактериоз маҳали шиллиқ пардага зарар етиши аллергенларнинг организмга ҳаддан зиёд кириши ва узоқ муддатга организм нормал ҳолатини издан чиқариши мумкин. Атопик дерматитнинг комплекс давоси албатта ичаклар дисбактериозини даволашни ҳам эътибордан соқит қилмайди ва бу организмга аллергенлар кириб, касаллик зўрайиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.
Экземанинг бошланғич даврида даволаш детоксикация (энтерсорбция) усулини ва бунинг учуни чаклар фойдали микрофлорасини тиклаш ҳамда ривожлантиришга мўлжалланган воситаларни қўллашни ҳам назарда тутади.
Энтеросорбция — деткоцикациянинг самарали усули бўлиб, бунда организмдан турли аллергенлар, токсин, касаллик чақирувчи бактерия ва маҳсулотларни чиқариш демак.
Экземага учраганда уни қандай даволаш, қайси сорбентни танлаш керак? Унинг олдига қандай талаблар қўйилади? Сорбент аввало, самарали ва бехатар бўлиши лозим. Бугунги кунда лигнин ана шундай ҳам самарали ва юқори сифатли сорбентлардан ҳисобланади.
Келиб чиқиши табиий бўлган мазкур озуқавий толалар, дарахтни қайта ишлашдан (гидролиз усули) ҳосил бўалидагн универсал восита ҳисобланади. Лигниннинг универсаллиги – паст молекуляр ва юқори молекуляр бирикмаларни бирдек организмдан чиқаришида. Келиб чиқишидан қатъий назар турли интоксикация, заҳарланишларда самарали фойда беради.
Экземани нима билан даволаш самаралироқ, деган савол қўйилганда, Лактофильтрум препаратида тўхтаган маъқул.
Унинг таркибида, юқорида айтганимиз лигнин мажуд.
Лактофильтрум таркибида Лигнин

  • нинабаргли дарахт навларидан жаҳон сифат талабларига асосан ишлаб чиқарилади;

  • фаол кўмирдан 2500 марта самаралироқ*;

  • ошқозон ичак тизимини яллиғлантирмайди;

  • узоқ муддат қабул қилиш учун ҳам буюрилиши мумкин.

Илмий тадқиқотлар Лигниннинг иммунотроп, шамоллаш ва вирусларга қарши таъсирининг борлигини ҳам тасдиқлайди.
Лигнин организмни токсин ва аллергенлардан тозалаганидан кейин, пребиотиклар кўмагида микрофлора балансини тиклаш зарур. Пребиотиклар озуқавий муҳит яратиш, инсон организми ўз нормофлорасини ишлаб чиқиши ва шахсий фойдали бактериялари ривожланишини рағбатлантиради. 

Download 26,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish