Масалан, магнитли темир тошнинг қаттиқлигини аниқлаш керак бўлсин. Бу минерални дала шпати тирнайди, лекин у дала шпатини тирнамайди, демак, дала шпати магнитли темиртошдан қаттиқ экан. Лекин қаттиқлик шкаласида дала шпатидан аввал келадиган апатит магнитли темиртошни тирнамайди. Шундай килиб, магнитли темиртош қаттиқлик жихатидан апатит билан дала шпати орасида туради, яъни 5,5 га тенг. Далада текшириш практикасида, кўпинча бу минераллар ўрнига "қаттиқлик ўринбосарлари" ишлатилади.
13
4. ТОҒ ЖИНСЛАРИ. МАГМАТИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ
Режа:
4.1. Тоғ жинслари ҳақида умумий маълумотлар;
4.2. Магматик тоғ жинслари:
4.2.1. Магматик тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши классификацияси;
4.2.2. Магматик тоғ жинсларининг ётиш формалари;
4.1. Тоғ жинслари ҳақида умуий маълумотлар.
Литосферанинг калин қатламларини ҳосил этган бир ёки бир неча минераллардан ташкил топган табиий бирикмаларга тоғ жинслари деб айтилади. Хаар кайси тоғ жинси химиявий ва минерал таркибининг, тўзилишининг, айрим холларда литосферада ётиш, шароитларининг доимийлиги билан ҳарактерланади.
Тоғ жинслари полиминерал (куп минералли) ва мономинерал (бир минералли) бўлиши мумкин. Полиминералли (куп минералли) тоғ жинслари магнит, базальт, лесс ва бошқалар-булар кварц, ортоклаз, дала шпати, плагиоклаз ва слюда минералларидан иборат. Мономинерал-тоғ жинсларига охактош, гипс ва мармар мисол бўлади.
Тоғ жинслари химиявий формулага эга эмас. Уларнинг таркиби химиявий анализ Билан бахоланади.
4. 2. Магматик тоғ жинслари.
4.2.1. Магматик тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши ва
классификацияси.
Ер остидан иссиқ моддаларнинг газ, суюк ёки қаттиқ ҳолда ер устига кутарилиб чикиш жараёни вулкон ходисалари деб аталади. Вулкон ҳодисалари махсулоти магма дейилади. Магманинг котиши натижасида магматик тоғ жинслари ҳосил бўлади. Магмадан интрўзив йул билан ҳосил бўлган магматик тоғ жинслари юкори босим остида секин совиши натижасида катта зичликга, катта массивли кристаллик тўзилишига эга бўладилар. Булар гранит, габбро, сиенит, диорит, гранодиерит ва бошқалар. Тоғ жинсларининг таркиби Чукурликдаги (интрўзив) тоғ жинслари Откинди тоғ жинслари (чукурликдагиларнинг эффўзив аналоги)
Магмадан эффузив йул билан ҳосил бўлган тоғ жинслари паст босим
ва температура шароитида ҳосил бўлади. Натижада улар катта говакликка
эга бўлган аморф жинслар ҳосил қилади. Масалан, базальт, пемза.
Магматик тоғ жинслари интрўзив (чукурда котган) ва эффўзив
(юзада ҳосил бўлган) турларга булинишдан ташкари таркибидаги
кремнозём (SiO2) микдорига қараб ҳам классификация килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |