Гидравлик экскаватор машинисти (машинист ёрдамчиси)


Экскаваторга хизмат кўрсатаётганда ва уни таъмирлаётган



Download 191,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana23.10.2022
Hajmi191,94 Kb.
#855662
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Гидравлик экскаватор инструктаж

5.Экскаваторга хизмат кўрсатаётганда ва уни таъмирлаётган
вақтдаги хавфсизлик талаблари 
5.1. Тоғ-кон машиналарини таъмирлаш ишлари эҳтиёт таъмирлаш 
режасининг тасдиқланган жадвалига асосан амалга оширилиши лозим. 
5.2. Кўрсатилган ҳаракатланувчи қмсмлар, узатиш симлари ва ускуналарда
тегишли тўсиқлар бўлмаса, таъмирлаш-монтаж ишларини ўтказиш
тақиқланади. 
5.3. Механизмларни таъмирлаш ва қисмларни алмаштириш ишларини 
бажаришга Ички ёнув двигатели ( ИЁД) тўлиқ тўхтатилгандан сўнг рухсат 
берилади. 
5.4. Экскаваторда амалга оширилаётган барча таъмирлаш ишлари, ишларнинг 
тартиби ва кетма-кетлигини белгилаб берадиган йўриқномалар, технологик
хариталар, қўлланмалар, ишларни ташкил қилиш лойиҳаларига асосан, 
уларнинг хавфсизлигини таъминловчи зарурий мосламалар ва асбоблар
ёрдамида бажарилади.Ишларни бажаришдан олдин таъмирлаш ишларини
ўтказиш учун жавобгар шахс тайинланиши, таъмирлаш ишлари билан
машҳул бўлган ишчилар эса кўрсатилган йўриқномалар билан имзо қҳйиб
танишишлари лозим. 
5.5. Экскаваторларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш 
ишларини поғоналарнинг ишчи майдонларида амалга оширишга рухсат
берилади, бу вақтда экскаватор қулаш эҳтимоли бўлган зонадан ташқарида 
жойлаштирилиши лозим. Майдон режалаштирилган бўлиши ва бориш
йўлакларига эга бўлиши ҳамда ишалрни бажариш жойини аниқловчи 
белгиларга эга бўлиши лозим. 
5.6. Экскаваторнинг механик қисмини таъмирлаш бўйича ишларни
бошлагунча, машинист қуйидаги ташкилий-техник чора-тадбирларни бажариши
шарт: 
-таъмирловчи ходимни сменани қабул қилиш-топшириш журналига имзо 
қўйдириб кейин ишлашга рухсат бериш. 
5.7. Ишларга рухсатномани расмийлаштираётган вақтда ва техник чора-
тадбирларни бажаргандан сўнг машинист сменани қабул қилиш-топшириш
журналига қуйидагиларни кўрсатиши шарт: 
-техник тадбирларни бажариш рўйхати; 
-бригада таркиби; 
-бригадирнинг Ф.И.Ш; 
-бажарилган ишларнинг кўлами ( ҳажми); 
-ишларнинг бошланган вақти, ишларни тугаган вақти, имзо қуйиш. 
5.8. Ишларни бошлашдан олдин қўл асбоблар, мосламаларва ҳимоя 
воситаларининг борлигини ва ишга яроқлилигини текшириш. 
5.9. Асбоб қуйидаги талабларга мос бўлиши лозим: 
5.9.1. Гайка калитлари гайка ҳажмлари болтларнинг каллакчалари ҳажмига мос
бўлиши ва уларда ёриқлар, ғадир-будир жойлари бўлмаслиги, калитларнинг 
муғузлари (рожок) қатъий параллел тарзда ва буралиб қолмаган бўлиши, 


суриладиган калитларнинг ҳаракатланадиган қисмлари сал бўшатилган
бўлиши лозим; 
5.9.2. Калитларнинг тишлари ва болтларнинг каллакчалари орасига
тўшамалардан қуйиш, шунингдек калитларнинг дасталарини трубалар, болтлар 
ва бошқа буюмлар ёрдамида узайтириш тақиқланади; 
5.9.3. Чилангарлик болғалари ва катта болғаларнинг урадиган юза қисми сал
бўртиб чиққан бўлиши, дасталари ёғоч ва металл поналар ёрдамида ишончли 
мустаҳкамланиши лозим; 
5.9.4. Болғалар ва кувалдларнинг дасталари силлиқ юзага эга бўлиши ва 
қаттиқ парода( жинс)ли ёғочдан қилиниши лозим; 
5.9.5. Майдалаш учун асбобда ёриқлар, ғадир-будирлари бўлмаслиги, зубилалар
100 мм дан 200 мм гача узунликда бўлиши лозим;
5.9.6. Зарбли асбоблар билан ишлаётган вақтда кўзойнакдан ёки ҳимоя
экранидан, шунингдек якка тартибдаги ёки жамоа учун белгиланган ҳимоя
воситаларидан фойдаланиш. 
5.9.10. 
Экскаватор чўмичининг тишларини алмаштириш ишлари, у текис 
майдонга туширилган вақтда амалга оширилади, бу вақтда чўмич шундай
ўрнатилиши керак-ки, чўмични ердан кўтармай туриб шплинтларни мумкин 
бўлсин. 
5.11. Тирқишларни мослигини бармоқлар ёки қўллар билан текшириш
тақиқланади. 
5.12. Экскаватор ўқи ёрдамида бажариладиган ишларни хизмат кўрсатиш
майдонида олиб бориш, муҳофаза белбоғидан фойдаланиш лозим. Бу вақтда
унинг остида одамларнинг бўлишлари тақиқланади. 
5.13. Гидравлик тизимни таъмирлаш ишларини фақат ИЁД (ички ёнув
двигатели) тўхтагандан ва магистраллардаги босим чиқарилгандан сўнг 
бошлаш лозим. 
5.14. Манометрлари носоз болган пневмотизимдан фойдаланиш тақиқланади. 
5.15. Таъмирлаш ишларини бажараётган ходим махсус иш кийимда ва ҳимоя 
кўзойнагида бўлиши шарт. 
5.16. Юк кўтариш механизмлари ва ёрдамчи воситалар ишга яроқли, ёрлиғида 
унинг рақами ва рухсат этилган юк кўтариш қуввати кўрсатилган ва
кўтарилаётган юкнинг оғирлигига мос бўлиши лозим. Деталлар ва узелларни 
страповка (юкни арқонга илдириш) қилаётганда стропалчи ва кран машинисти 
орасида визуал алоқа таъминланиши, агар у тўғри келмаса, унда алоқа сигнал
берувчи орқали амалга оширилади. Юкларни строповка қилиш ишлари билан
шуғулланувчи барча ишчилар махсус ўқувдан ўтишлари ва стропалчи бўлиб
ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлишлари лозим. 

Download 191,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish