3.11.1.
Лакомативнинг поезд бригадасига “ Тўхта “ сигналини бериш;
3.11.2. Техник назорат ходимига хабар бериш;
3.11.3. Бўлган воқеа тўғрисида лакоматив
поезд бригадасига хабар
беришлозим. Бундай вазиятларда таркибнинг барча ҳаракатлари фақат
лакоматив машинисти сигналидан сўнг амалга оширилади;
3.11.4. Лакоматив томондан биринчи ўринда турган думпкарга тоғ-кон
уюмларини юклаш ишларини экскаваторнинг чўмичи лакоматив кабинаси
устидан ўтишига йўл қўйилмасдан амалга ошириш лозим;
3.11.5. Автосамосвал кузовига тоғ-кон уюмларини юклаётганда, мазкур
ишларни ён томондан ёки орқа томондан амалга ошириш,
бунда экскаватор
чўмичининг автосамосвал кабинаси устидан ўтишига йўл қўймаслик лозим.
Юкни юклаётган вақтда чўмични кузовдан ёки юкланган тоғ-кон уюмидан 0,5
м баландликда олиб ўтиш лозим;
3.11.6. Юк юкланган автосамосвал юкни тушириш пунктига фақат экскаватор
машинистининг рухсат берувчи сигналидан сўнг жўнаб кетиши лозим.
3.12. Экскаватор ёрдамида тоғ-кон уюмларини ишлаб чиқиш ва уларни
юклаш вақтида қуйидагилар тақиқланади :
3.12.1.
Чўмич сиғимидан катта бўлган харсанг тошларни юклаш;
3.12.2. Транспорт воситаларига бир томондан юкни юклаш ва меъёридан
ортиқ юкни юклаш;
3.12.3. Бир поғонпдан иккинчи поғонага тоғ-кон жинсларини олиб ташлаш
ишлари экскаватор аралаш поғоналар шароитларида экскаватор чўмичининг
ҳаракат радиуси 1,5 дан яқин бўлмаган масофага жойлаштирилишига
рухсат
берилади. Бундай вақтда пастки горизонтдаги юкни олиб ташлаш хавфли зонаси
огоҳлантирувчи белгилар билан тўсиб қўйилиши лозим;
3.12.4. Экскаваторда кераксиз буюмларнинг бўлиши.
3.13. Экскаватор билан забойда ишлаётганда, поғонанинг баландлиги
куйидагилардан ошмаслиги лозим:
3.13.1.
Портлптиш ишлари амалга оширилмаган вақтда- экскаваторнинг
юкни тўплаб уйиб олиш баландлиги 5 м дан ошмаслиги керак;
3.13.2.
Портлатиш ишлари амалга оширилганда- экскаторнинг юкни тўплаб
уйиб олиш вақтида чўмичнинг баландлиги - 1,5 м дан ошмаслиги лозим.
3.14. Портловчи моддаларнинг (ПМ) портламай қолган зарядлари аниқланганда
экскаватор ишини тўхтатиш, техник назорат ходимига хабар бериш ва
ҳимояни таъминлаш лозим.
3.15. Икки аралаш тик чизиқлар бўйлаб жойлашган иш жойлари ёки ишчи
механизмлар орасидаги ётиқ чизиқ бўйича масофа экскаватор чўмичининг уйиб
олиш ярим максимал радиусидан кам бўлмаслиги лозим.
3.16. Экскаваторлар оралиқ звено сифатида ишлатилаётган
юкни юклаш
пунктлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
3.16.1.
Яруснинг баландлиги экскаваторнинг юкни тўплаб уйиб олиш
баландлигидан ошмаслиги керак;
3.16.2. Секторларни тўлдираётган вақтда яруснинг қия бурчаги тўкилаётган
кон уюмларининг табиий қия бурчагига мос бўлиши керак;
3.16.3. Юкларни юклаш темир йўллари экскаваторнинг турган даражасидан
юқорироқ бўлиши лозим:
-чўмичнинг сиғими 6 м
3
гача бўлганда – 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
3.16.4. Рельсдан дамбанинг пастки қирғоғигача бўлган масофа 4 метр бўлиши
лозим;
3.16.5. Сектордаги иш ишларни олиб бориш паспортига мувофиқ олиб
борилиши ва махсус белгилар ва аншлаглар билан йўлга қўйилиши лозим:
-экскаватор ишини бошлашдан олдин хавфли зона худудида одамларнинг
йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва сигнал бериб ишга киришиш лозим.
3.16.6. Бирламчи ва қўл остидаги ўт ўчириш воситаларидан фойдалана олиш
ва уларни вазифасига кўра ишлатиш;
3.16.7. Шахсий гигиенага риоя қилиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланганларга
биринчи врачгача ёрдамни кўрсата олиш, бу вақтда бахтсиз воқеа содир бўлган
жой вазиятини, имкони борича, сақлаш ва бу ҳақда дарҳол бевосита раҳбарга
хабар бериш лозим;
3.16.8. Ҳимоя воситалари ва ишора бериш воситаларидан фойдаланиш ва
уларни вазифасига кўра ишлатиш, уларни текшириш ва
синов муддатларини
билиш;
3.16.9. Экскаваторда таъмирлаш-монтаж ишларини бажариш бўйича технологик
харитани билиш;
3.16.10. Таъмирлаш-монтаж ишларини бажараётган вақтда, ишларни бажариш
зонасига бегона шахсларнинг киришларига йўл қўймаслик чораларини кўриш
лозим;
3.16.11. Машинистлар техник назорат ходимининг барча талабларини
бажаришлари ва уларнинг айблари билан содир бўлган авария ҳолатлари
ҳамда ускуналарга шикаст етказиш ҳолатлари учун жавобгарликка жалб
этиладилар.
3.17. Гидравлик ускуналарда махсус билимгм эга бўлган ва гидравлика
бўйича етарли иш тажрибасига эга шахслар ишларни бажаришлари мумкин.
3.18. Машина кабинасидан чиқаётган вақтда ҳамма вақт машинаникўзда
тутилган ағдарилишидан сақлаш.
3.19. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар ўтказилаётган
вақтда доимобўшаган болтли бирикмаларни тортиб бураш лозим.
3.20. Экскаваторда носозликларкелиб чиққанда дарҳол машинани ўчиринг ва
диспетчерга ёки техник назорат ходимига хабар бериш.
3.21. Машинанинг асбоб-ускуналарини мунтазам текшириб туриш лозим.
Бирикмаларнинг бўшаши ёки ёнилғи мой материалларининг оқиши каби
нуқсонлар дарҳол бартараф этилиши лозим.
3.22. Экскаватордан кўтарилаётганда ва ундан тушаётганда юз
томон билан
зинапояга қараб туриш ва “ уч таянч нуқтаси қоидасига ” риоя этиш лозим.
3.23. Иш вақтида ва машинани бир жойдан иккинчи жойга кўчираётган вақтда
ўриндиқларни тартибга келтирмаслик лозим.
3.24. Болтларни жойига қўяётганда ва уларни чиқариб олаётганда металл
парчалари жароҳатлаши мумкин. Шунинг учун болтларни қўяётганда ва
уларни чиқариб олаётганда тегишли асбоблардан ва ҳимоя кўзойнагидан
фойдаланиш лозим.
3.25. Экскаваторни кўтариш ,тушириш ва кўчитиш учун фақат штатдаги ва шу
мақсадлар учун кўзда тутилган мосламалардан фойдаланиш.
3.26. Трубоқувурлар тизимида таъмирлаш-монтаж ишларини бажаришдан
олдин тегишли тарзда босимни тушириш ва ички ёнув двигатели ( ИЁД)ни
ўчириш.
3.27. Ишчи асбоб-ускуналарни монтаж ва демонтаж қилаётган вақтда иш
операцияларнинг кетма-кетлигига риоя зтиш лозим (технологик хариталар са
ишларни ташкил қилиш режасига мувофиқ).
3.30. Экскаваторда пайвадлаш ишларини бошлашдан олдин,
аккумулятор
батареяларини ажратиш, ток узатувчи қисқичларни ечиб олиш, кучланишнинг
асосий улаб-узгичини ва ПМС ажратгичини узиш (ўчириш).
3.31. Пайвандлаш аппаратининг массаси пайвандлаш ишлари бажарилаётган
жойда мустаҳкамланиши (уланиши ) лозим.
3.32. Чўмични тупроққа яқин олиб келиш.
3.33. Ўта юкланишдан огоҳлантирувчи ускунада мустақил ҳолда ҳеч қандай
таъмирлаш ва тартибга келтириш ишларини бажарманг.
3.34. Таъмирлашдан кейин синаб кўриш бўйича ишлар ўтказилаётган вақтда,
кузатувчи хавфсиз жойда бўлиши ва экскаватор машинистининг кўриш
зонасида бўлиши лозим.
3.35. Машинистлар мазкур йўриқнома талабларини, ички меҳнат тартиби
қоидаларини, юқори турувчи органларнинг фармойиш ва буйруқларини,
Ўзбекистон Республикасининг ММ бўйича қонунчилик ҳужжатларини
бажармагани учун жавобгарликка жалб этилади.
3.36. Мойлаш ва артадиган материаллар, шунингдек ишлатилганлари ҳам
ёпиқ металл сиғимларда сақланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: