Гидравлик экскаватор машинисти (машинист ёрдамчиси)



Download 191,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana23.10.2022
Hajmi191,94 Kb.
#855662
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Гидравлик экскаватор инструктаж

2.
 
Машинистларнинг ишни бошлашдан олдинги вазифалари 
 
2.1. Сменани қабул қилиб олиш ишлари, механизмда сменани топширувчи
ва қабул қилиб олувчи машинистлар иштирокида амалга оширилиши лозим. 
2.2. Сменани қабул қилаётганда, экскаватор машинисти ва машинист 
ёрдамчиси сменани “қабул қилиш-топшириш” журналидаги ёзувлар билан
танишишлари, забойнинг аҳволи ва ўтган сменада экскаваторнинг ишлагани


тўғрисида оғзаки маълумотларни олиши лозим. Агар ўтган сменада экскаватор
ишламаган бўлса, мазкур маълумотларни техник назорат ходимидан олиш ва 
кейинда унинг кўрсамалари бўйича ҳаракат қилиш лозим. 
2.3. Экскаватор машинисти барча танбеҳларини сменани қабул қилиш- 
топшириш журналига ёзиб қўйиши керак. 
2.4. Ишлаб чиқилган забойни кўздан кечириш ва қуйидагиларга эътибор
қаратиш лозим: 
2.4.1. Портлаш 
сифатига, пештахталарнинг борлигига,забойнинг ёмон 
портлатилган учаскаларнинг борлигига; 
2.4.2. Қазиш жойнинг баландлигига (унинг баландлиги паспортда кўрсатилган 
баландликка мос бўлиши лозим; 
2.4.3. Қазиш жойидаги ишлар хавфсизлик шароитларини таъминлаш учун ва тоғ-
кон уюмларининг кўчиш эҳтимоли бўлган шароитларни баҳолаш учун
забойнинг қия (откос) бурчакларига; 
2.4.4. Портлатиш ишлари тугатилгандан сўнг ишламай тўхтаб қолишларнинг
йўқлигига. Қазиш жойида ишламай қолган зарядлар аниқланган ҳолатларда бу
ҳақида техник назорат ходимига хабар бериш лозим, портловчи
материалларни сақлаш чораларини кўриш лозим; 
2.4.5. Қазиш жойни кўздан кечиргандан сўнг машинист ёрдамчиси билан бирга 
экскаваторни яхшилаб кўздан кечиришлари ва унинг тўлиқ ишга яроқли
эканига ишонч ҳосил қилишлари лозим. Ҳимоя ва ёнғинга қарши 
воситаларнинг борлиги ва ишга яроқлилигини текшириш. Кўздан кечираётган
вақтда қўйидагиларга эътибор қаратиш лозим; 
2.4.6. Ишчи ускуналарнинг созлигига; 
2.4.7. Гидроцилиндрлар ва тортиб боғланадиган мосламаларнинг бирикиш 
проушиналарининг аҳволига; 
2.4.8. Болтли бирикмаларнинг тортилганлигини, бириктирувчи бармоқларинг 
аҳволини ва шплинтовкасига; 
2.4.9. Мойлаш тизимларининг созлигини ва ишқаланадиган қисмларнинг
мойланганлигига; 
2.4.10. 
Экскаваторнинг юрадиган қисмларининг созлигини, гидравлик
цилиндрларнинг ишлашига; 
2.4.11. Зинапоялар, майдонлар, тўсиқларнинг ишончлилигига ва уларнинг ишга
яроқлилигига; 
2.4.12. Товушли сигнализация ва ёритиш асбобларининг созлигига, чўмичнинг 
тишлари ва адаптерларнинг борлигига; 
2.4.13. Мотосоатнинг ҳисоблагичида тамғаларнинг борлигига; 
2.4.14. Авария вазиятларида ўчириш тизимининг созлигига, рўйҳатга мувофиқ
ёнғинга қарши воситаларнинг ва ҳимоя воситаларининг борлигига; 
2.4.15. Аккумулятор батареяларининг аҳволига ( клеймоларни тортиш, 
электролит даражаси); 
2.4.16. Асбобларнинг борлиги ва уларнинг ишга яроқлилигига; 
2.4.17. Конструктив элементлар (йўлаклар, экскаваторнинг майдонлари ва 
бошқалар)ни тоғ-кон уюмларидан, гардлардан ва ЁММ (ёнилғи мойлаш 
материаллари)дан, машинист кабинасини эса чангдан тозалашга; 
2.4.18. Экскаваторни кўздан кечиргандан кейин машинист механизмни синаб
кўриши. 
Бу вақтда алоҳида узеллар ҳаракатининг созлигини текширишга мажбур. 


2.4.19. Қандайдир камчиликлар аниқланган вақтда дарҳол уларни бартараф
этиш бўйича чораларни кўриш лозим. Агар мустақил ҳолда камчиликларни ўз 
кучи билан бартараф этолмаса ,ишга киришмай туриб улар тўғрисида 
диспетчер орқали техник назорат ходимига хабар бериш ва сўнгра унинг
кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилиш лозим; 
2.4.20. Ишни бошлашдан олдин экскаватор машинисти ёрдамчиси билан бирга 
экскаваторнинг ҳаракат радусида одамларнинг йўқлигига шахсан ишонч
ҳосил қилишлари керак. Фақат машинист ёрдамчисининг рухсати 
(сигнали)дан сўнг ишни бошланг. Товушли сигнал бериш ва шундан сўнг
ишни бошлаш лозим; 
2.4.21. Экскаваторда носозликлар аниқланган вақтда, машинистлар
экскаваторни тўхтатишлари шарт ва дарҳол бу ҳақда диспетчерга ва техник
назорат ходимига хабар бериш лозим; 
2.4.22. Экскаватор машинистлари уларнинг айблари билан содир бўлган
авариялар ва ускуналарнинг кўрган зарари учун жавобгар ҳисобланадилар; 
2.4.23. Иш вақтида машинистлар, шунингдек хизмат кўрсатувчи
ходимэкскаваторда ҳимоя воситаларида (каска, респиратор ва бошқалар) 
бўлишлари лозим; 
2.4.24. Экскаваторда карьер (рудник)нинг бош муҳандиси томонидан 
тасдиқланган забойларни ишлаб чиқиш паспорти, сменани қабул қилиш-
топшириш журнали, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома бўлиши лозим. 
2.4.25. Тунги сменада ишлаётган вақтда экскаваторнинг забойдаги ишлаш
фронти, юкни юклаш жойи ёритилган бўлиши, ёруғлик қуйидагилардан паст
бўлмаслиги лозим; 
-қазиш жойида - 8 люкс 
-кабинада – 30 люкс. 
2.4.26. Экскаваторни ташқи кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш учун, кучланиши 
24 Вольтдан кўп бўлмаган экскаваторнинг ички ёритиш тармоғига уланадиган 
ҳимоялаш тўрига эга бўлган кўчма чироқлардан фойдаланиш лозим; 
2.4.27. Кончилик устаси ёки участка бошлиғининг буйруғи билан портлатиш
ишларини бажараётган вақтда машинистлар экскаваторни техник назорат 
ходими кўрсатган хавфсиз масофага олиб кетишлари ва экскаваторни
портлпш жойига корпуснинг орқа томони билан буриб қўйиш ва хавфли зона
чегарасидан чиқиб кетиши лозим. Фақат “ Отбой” сигналидан кейин 
экипажнинг карьерга қайтишига рухсат берилади. 
2.5. Экскаватор машинистига қуйидагилар тақиқланади: 
2.5.1. Ишга яроқсиз махсус иш кийимда, махсус пойафзалда, якка тартибдаги 
ҳимоя воситаларида ишлаш; 
2.5.2. Синалмаган ва ишга яроқсиз ҳимоя воситаларидан, асбоблар ва
мосламалардан фойдаланиш, шунингдек уларни бошқа мақсадлар учун
ишлатиш. 
2.5.3. Нарядда кўрсатилмаган ишларни бажариш ва раҳбарнинг рухсатисиз иш
жойини тарк этиш; 
2.5.4. Кўтарилган, кўчирилаётган юк остида туриш ёки унинг тагидан ўтиш; 
2.5.5. 1,5.м ва ундан баланд майдонларда муҳофаза қилиш тўсинисиз, 
муҳофазалаш белбоғисиз ёки махсус инвентар мосламаларсиз ишлаш; 
2.5.6. Таъмирлаш-монтаж ишлари вақтида ишлаш зонаси остида бўлиш ва 
унинг остига кириш; 


2.5.7. Экскаватор ишлаётган вақтда унинг чўмичининг ҳаракат радиусида 
бўлиш; 
2.5.8. Заминлаштириш контури ёки “ ЛУЧ” электр узатиш линиялари устига
чиқиб кетиш; 
2.5.9. 2 метрдан яқин бўлмаган масофага электр узатиш линияларининг охирги
фазаларининг кабеллари ўтган бўлса ишларни амалга ошириш, шунингдек 
пештахталар ва пешайвонлар остида ишлаш; 
2.5.10. 
Экскаватордан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш (юкларни 
кўтариш ва кўчириш учун қўшимча восита сифатида); 
2.5.11. Темир йўллар бўйича юриш, охирги рельснинг ташқи қиррасидан 2,5 
м. яқинликда материал ва ускуналарни тахлаш; 
2.5.12. Экскаваторда бегона шахсларнинг бўлиши ва экскаваторни бошқариш
рухсатномасига эга машинист ёрдамчисидан ташқари экскаваторни бошқаришни
бегона шахсларга бериш. Машинистнинг ишлашига (стажёр ёки ёрдамчи) фақат
у экскаватор машинистининг назорати остида бўлсагина рухсат берилади; 
2.5.13. Экскаватор ишлаётган вақтда, унга кўтарилиш ва жойлашиш, 
шунингдек машинистни чалғитиш; 
2.5.14. Автосамосваллар кабинаси, тепловозлар ва бошқа транспорт
воситалврининг кабинаси устидан экскаватор чўмичини олиб ўтиш; 
2.5.15. Экскаваторда хизмат кўрсатиш учун ишлатилмайдиган материалларни 
(бензин, керосин ва бошқа енгил алангаланувчи моддаларни) сақлаш; 
2.5.16. Мойлар ва сувни қиздириш учун очиқ оловдан ва кавшарлагичдан 
(паяльная лампадан) фойдаланиш; 
2.5.17. Оловли ишларни бажаришга рухсат олмасдан оловли ишларни
бажариш ва ёнғин чиқиш хавфини таъминловчи тадбирларни бажариш. 
2.6. Эҳтимоли бор бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари: 
2.6.1. Карьер йўллари бўйича ҳаракатланаётган транспорт воситалари; 
2.6.2. Механизмлар ва машиналарнинг ҳаракатланувчи қисмлари; 
2.6.3. Поғоналар откос( қиялик)ларининг қулаши; 
2.6.4. Ишчи зона ҳавосининг ўта чангланганлиги ва газланганлиги; 
2.6.5. Ишчи зона ҳавосининг юқори ҳарорати; 
2.6.6. Ишчи зонасининг етарлича ёритилмагани; 
2.6.7. Шовқин ва вибрациянинг юқори даражаси; 
2.6.8. Асбоблар ва ускуналар сиртидаги ўткир тиғлар ва ғадир-будирлар; 
2.6.9. Жисмоний ва асабий-руҳий толиқиш; 
2.6.10. 
Иш жойининг юқорида (баландда) жойлашганлиги; 
2.6.11. 
Портлатиш ишларини бажаргандан кейинги заҳарли маҳсулотлар; 
2.6.12.Портлатиш ишларини бажариш жараёни; 
2.6.13.Иссиқлик ташувчилардан термик куйиш эҳтимоли; 
2.6.14.ЁММ ва бошқа материаллар ёниши оқибатида пайдо бўлган заҳарли
маҳсулотлар; 
2.6.15.Юқоридан буюмларнинг қулаб тушиши; 
2.6.16.Карьерда сувнинг сизиб чиқиши, суюқлигидан оқиб, силжиб турадиган 
тупроқ; 
2.6.17.Ультрабинафша нурлари ва электрпайвандлаш ва газпайвандлаш 
натижасида заҳарли моддаларнинг отилиши (сачраши); 
2.6.18.Ноқулай иш шароитларида оғир юкларни юклаш ва тушириш; 


2.6.19.Асбоблар ва мосламаларбилан ишлаётган вақтда жароҳат олиш 
эҳтимоли; 
2.6.20.Портловчи моддаларнинг портламай қолган зарядларининг портлаш
эҳтимоли; 
2.6.21.Трослардан (симларнинг осилиб турган учларидан) жароҳат олиш
эҳтимоли; 
2.6.22.Қудуқларнинг пробкалар билан ёпилмаганлиги; 
2.6.23.Отвал (қум уюм)ларининг кўчиши (силжиши); 
2.6.24.Экскаватор чўмичининг ҳаракат зонасида, ишчи механизмларнинг
ҳаракатланаётган қисмлари олдида одамларнинг бўлишлари. 

Download 191,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish